Ўзбекистонда сезилган ва расмий инфляция ўртасидаги фарқ 5,5 фоизга етди


Download 460.5 Kb.
Sana28.09.2023
Hajmi460.5 Kb.
#1689486
Bog'liq
Ўзбекистон


Ўзбекистонда сезилган ва расмий инфляция ўртасидаги фарқ 5,5 фоизга етди
Август ойида Ўзбекистонда сезилган инфляция даражаси кескин ошиб, 14,5 фоизни ташкил этди. Бу расмий йиллик инфляциядан 5,5 фоизга юқори. Респондентларнинг аксарияти гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини ҳис қилган.
Аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси олти ойлик пасайишидан кейин август ойида кескин ошди. Ўтган ойда у 1,7 фоиз пунктга ошиб, 14,5 фоизга етди.

Охирги марта бу кўрсаткич январь ойида — аномал совуқлар фонида ошганди. Ўшанда аҳоли инфляция даражасини 19,5 фоиз деб баҳолаганди.
Август ойида йиллик ҳисобда 8,96 фоизни ташкил этган расмий инфляция билан орадаги фарқ 5,5 фоизга етди (июлда бу фарқ 3,8 фоиз эди).
Респондентларнинг аксарияти (тахминан 32 фоиз) нархлар 9−12 фоиз ва 17−20 фоизга ошганини сезган, уларнинг сони июль ойига нисбатан ошди. Инфляция 13−16 фоиз, 21−25 фоиз ва 31 фоиз ва ундан юқори деб баҳолаган респондентлар сони ҳам ошган.

Ҳудудлар кесимида ўтган ойда сезилган инфляция даражаси Тошкент шаҳрида (16,4 фоиз, июнда 17 фоиз эди), Сирдарё вилоятида (16,2 фоиз, июнда 13,5 фоиз эди), Тошкент вилоятида (15,6 фоиз, июнда 13,3 фоиз эди) энг юқори бўлди. Нархларнинг энг кам ўсиши Наманган (13 фоиз, июнда 13,1 фоиз эди), Хоразм (13,1 фоиз, июнда 12,6 фоиз эди) ва Қашқадарё вилоятларида (13,3 фоиз, июнда 12,8 фоиз эди) сезилди.
Респондентларнинг аксарияти гўшт ва сут (45 фоизи, июнь ойида шакар ва қандолат маҳсулотлари биринчи ўринда эди), бензин ва ёқилғи (40 фоизи), қурилиш материаллари (33 фоиз), пойабзал ва кийим-кечак (29 фоиз), мева ва сабзавотлар (25 фоиз) нархларининг юқори даражада ўсишини ҳис қилган.

Аҳолининг деярли барча гуруҳлари (даромадлари 1 миллион сўмдан кам бўлганлардан тортиб 15 миллион сўмгача бўлганларгача) ҳамма нарсадан кўра кўпроқ гўшт ва сут, бензин ва ёқилғи, шунингдек, қурилиш материаллари нархларининг ошишини ҳис қилди.
Энг бой уй хўжаликлари (15 миллион сўм ва ундан юқори даромадли) кафе ва ресторанлар хизматлари (51 фоизга), шунингдек, бензин ва ёқилғи (49 фоиз) нархларининг ошганини қайд этган.

Маълумот ўрнида, расмий эълон қилинадиган инфляция даражаси кўп сонли уй хўжаликларининг талаби асосида шаклланган истеъмол нархлари индекси саватидаги барча товар ва хизматлар умумий нархлари даражасидаги ўзгаришларни акс эттиради.
Download 460.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling