Ўзбекистон Республикаси Президентининг


Download 18.58 Kb.
Sana20.08.2023
Hajmi18.58 Kb.
#1668622
Bog'liq
ПФ-2246 17.03.1999




[ОКОЗ:

1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.09.00 Айрим тоифадаги фуқароларнинг пенсия таъминоти;

2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]

[ТСЗ:

1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗАСИНИ КУЧАЙТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 30 сентябрдаги ПФ-4245-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1999 йил 17 мартдаги ПФ-2246-сон Фармонини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида»ги Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ишловчи аёлларнинг юқори малакали меҳнатини рағбатлантириш, уларнинг даромадларини ошириш ҳамда оилада, давлат ва жамият қурилишида хотин-қизларнинг ролини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий ва маънавий манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича 1999 йилги тадбирлар Давлат дастурини рўёбга чиқариш мақсадида:
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 18 февралдаги 73-сонли қарори билан тасдиқланган «Оилада, давлат ва жамият қурилишида аёлларнинг ролини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий ва маънавий манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш юзасидан 1999 йил учун чора-тадбирлар давлат Дастури».
1. Белгилаб қўйилсинки, 1999 йилнинг 1 июлидан бошлаб, аёллар ёшга доир пенсияга чиққандан кейин ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари, провизорлар, ногирон болаларнинг интернат уйларида, «Меҳрибонлик» уйларида тарбиячилар, шунингдек кутубхоначилар сифатида ишлашни давом эттираётган ва пенсияга чиқиш олдидан мазкур мутахассисликлар бўйича камида ўн йил стажга эга бўлган ҳолларда уларнинг пенсияни тўлиқ миқдорда олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.
2. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 17 март,
ПФ-2246-сон


(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 3-сон, 72-модда)

Download 18.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling