Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита


Download 1.17 Mb.
bet1/5
Sana22.05.2020
Hajmi1.17 Mb.
#108935
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Қўмита ҳақида


Қўмита ҳақида

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 


ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 7 март кунидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитани ташкил этиш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, ҳар бир шахснинг виждон ва диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқи, фуқароларнинг динга бўлган муносабатидан қатъий назар тенглигини таъминлаш, шунингдек, диний ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги вазифаларни ҳал этиш ваколати берилган давлат бошқаруви органи ҳисобланади.


Дин ишлари бўйича қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конститустиясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ўз Низомига амал қилади.

Дин ишлари бўйича қўмита ўз фаолиятини давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади. Қуйидагилар Дин ишлари бўйича қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади: 
- маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ диний масалаларни ҳал қилишда ягона сиёсатни амалга ошириш; 
- давлат органларининг республика ҳудудида жойлашган диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини таъминлаш;
- давлат сиёсатида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган диний ташкилотлар манфаатларини акс эттириш. 

Дин ишлари бўйича қўмита унга юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади: 


- давлат органларининг диний ташкилотлар билан ўзаро муносабатларини мувофиқлаштиради ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан назоратни амалга оширади; 
- диний ташкилотлар, шунингдек хорижий диний ташкилотлар билан ўзаро муносабатларга доир диний масалалар бўйича ишларни олиб боради; 
- диний ташкилотлар илтимосига кўра уларнинг давлат органлари билан ўзаро алоқаларига кўмаклашади ва ҳал этилиши талаб қилинадиган масалалар бўйича зарур ёрдам кўрсатади; 
- диний ташкилотлар ва уларнинг аъзолари ўртасида ўзаро бир-бирини тушунишни ва сабр-тоқатлиликни мустаҳкамлаш сиёсатини ўтказади, ушбу борада ташкилотчилик ишларини амалга оширади; 
- Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг топшириғига кўра виждон эркинлигига ва диний ташкилотлар фаолиятига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади; 
- диний таълим муассасалари фаолияти белгиланган тартибда лицензияланиши, лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни ташкил қилади, лицензиялар реэстрини юритади; 
- республика доирасида ва чет элларда диний ташкилотлар ўртасида алоқалар ўрнатилишини ташкил қилади; 
- Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мамлакат ташқарисидаги муқаддас жойларга боришини, шу жумладан Ҳаж ва Умра зиёратини амалга оширишини, фуқароларни диний ўқув юртларида таълим олиш, малака ошириш ва тажриба алмашиш учун чет элларга юборишни, хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилишни, халқаро анжуманлар ўтказилишини ташкил қилади; 
- диний ташкилотлар ва Ўзбекистон Республикасида диний адабиётлар нашр қилувчи нашриётлар тўғрисидаги ахборотларни йиғишни таъминлайди; 
- республикада чиқариладиган ёки чет эллардан келтириладиган диний тусдаги маҳсулотларни (матбуот ва электрон нашрларни, аудио, видео кассеталарни, CД, ДВД ва бошқа дискларни) экспертизадан ўтказади ва мазкур фаолиятни мувофиқлаштиради.

Дин ишлари бўйича қўмита ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга: 


- вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралардан, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонуннинг ҳамда динга тааллуқли бошқа қонун ҳужжатларининг ижроси масалаларига доир маълумотлар ва материалларини сўраш ва олиш;
- ўз ваколатлари доирасида диний ташкилотларнинг, шу жумладан диний ўқув юртларининг фаолиятини, уларнинг ўқув жараёни ва дастурларини, ўқув-тарбиявий ишларини, фанлар бўйича ўқув режаларини, диний мавзудаги илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш, уларга ушбу фаолиятни амалга оширишда ташкилий, ҳуқуқий, методик ёрдам кўрсатиш; 
- диний ташкилотлар раҳбарларидан зарур ахборотларни белгиланган тартибда талаб қилиш, шунингдек улар томонидан ўтказиладиган уларнинг ўз фаолияти билан боғлиқ тадбирларда қатнашиш. 

Дин ишлари бўйича қўмита Республикада жойлашган диний ташкилотлар билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорлик қилиш, турли диний конфессиялар фаолиятида ёрдам кўрсатиш, жамиятда динлараро ва миллатлараро тинчлик ва тотувликни таъминлаш юзасидан таклифлар ва чора-тадбирлар ишлаб чиқади.



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти


Конфессиялараро мулоқот маданиятини ривожлантириш учун Дин ишлари бўйича қўмита ҳузурида Конфессиялар ишлари жамоатчилик кенгаши ташкил этилган бўлиб, унинг таркибига республикадаги кўп сонли диний конфессиялар этакчилари кирган. Республика ҳудудида истиқомат қилаётган ва 16 хил конфессияларга мансуб бўлган 130 дан ортиқ миллат ва элатларнинг мавжудлиги давлат ва ҳукуматнинг диний соҳага бўлган эътиборини янада оширади. Мустақил Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги халқаро ҳуқуқ нормалари шартларига тўлиқ жавоб бера оладиган ҳуқуқий пойдевор яратган. Ўзбекистонда, Республика Конституциясида қайд этилганидек, фуқароларнинг виждон ва эътиқод эркинликлари масалаларига алоҳида аҳамият қаратилиб келинмоқда ҳамда уларга диний таълим олиш, хайрия ишларини олиб бориш, зиёратлар ташкил этиш, турли конфессиялар орасида мулоқот ўтнатишда тенг ҳуқуқлар берилган. Мустақиллик йилларида 60 мингдан зиёд Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Саудия Арабистонига Ҳаж маросимига ва 1000 дан ортиқ фуқаролар христиан ва яҳудийлар учун муқаддас бўлган Россия, Грестия ва Исроилдаги масканларни зиёрат қилишга муваффақ бўлдилар. Давлат томонидан зиёратчиларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилмоқда - махсус самолётлар ажратилмоқда, уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, хорижий валютани алмаштиришда, ҳамда республикадан чиқиш ва мамлакатга кириш визаларини расмийлаштиришда имтиёзлар берилмоқда. Республикада Қуръони карим, Қадимги Аҳднинг 16 китоби ва Янги Аҳд тўлиқлигича ўзбек тилига таржима қилиниб, нашр этилди. Юзлаб масжид, черков ва ибодатхоналар, шу жумладан, Тошкент, Самарқанд ва Навоийдаги православ ибодатхоналари, Тошкентдаги католик костёли, Самарқанддаги Арман черкови қурилди ва таъмирланди. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти, Тошкент Ислом институти, 9 мадраса ва 2038 масжид фаолият олиб бормоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси исломий ташкилотларнинг марказий бошқарув органи бўлиб, мусулмонларни маънавий бирлаштириш, Республика фуқароларига маънавий кўмак ва хайрия ишларини ташкил этиш билан шуғулланади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фуқароларга диний аҳкомларни эмин-эркин амалга оширишлари, мусулмонлар бирлиги ва якдиллигининг кучайтирилиши, Республикада конфессиялараро муносабатларнинг ишлаб чиқилиши ва олиб борилиши юзасидан фаолият олиб боради. Республикадаги диний ташкилотларнинг эҳтиёжларини қондириш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфида Тошкент Ислом институти ва ўрта махсус ислом билим юртлари - мадарасалар очилган. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ойда икки марта чиқадиган "Ислом нури" газетаси ва ойлик "Ҳидоят" журналларини чоп этади, идора ҳузурида мустақил "Мовароуннаҳр" нашриёти фаолият олиб боради. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, шунингдек, 16 конфессияга тааллуқли бўлган 158 та ноисломий диний ташкилотлар, шу жумладан, православ, католик, лютеран, баптист, тўлиқ инжилчи, адвентист ва бошқа христиан черковлари, бухоро ва эвропа яҳудийлари, баҳоийлар, кришначилар ва буддавийлар жамоалари ҳам фаолият олиб бормоқда. Республика Ҳукуматининг барча халқаро ҳуқуқ нормаларига жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида олиб бораётган сиёсати натижасида Республика ҳудудида осойишталик, динлараро ва миллатлараро бирлик ҳамда фуқаролар виждон ва эътиқод эркинлиги ҳақ-ҳуқуқларининг кафолатлатниши таъминланган. Масжидлар, черковлар ва ибодат уйларининг қурилиши, уларнинг давлат рўйхатига олиниши маҳаллий ҳокимиятлар, ўз-ўзини бошқариш органлари ва адлия идоралари томонидан амалга оширилади. Давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида диний ташкилотлар Низомларининг амалдаги қонунчиликка тўғри келишлиги, диний ибодатлар учун мўлжалланган бино ва иморатларнинг санитар ва ёнғин хавфсизлиги шартларига алоҳида аҳамият қаратилади.

Religions.uz



ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ – Ўзбекистон мусулмонларига раҳбарлик қилувчи диний ташкилот. 1943 йил 20 октябрда Тошкентда бўлиб ўтган Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари қурултойида таъсис этилган. Ҳазрати Имом мажмуаси таркибига киради. Дастлаб Шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон ҳовлисида иш бошлаган. 1956 йилдан Бароқхон мадрасасида фаолият юритган. 1992 йилдан Мовароуннаҳр мусулмонлари идораси, деб юритилган. 1996 йилдан ҳозирги номи билан аталади. У давлатдан ажралган мустақил ташкилот сифатида фаолият юритади. Идора Ўзбекистондаги мусулмонлар ўртасида диний ишларни бошқариб туради, фатволар беради, масжидларга имом-хатиблар тайинлайди, диний ходимлар тайёрлайди. Моддий жиҳатдан мусулмонлардан масжидларга тушадиган хайр-эҳсон, ёрдамчи хўжаликлар ва бошқалар ҳисобига таъминланади. Идора раҳбар органи – Олий ҳайъат. Унинг раиси муфтий ҳисобланади. Идоранинг ҳуқуқшунослик, халқ­аро алоқалар, таълим ва кадрлар тайёрлаш, масжидлар ва фатво бўлимлари бор. Тошкентдаги Имом Бухорий номидаги ислом институтида (1971) ва 9 та ўрта махсус ислом билим юрти (шулардан 2 таси хотин-қизлар билим юрти)да кадрлар етиштирилади. Идора муассислигида «Ҳидоят» журнали ва «Ислом нури» газетаси нашр этилади. Идора тасарруфидаги «Мовароуннаҳр» нашриёти диний адабиётлар, диний тақвим ва бошқаларни чоп этади. Мусулмонлар идораси хорижий мамлакатлардаги кўпгина диний ташкилотлар билан алоқа қилади. Ҳар йили 3,5–4 минг кишининг ҳаж сафарини уюштиришда фаол иштирок этади. Идора ўз фао­лиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Виж­дон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунга риоя қилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Дин соҳасидаги маънавий-маърифий, таълим ишларини ва фаолиятини янада такомиллаштиришда ижтимоий кўмак ва имтиёзлар бериш тўғрисида» 2003 йил 23 августдаги 364-сон қарорига асосан идора қошида махсус жамғарма ташкил этилди. У ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини асраш, халқимиз, айниқса, ёшларимизни диний ақидапарастлик ва экстремизм хатаридан ҳимоя қилиш, мамлакатимизда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш ҳамда дин соҳасидаги маънавий-маърифий ва таълим ишларини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

Халқаро Ислом конференцияси ташкилотининг Таълим, фан ва маданият бўйича муассасаси ISESCO (АЙСЕСКО) Тошкентни 2007 йилда Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилиши муносабати билан Ҳастимомда Ўзбекис­тон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан кенг кўламда бунёдкорлик ишлари олиб борилди, хусусан, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси учун янги, замонавий муҳташам бино қурилди. Унинг ҳар бир хонаси энг замонавий иш қуроллари ва компьютер техникаси билан жиҳозланди.

Идорага турли йилларда Эшон Бобохон Абдумажидхон ўғли (1943–57), Зиёвуддинхон Бобохонов (1957–82), Шамсуддинхон Бобохонов (1982–89), Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (1989–93), Мухторжон Абдуллаев (Бухорий) (1993–97), Абдурашидқори Баҳромов (1997–2006) раислик қилган. Ҳозирги раиси (2006 йилдан) Усмонхон Алимов.

Shosh.uz


Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Islom sivilizatsiyasi markazi

(arab. مركز الحضارة الإسلامية في أوزبكستان لدي مجلس الوزراء لجمهورية أوزبكستان .ingl. Center of Islamic Civilization in Uzbekistan under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan) — Oʻzbekistonda islom tarixiga oid ilmiy-tadqiqot ishlarini olib boruvchi markazdir.



Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling