Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Н


Download 36.98 Kb.
Sana20.06.2023
Hajmi36.98 Kb.
#1630296
Bog'liq
Murojaatnoma 2


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Н. Ариповга Сурхондарё вилояти Бойсун тумани «Дуоба» маҳалласи фуқоролари томонидан


М У Р О Ж А А Т Н О М А


Ушбу мурожаатномани ёзиб шуни маьлум қиламизки, бизнинг маҳалламиз туман марказидан 30 км олисликда тоғ ён бағрида жойлашган. Маҳалламизни жорий йилда «Обод маҳалла» давлат дастурига киритиш режалаштирилган еди. Сабаби маҳалламизда ҳеч бир соҳа йўқ-ки у таназзулга учрамаган бўлса.
Туман маркази билан боғланган йўлимиз бир неча йиллар олдин шағалланган бўлиб, ётқизилган шағал йиллар давомида тупроқ остига кўмилиб кетган. Қишда техника қатнови қийинлашиб қолса, ёзда йўлдан кўтарилган чанг туман бўлиб аҳолимизнинг саломатлигига жиддий путур етказмоқда. Туман маркази билан боғланишга на автобус ва на енгил автомобиллар бор, фақатгина СССР даврида ишлаб чиқарилган УАЗ ва Нива русумли автомобилларигина қатнайди холос.
Ички йўлларимизнинг аҳволи ундан-да ёмон.
Дуоба қишлоғининг марказидан оқиб ўтувчи икки дарё кўприклари тошқин селлар оқибатида авария ҳолатида турибди. Ваҳолангки, ушбу кўприклар тўртта маҳалланинг аҳолисини туман маркази билан боғлайдиган ягона йўлда жойлашган.
Маҳалламиздаги 1979-йилда похса деворда қурилган шифохона тўкилиш даражасига келиб қолган. Халқимиз сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятига ега емас.
Давлат болалар боғчаси ҳам мавжуд емас.
17-сонли мактаб бинолари ҳам иккита бошқа-бошқа жойларда қурилган бўлиб, том синфлар биноси жуда аянчли аҳволда, деворлари тўлиқ тош билан қурилган. 5-та синфхонадан иборат бўлган ушбу мактаб тоғ шароитига мос келмайдиган дўнглик остидан қишлоқ аҳолисининг норозилигига қарамай собиқ туман ҳокими Еркин Бойниёзовнинг тазйиқи остида 2007-йилда қурилган бўлиб, ҳозирги кунда деворлари ёрилган, шифтдан чакка ўтиб синфхоналар зах бўлганлиги сабабли 16-йилдирки бизнинг келажагимиз бўлган ўқувчи ёшларимизнинг соғлигига ёмон таьсир қилмоқда. Биз уларнинг соғлигидан доимий хавотирдамиз.
Тоза ичимлик сув қувурлари ҳам йўқ. Дарё сувидан аҳолимиз қўлда ташиб фойдаланмоқда.
Маҳалламизда маҳалла гузари ва маиший хизмат турлари ташкил етилмаган. Ишсизлар сони ҳам кўпчиликни ташкил етади.
«Дуоба» қишлоғимизда икки йилдирки тепаликда телефон телевишкаси қурилган бўлиб, електр токи ҳам олиб борилган, бироқ унинг ишга туширилиши шунчалик қийин бўлдики бундан халқ уяли алоқа ва интернет йўқлигидан узоқ йиллар давомида жабр тортиб келмоқда. Шиддат билан ривожланиб бораётган бугунги ахборот технологиялари даврида биз интернет тугул оддий телефон алоқасидан ҳам (унинг йўқлигидан) минг бир машаққат билан фойдаланмоқдамиз.
Муҳтарам Президентимизнинг 5386-сонли «Обод қишлоқ» дастури тўғрисидаги фармонида авваламбор олис ва табиий иқлим шароити оғир ҳудудларда 2018-йилда 2-тадан ва келгуси йилларда 3-тадан қишлоқ (маҳалла)да аҳолининг яшаш шароитини тубдан яхшилаш, қишлоқларни туман марказига улайдиган йўлларни қуриш ва туман маркази орасида автобус қатновини йўлга қўйиш, ички йўлларни таьмирлаш, қишлоқ инфратузилмаси обьектларини барпо етиш, «Обод қишлоқ» дастурини амалга ошириш учун зарур миқдорда маблағлар ажратиш, чекка ва олис ҳудудларда амалга оширилаётган ишларни батафсил ёритиб бориш ва ушбу фармонни ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Президентнинг Давлат маслаҳатчиси зиммасига юклатилганлиги айтилган.
Ҳурматли А. Н. Арипов бизнинг «Дуоба» маҳалламиз Бойсун туманида енг оғир ҳудуд ҳисобланиб, 2023-йилда «Обод маҳалла» давлат дастурига тушуриш режалаштирилган еди. Дастур буюрократик тўсиқларга учраб, туман марказига яқин, деярли барча шароитларга ега бўлган 2-та «Даштиғоз» а «Кўлқамиш» маҳаллалар рўйхати марказга тавсия етиб юборилган. Бу ҳақда бир неча марта туман ҳокими ҳамда вилоят ҳокимига муружаат қилдик ва охир оқибат сизга мурожаат қилишга мажбур бўлдик.
Махсус мутахасиссларни юбориб, ушбу масалага аниқлик киритиб, адолатли ечим топилишига амалий ёрдам беришингизни маҳалламиз аҳолиси номидан илтимос қилиб сўраймиз деб маҳалла фаоллари:


  1. О. Ахмедов

  2. А. Маҳмудов

  3. И. Ахмедов

  4. М. Ғиёсов

  5. Х. Мажидов

  6. У. Нуров


  7. Ш. Амонқулов

  8. О. Мажидов

  9. Ҳ. Тошпўлатов

  10. З. Собиров

  11. И. Сохибов

ва бошқалар

Download 36.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling