Ўзбекистон Республикасида табиий ресурслар қонунчилигининг ривожланиш тарихи


Download 322.5 Kb.
bet1/3
Sana28.12.2022
Hajmi322.5 Kb.
#1019596
  1   2   3
Bog'liq
Ўзбекистон Республикасида табиий ресурслар

Ўзбекистон Республикасида табиий ресурслар қонунчилигининг ривожланиш тарихи

  • Бобур Абдурахмонов

Экология ҳуқуқининг фан сифатида шаклланишида ҳуқуқшунос олимларнинг хизматларини алоҳида таъкидлаш зарур. Мазкур фаннинг асосисисифатида М. В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети ер ва колхоз ҳуқуқи кафедрасининг мудири Н. Д. Казанцевнинг хизмати катта бўлган. Экология ҳуқуқи дастлаб «Табиатни ҳуқуқий муҳофаза қилиш» номи билан 1960 йилнинг сентябрь ойидан Қозон университетида, 1973 йилдан бошлаб М. В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетида алоҳида фан сифатида ўқитила бошланган. Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида у алоҳида фан тармоғи сифатида 1980 йилдан бошлаб ўқитилмоқда.

Экология ҳуқуқининг ҳуқуқ тизимида мустақил фан тармоғи сифатида тан олиниши унинг предмети ва методига оид махсус белгиларидир. Экология ҳуқуқи фанининг предмети у ўрганадиган масалалар мажмуи, яъни табиат, жамият ва инсоният (кишилар) ўртасидаги ўзаро табиий мутаносибликни сақлаш ҳамда экологик- ҳуқуқий муносабатларни мустаҳкамлашдан иборатдир. Экология ҳуқуқи бошқа ҳуқуқ тармоқларидан ўзининг субъекти ва объектига эгалиги, давлат экологик бошқарув тизими мавжудлиги, экологик-ҳуқуқий нормаларга риоя қилиш, табиат бойликларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза этиш, халқаро экология ҳуқуқи нормалари билан боғлиқлиги нуқтаи назаридан фарқ қилади. Буни кенг маънода экологияга оид муаммоларнинг чегара билмаслиги ва глобал тусга эга эканлиги билан тушунтириш мумкин.

Ўзбекистон Республикасида экология ҳуқуқи фанининг тарихий ривожланиши қуйидаги босқичлардан иборат: 1924–1957 йиллар – Ўзбекистонда дастлабки ер-сув, аграр ислоҳотларнинг ўтказилиши ва олиб борилиши; 1957–1963 йиллар – Ўзбекистонда табиатни муҳофаза қилишга оид қонунларнинг қабул қилиниши; 1968–1981 йилларда республикамизнинг ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмон, ҳайвонот дунёси ва атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунларининг кодификация қилиниши; 1985–1990 йиллар – табиатни муҳофаза қилишга оид бир қатор ўзгаришлар, табиатни муҳофаза қилиш бўйича махсус давлат қўмитасининг ташкил этилиши; 1991 йилдан ҳозирги давргача – Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги, собиқ Иттифоқнинг емирилиши ҳамда бир қатор экологик ва аграр аҳамиятга эга бўлган қонунларнинг қабул қилиниши.


Download 322.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling