Қўқон давлат педагогика институти ўқитувчиси
Шомуротов Шарофиддин Шукуржон ўғлининг “Ўзбекистонда сув хўжалиги тизими модернизацияси тарихи (1991-2018 йй)” мавзусидаги 07.00.01-Ўзбекистон тарихи ихтисослиги бўйича тарих фанлари фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий тадқиқот ишлари натижаларининг амалиётга жорий этилганлиги тўғрисида
МАЪЛУМОТНОМА
Қўқон давлат педагогика институтида “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб муаммолари: Андижон вилояти балиқчилик тармоғи учун озуқа базаси таъминлашда” № И-ОТ-2019-21 «Товар балиқ чавоқларини етиштиришда табиий озуқа базаси - планктон организмларни кўпайтириш усуллари ва уларни амалий аҳамияти» номли инновацион лойиҳада Андижон давлат университети мустақил тадқиқотчиси Шомуротов Шарофиддин Шукуржон ўғлининг 07.00.01-Ўзбекистон тарихи ихтисослиги бўйича “Ўзбекистонда сув хўжалиги тизими модернизацияси тарихи (1991-2018 йй)” мавзусидаги тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши натижаларидан қуйидаги йўналишларда жорийланган:
- сув омборлари, балиқчилик хўжаликлари ва кўллар ташкил қилишда;
- уларнинг ҳар бири ўзига хос бўлган сув сатҳи, ҳарорати, гидрохимиявий ва гидробиологик режимларга эга бўлади;
- балиқчилик хўжаликларини сув билан таъминлаш билан бир қатор дарёлар, каналлар сунъий ва табиий сув ҳавзаларида товар балиқлари маҳсулдорлигини ошириб, табиий ҳолда кўпайтириб, балиқ чавоқларини озиқлантириш ва яшовчанлигига таъсири ишлаб чиқилган ва амалиётда фойдаланиш, илмий таклиф ва амалий тавсиялар тизимини ишлаб чиқишга имкон берган.
-олинган натижалардан Ўзбекистонда барпо этилаётган сув омборлари, кўллар ва балиқчилик хўжаликларини сув муҳитида экологик омиллар ўзгарувчанлигини аниқлаш асосида ҳайвонот дунёси барқарорлигини сақлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.
Шомуротов Шарофиддин Шукуржон ўғли 2019 - 2021 йилларда мазкур инновацион лойиҳада иштирок этмаган.
Ушбу маълумотнома илмий даражаларни берувчи Илмий кенгашга тақдим этиш учун берилди.
Лойиҳа раҳбари Х.Абдиназаров
Ректор М.Атаджанов
-
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазир ўринбосари У.Бегимқуловга
|
Ҳурматли Узоқбой Шоимкулович,
Қўқон давлат педагогика институти ўқитувчиси Шомуротов Шарофиддин Шукуржон ўғлининг “Ўзбекистонда сув хўжалиги тизими модернизацияси тарихи (1991-2018 йй)” мавзусидаги 07.00.01-Ўзбекистон тарихи ихтисослиги бўйича тарих фанлари фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини учун тақдим этилган тадқиқот иши натижалари ва материалларидан Қўқон давлат педагогика институтида бажарилган “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб муаммолари: Андижон вилояти балиқчилик тармоғи учун озуқа базаси таъминлашда” № И-ОТ-2019-21 «Товар балиқ чавоқларини етиштиришда табиий озуқа базаси - планктон организмларни кўпайтириш усуллари ва уларни амалий аҳамияти» номли инновацион лойиҳада фойдаланилди ва бу ҳақда маълумотнома тақдим этилган.
Ҳозирги кунда илмий-тадқиқот ишида фойдаланилган материаллардан балиқчилик хўжаликларини сув билан таъминлаш билан бир қатор дарёлар, каналлар сунъий ва табиий сув ҳавзаларида товар балиқлари маҳсулдорлигини ошириб, табиий ҳолда кўпайтириб, балиқ чавоқларини озиқлантириш ва яшовчанлигига таъсири ишлаб чиқилган ва амалиётда фойдаланиш, илмий таклиф ва амалий тавсиялар тизимини ишлаб чиқишга доир хулосаларидан фойдаланилган.
Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор
|
|
Д.Ходжаева
|
Бажарувчи: О.Тўхтасинова
Тел: (90)293-30-21
Do'stlaringiz bilan baham: |