Ӯзбекистон республикасига киритилгае қушлар пушти сақОҚУШ


Download 311.02 Kb.
Sana24.05.2022
Hajmi311.02 Kb.
#699213
Bog'liq
zoologiya
121221212121, Үлкен жастағы үзликсиз тәлим мәселелери, Saydullayev Adhamjon 203, 1, 1, 1, OpenDocument Text, bellashuv uz - 11-sinf-biologiya-javoblar, Suvga to, kungfu p, Psixologik tavsifnoma, metodichka Android, MATIMATIKA SAVOLLARI, саёҳат билдириш хати-2

ӮЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА КИРИТИЛГАЕ ҚУШЛАР
ПУШТИ САҚОҚУШ
Розовый пеликанGreat White PelicanPelecanus onocrotalus Linnaeus, 1758Мақоми. 2 (VU:D): Заиф, қисқариб бораёт-ган, учиб ўтувчи-уяловчи тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [LC].Тарқалиши. Жанубий Оролбўйи (уялаш); Амударё, Зарафшон, Сирдарё ҳавзалари (учиб ўтиш, номунтазам қишлаш). Ўзбекистондан ташқарида: Ўрта Осиёнинг бошқа мамлакат-лари, Қозоғистон, Шарқий Европа жануби (уялаш); Ғарбий Осиё, Ҳиндистон, Африка (уялаш, қишлаш). Яшаш жойлари. Йирик текислик сув ҳавзалари. Сони. 1960 йилларда Жанубий Орол-бўйида учраши одатий эди, ҳозирда бу ердаги сони 7 мингтага яқин. 500–700 жуфти (дунё-даги популяциясининг 2–3 %и) уялайди. Бир неча юзтаси қишлайди, галада бир неча минг-тагачаси учиб ўтади. Кўчиб ўтиш йўлидаги асосий ҳудуд – Денгизкўл кўли. Дунё даги по-пуляцияси тренди аниқланмаган.Яшаш тарзи. Баҳорги учиб ўтиши – март-апрель ойида. Қамишли тўқайларда колония бўлиб уялайди, апрель-май ойида 2-3 та ту-хум қўяди ва 29-30 кун босиб ётади, пола-понлари июнь–август ойида уча бошлайди. Уялашдан сўнг кўчади (август–сентябрь). Кузги учиб ўтиши – сентябрь–ноябрь ойида, қишлаши – ноябрдан февралгача. Балиқлар билан озиқланади. Чекловчи омиллар. Орол денгизи ҳавзасида сув режимининг ўзгариши оқибатида яшаш жойларининг емирилиши. Браконьерлик,колонияларининг вайрон қилиниши.Кўпайтириш.Дунё ҳайвонот боғларида кўпайтирилади.Муҳофаза чоралари. Овлаш тақиқланган. Буюртмахоналарда уялаш жойларида (Су-дочье к.), кўчиш, учиб ўтиш ва қишлаш даврида (Арнасой, Қорақир, Денгизкўл к.) муҳофаза қилинади. Бонн конвенциясининг I иловасига киритилган.


ҚОРАБУЗОВ
(КИЧИК ҚОРАВОЙ)
Малый баклан Pygmy Cormorant Phalacrocorax pygmaeus(Pallas, 1773)Мақоми. 3 (NT): Заифга яқин, учиб ўтадиган уяловчи тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [LC].Тарқалиши. Орол денгизи (ўтмишда), Амударё, Зарафшон, Қашқадарё ҳавзалари, Сирдарёнинг ўрта оқими ва республиканинг жануби (уялаш, қишлаш). Ўзбекистондан ташқарида: Ўрта Осиёнинг бошқа мамлакат-лари, Қозоғистон (уялаш); Шарқий Европа-нинг жануби, Ғарбий Осиё (уялаш, қишлаш).Яшаш жойлари. Текисликдаги кўл ва сув омборлари, зовурлар.Сони. Илгари Орол денгизидаги орол-ларда уялаган, ҳозирда уяламайди. Аму дарё ва Сирдарё ҳавзаларида янги жойларни ўзлаштирмоқда. 10–12 минг жуфти уялайди (Дунёдаги популяциясининг 30–35 % и), 10 мингга яқини қишлайди. Кейинги йилларда тур сони кескин камайди. Глобал популяция-си ортиб бормоқда.Яшаш тарзи. Баҳорги учиб ўтиши – март-апрель ойида. Қамишзор, сув босган бутазор-ларда колония бўлиб уялайди, апрель-май ойида 4–6 та тухум қўяди ва 27–30 кун босиб ётади. Полапонлари июнь-июль ойида уча бошлайди. Кузги учиб ўтиши – октябрда, қишлаш – октябрь ойидан март ойигача. Майда балиқлар билан озиқланади. Чекловчи омиллар. Орол денгизи ҳавзаларида сув режимининг ўзгариши оқибатида яшаш жойларининг емирилиши.Кўпайтириш. Кўпайтирилмаган.Муҳофаза чоралари. Овлаш тақиқланган. «Судочье кўллар тизими» давлат буюртма қўриқхонасида, буюртмахоналарда (Арнасой, Қора қир, Денгизкўл к.) уялаш, учиб ўтиш ва қишлаш жойларида муҳофаза остига олин-ган. Бонн конвенциясининг II Иловасига киритилган.

Download 311.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling