Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги самарқанд давлат тиббиёт университети


Download 1.29 Mb.
bet1/11
Sana21.01.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1106734
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Феруз методичка


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
САМАРҚАНД ДАВЛАТ ТИББИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
КЕКСА ВА ҚАРИЯЛАРДА КУЙИШ ЖАРОҲАТЛАРИНИ МАҲАЛЛИЙ ДАВОЛАШНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ
Услубий тавсиянома

Самарқанд – 2023 й.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
САМАРҚАНД ДАВЛАТ ТИББИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ

КЕКСА ВА ҚАРИЯЛАРДА КУЙИШ ЖАРОҲАТЛАРИНИ МАҲАЛЛИЙ ДАВОЛАШНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ
Услубий тавсиянома

Самарқанд – 2023 й.



Муаллифлар:

Даминов Ф.А.-




СамДТУ, “Клиник лаборатор диагностика ва ДКТФ клиник-лаборатор диагностика курси билан” кафедраси мудири, т.ф.н.







Карабаев Х.К. -


Хакимов Э.А. -


Хайитов Л.М. -



СамДТУ, 2-сон хирургик касалликлар кафедраси профессори, т.ф.д.
СамДТУ, 2-сон хирургик касалликлар кафедраси ассистенти, т.ф.д.
СамДТУ Кўп тармоқли клиникаси врач-эндоскописти.

Тақризчилар:

Сафоев Б.Б. -




БухТИ Умумий хирургия кафедраси профессори, т.ф.д.







Курбаниязов З.Б. -

СамДТУ, 1-сон хирургик касалликлар кафедраси мудири, профессор.

Мазкур услубий тавсиянома комбустиологлар, жарроҳлар, умумий амалиёт шифокорлари ва тиббиёт олийгоҳлари юқори курс талабалари учун мўлжалланган. Услубий тавсиянома шаҳар шифохоналари ва ТТБ куйиш бўлимларининг амалиётига киритилиши мумкин.
Рисола келтирилган илмий маълумотлар РШТЁИМ Самарқанд филиалининг комбустиология бўлимида кўплаб беморларни даволаш амалиёти орқали синовдан ўтган. Улардан фойдаланиш ўлимни сезиларли даражада камайтиришга ҳамда кекса ва қария ёшдаги беморларда даволаниш муддатини қисқартиришга амалий ёрдам беради.
Uslubiy tavsiyanoma Samarqand davlat tibbiyot universiteti Ilmiy kengashi yig‘ilishida muhokama qilinib tasdiqlandi va nashrga tavsiya etildi. “_28_” _sentabr_2022 yil, № _2_ sonli bayonnoma

Мундарижа



Мундарижа 4
КИРИШ 5
Оғир куйиш билан шикастланган кекса ва қарияларда куйиш жароҳатларини маҳаллий консерватив даволаш 7
Кекса ва қарияларда чуқур куйишларни жарроҳлик йўли билан даволаш 15
Бир вақтнинг ўзида ёки кечиктирилган аутодермопластика билан жарроҳлик некрэктомияси. 17
Грануляцион жароҳатларда аутодермопластика. 21
Эркин аутодермопластикани режалаштириш ва технологияси. 23
Донор соҳаларидаги жароҳатларини даволаш. 28
Адабиётлар руйхати 29


КИРИШ


Кекса ва қарияларда термик шикастланишлар мураккаб тиббий муаммо бўлиб, бунда микроциркуляция, метаболик жараёнлар, ички аъзолар ва тизимлардаги патологик ўзгаришларга нисбатан организмнинг ёшга боғлиқ хусусиятлари етакчи ўринни эгалайди (Багненко С. F. ва ҳаммуал., 2020; Набатов В. A. ва ҳаммуал., 2021).
Бир қатор муаллифларнинг фикрига кўра, куйиш билан шикастланган кекса ва қариялар гуруҳида даволаниш муаммолари ва юқори ўлим кўрсатгичлари комбустиологиянинг биринчи навбатда ечилиши лозим бўлган саволлари орасида биринчи ўринда тавсифланади. Мавзунинг долзарблиги нафақат аҳолининг умумий қариши билан, балки кекса одамларнинг турмуш тарзини фаолллиги билан ҳам баҳоланади (Крылов М. K. ва ҳаммуал., 2016).
Кекса ва қарияларда термик шикастланишнинг хавфли гуруҳига киради. Ёш, куйиш майдони, шикастланишдан кейин куйиш марказларига мурожаат қилиш вақт оралиғи, ҳамроҳ патологиялар шикастланишнинг оғирлигини белгилайдиган ва прогноз ҳамда даволаш тактикасига таъсир қилувчи асосий омиллар бўлиб ҳисобланади (Малютина Н. B. ва ҳаммуал., 2018; Абдуллоҳ А. ва ҳаммуал., 2021).
Бир гуруҳ муаллифларнинг маълумотларига кўра (Фаязов А.Д. ва ҳаммуал., 2019; Кларк А. ва ҳаммуал., 2017), кекса ва қария беморларда ўлим бошқа ёшдаги куйиш билан жабрланганларга қараганда икки-уч баравар юқори ва 23,4 дан 62,5% гачани ташкил этади. Айниқса, 60 ёшдан катта одамларда ўлим юқорилиги шок даврида қайд этилади, қайсики ушбу контингентдаги беморларда тана юзасининг 5-7% гача чегараланган куйиши ҳам жараённинг ривожланиши учун етарли бўлиши мумкин (Карабаев Х.K. ва ҳаммуал., 2020; Саматов И. Ю. ва ҳаммуал., 2022).
Ривожланган мамлакатлардаги замонавий демографик вазият туғилиш даражасининг пасайиши ва аҳолининг қариши билан тавсифланади (Abdullahi A. et al., 2021).
Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг умумий қариши алоҳида ўсиш тенденсиясига эга. Бу куйиш марказларида кекса ва қария ёшдаги беморлар сонининг кўпайиши билан изоҳланади, уларнинг нисбати шифохонага ётқизилганларнинг 1/3 ёки ундан кўпроғига ташкил этади (Хаджибаев А. M. ва ҳаммуал., 2016). Кекса ва қария беморларда ҳамроҳ патология уларнинг операцион стрессга чидамлилигини пасайтиради деган фикрлар илгари сурилмоқда. Шунинг учун уларда некректомия ва бир вақтнинг ўзида автопластика камдан-кам ҳолларда амалга оширилади. Бу ҳолда консерватив даво афзалликка эга бўлади, даволаш натижаларни яхшилаш учун ҳамроҳ касалликларни комплекс дори-дармонлар билан даволаш тавсия этилади (Шуклин Г.О. ва бошқ., 2019; Duke J.M. et al., 2016). Терининг қарилик атрофияси ва микроциркуляциядаги характерли бузилишилар "куйиш жароҳатларининг чуқурлашуви" феноменининг объектив сабаби ҳисобланади. Шикастланишдан кейинги даврда кексайган беморлар кўпинча адинамик, иродасиз бўлади. Уларда тез-тез овқат ҳазми ва меъда-ичак тракти моторикасидаги бузилиши, ўпкада қон ҳаракати сусайиши тез намоён бўлиши, пневмония каби ҳолатлар биокимёвий стутусда кескин ўзгаришларга ва юрак-қон томир тизими декомпенсацияланишига сабаб бўлади, шу билан бирга инфекциянинг генерализациясига олиб келади.
60 ёшдан ошган беморларни даволашда сезиларли қийинчиликлар нафақат йирик куйишларда, балки чегараланган куйишларда ҳам гемодинамик кўрсатгичлар ва ички аъзолардаги яққол бузилишлари билан изоҳланади (Abdullahi A. et al., 2021). Куйиш жароҳатидан кейинги дастлабки соатларда уларда ўзаро оғирлашув синдромини ривожлантиради, бу мавжуд преморбид касалликлар жароҳат жараёнининг боришига салбий таъсир қилади ва натижада куйиш, ўз навбатида беморлар аҳволини оғирлашига сабаб бўлади. Яққол атеросклероз, гипертония, диабет ва бошқалар шу каби ҳамроҳ касалликлар куйиш касаллиги кечишини ёмонлаштиради ва термик шикастланиш эса кўпинча ушбу касалликларнинг турғун зўрайишига олиб келади (Temiz A. et al., 2020).
60 ёшдан ошган шикастланганларни даволашнинг муваффақиятли натижаси кўп жиҳатдан операциядан олдин тайёргарлик тактикасига боғлиқ бўлиб, у организмнинг иммун ҳимоясини оширишга, умумий соматик ҳолатни коррекциялашга, шунингдек терини жарроҳлик йўли билан тиклаш усулларига қаратилган бўлиши керак (Фаязов А. Д. ва ҳаммуал., 2020).
Адабиётларни таҳлил қилиш кекса ва қария ёшдаги оғир куйган беморларни даволашда кўплаб усуллардан фойдаланиш фақат реанимация даврини узайтиришга ва клиник-лаборатор силжишларни бироз юмшатишга имкон беради, аммо ўлим кўрсатигичларига сезиларли таъсир кўрсатмайди деган хулосага келишимизга имкон беради (Хаджибаев А. M. ва ҳаммуал., 2015).

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling