б
|
ЎЗБЕКИСТОНИРЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН
|
|
АХБОРОТ ХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2022 йил 7–мартдаги 2022 йилга мўлжалланган олий таълим ва илмий – тадқиқот муассасалари соҳасидаги илмий-техник анжуманлар режасини тасдиқлаш тўғрисида”ги №101-F- сонли фармойишига мувофиқ, 2022 йил 23 сентябрь куни Қарши давлат университетида “ЗАМОНАВИЙ ТИЛШУНОСЛИКДА МАДАНИЯТЛАРАРО МУЛОҚОТ” мавзусида Халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилади.
Илмий-амалий анжуман йўналишлари:
Тилшуносликнинг маданий асослари;
Ҳозирги замонда тил ва маданиятлараро мулоқот;
Замонавий тилшуносликнинг долзарб муаммолари;
Тил ўқитиш методикаси ва тилшуносликнинг амалий масалалари;
Адабий алоқалар ва бадиий таржима муаммолари;
Қиёсий-чоғиштирма тилшунослик масалалари.
Анжуманнинг ишчи тиллари: ўзбек, рус, инглиз.
Мақолаларни расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар:
мақола матни таҳрир қилинган ва тегишли шўъбаларнинг номи кўрсатилган ҳолда А4 катталикдаги қоғозда, қаторлар ораси 1,5 интервал ҳолда, юқоридан ва пастдан 2,5 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдирилиб расмийлаштирилади, мақолалар қоғозда ва электрон вариантда қабул қилинади;
мақола матни саҳифаланмаган бўлиб, унинг электрон нусхаси Microsoft Word муҳарририда Times New Roman шрифтида 12 ўлчамда бўлиши лозим;
мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилади, бир қатор қолдирилиб, навбатдаги қатордан муаллифнинг исми, шарифи, ташкилот номи кўрсатилади, матн охирида фойданилган адабиётлар рўйхати келтирилади, мақолада кўрсатилган фактларнинг тўғрилиги ва ишончлилигига шахсан муаллифлар жавобгар;
файл номи ташкилот номи ва муаллиф фамилияси билан (Масалан, муаллиф Қарши давлат университетидан бўлса "ҚарДУ, А.Рустамов” номи билан) номланиши лозим.
аннотация ва калит сўзлар ўзбек, рус инглиз тилларида ёзилиши шарт.
Анжуман материаллари илмий тўплами университет электрон манзилига жойлаштирилади ва мақола муаллифларига юборилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |