Ўзбекистон республикаси транспорт вазирлиги тошкент давлат транспорт университети “автомобил йўллари муҳандислиги” факультети “автомобил йўлларидаги сунъий иншоотлар” кафедраси фан: КЎприклар, тоннеллар ва йўЛЎтказгичларни лойиҳалаш


Download 203.37 Kb.
bet1/4
Sana18.10.2023
Hajmi203.37 Kb.
#1708884
  1   2   3   4
Bog'liq
amaliyot 2 узб 5

Ўзбекистон РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТРАНСПОРТ УНИВЕРСИТЕТИ “АВТОМОБИЛ ЙЎЛЛАРИ МУҲАНДИСЛИГИ” ФАКУЛЬТЕТИ “АВТОМОБИЛ ЙЎЛЛАРИДАГИ СУНЪИЙ ИНШООТЛАР” КАФЕДРАСИ ФАН: ҚУРИЛИШ МЕХАНИКАСИ ВА КОНСТРУКЦИЯЛАРИ   Маърузачи:

2-Маъруза. Бетон ҳақида асосий маълумотлар. Бетоннинг асосий хосса ва тавсифлари.

Режа:

Режа:

  • Бетон ҳақида маълумот.
  • Бетоннинг синфланиши
  • Бетоннинг синфи ва маркалари
  • Бетоннинг мустаҳкамлик хоссалари.
  • Бетон мустаҳкамлиги турлари
  • Бетоннинг норматив ва ҳисобий қаршиликлари.
  • “-” диаграммаси
  • Бетон деформацияси
  • Бетоннинг температура намлик деформациялари
  • Бетоннинг тоб ташлаши
  • Қуриқ иссиқ иқлимнинг бетон хоссасига таъсири
  • Таянч сўзлар ва иборалар:

    Бетон, оғир бетон, енгил бетон, майда донали бетон, боғловчи ва тўлдирувчи материаллар, бетон синфи ва маркаси, куб мустаҳкамлиги, призма мустаҳкамлиги, ўқ бўйлаб чўзилишдаги мустаҳкамлиги, қирқилиш ва синишдаги мустаҳкамлиги, узоқ муддатдаги мустаҳкамлиги, кўп такрорланувчи юк таъсиридаги, циклик ва динамик юк таъсиридаги мустаҳкамликлари,


Боғловчи, тўлдирувчи ва сув аралашмасининг қотишидан ҳосил бўлган сунъий тош бетон деб аталади.
Бетоннинг синфланиши. Бетон қуйидаги белгилари бўйича синфланади: вазифаси бўйича – конструктив ва махсус; боғловчиси бўйича - цементли, силикатли, шлакли, гипсли; тўлдирувчиси бўйича - зич, ғовакли ва махсус тўлдирувчиларда; структураси бўйича - зич, катта ғовакли, ғовакли, ячейкали. Юқоридаги белгиларига қараб бетон қуйидаги турларга бўлинади; оғир, енгил, майдадонали, зўриқувчи, ячейкали ва б.
Оғир бетон бу зич структурали бетон, цементли боғловчи, катта ва майда зич тўлдирувчилардан ташкил топган. У қурилишда энг кўп тарқалган бетон бўлиб, асосан юк кўтарувчи конструкцияларда ишлатилади.
Енгил бетон (цементли боғловчи ва ғовак тўлдирувчилардан ташкил топган) бино ва иншоотларнинг юк кўтарувчи ва кўтармайдиган конструкцияларида ишлатилади.
Ячейли бетон юк кўтармайдиган конструкцияларда, катта ғовакли – фақат бетонли конструкцияларда (масалан, дренажлар ва гидротехник иншоотлар фильтрлари), майда донали бетон эса йиғма конструкцияларни чокларини тўлдириш учун ва армоцементли конструкцияларда ишлатилади.
Бетон анизотроп материал бўлиб, унинг мустаҳкамлиги қуйидаги омилларга боғлиқ: таркиби; боғловчи ва тўлдирувчининг хили; сув ва цементнинг нисбати (W/C); тайёрлаш усули; қотиш шароити; бетоннинг ёши; намуналарнинг шакли ва ўлчамлари.
Бетон қоришмасида W/C қанча кичик бўлса, бетоннинг мустаҳкамлиги шунча юқори бўлади, цемент кам сарфланади.

Download 203.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling