Зомин тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 4-мактабда ўтказилган йиғилиш


Download 145.78 Kb.
bet1/5
Sana10.09.2022
Hajmi145.78 Kb.
#803633
  1   2   3   4   5
Bog'liq
ЖАХОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ ПРОТОКОЛ 2
mamuriy hududiy javobi, 14-amaliy javobi, Mastonov Muxlis 1920131038(2), 2, sinf rahbarining tashkilotchilik faoliyati, Inersiya - Vikipediya, Ўзбекистон тарихи, Asosiy mundarij-WPS Office, Asosiy mundarij-WPS Office, O'spirinlarda ijtimoiy axloqiy me'yorlar, Xudoyberdiyeva Maftuna, №1-laboratoriya topshiriqlari, O3, 901, maxalla tavsifnoma

Зомин тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 4-мактабда ўтказилган йиғилиш


Б А Ё Н И
20 февраль 2018 йил 4-мактаб


ҚАТНАШГАНЛАР : 4-мактаб директори Ж.Эшмуродов, мактаб
маънавий-маърифий ишлар бўйича директор
ўринбосари В.Рахмонов, Ёшлар иттифоқи
мактаб бошланғич ташкилоти етакчиси
Н.Сатторова, мактаб ўқитувчилари, 8-9-10 синф
ўқувчилари


К У Н Т А Р Т И Б И Д А :



  1. Жаҳолатга қарши маърифат.

Йиғилишни мактаб директори Ж.Эшмуродов очиб, бугунги кунда долзарб бўлган кун тартибидаги масала билан йиғилганларни таништирди, ва кун тартибидаги масала юзасидан узининг фикр ва мулохазаларини айтди. Юртимизда жисмонан соғлом, ақлан етук авлодни камол топтиришга алохида эътибор қаратилмоқда. Истиқлол йилларида Ватанга муносиб авлодни тарбиялаш, ёшларга хар томонлама ғамхўрлик, кўрсатиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.


Мамлакатимизда ёшлар ўртасида жиноятчилик, хуқубузарлик, гиёхвандлик каби иллатларнинг олдини олиш мақсадида “Оила, махалла ва мактаб хамкорлиги”ни кучайтириш, мактабдан ташқари таълим муасасалари фаолиятини такомиллаштиришга хам алохида эътибор қаратилаётир.
Фарзандни тарбиялаш, унга илм бериш, касб ўргатиш қадимдан энг маъсулиятли вазифа саналган.
Соғлом авлод деганда нафақат жисмонан, балки маьнан соғлом авлодни тушунамиз, албатта. Барча тарихий давлатларда хам ёшлар тарбияси, уларнинг дунёқараши ва ўзлигини англаши масаласи мамлакат тараққиёти, мустақиллиги, келажагини кафолатловчи мухим омил саналган. Абдулла Авлоний айтганларидек, “Тарбия биз учун ё хаёт-ё мамот, ё нажот-ё халокат, саодат-ё фалокат масаласидир”. Ёшлар тарбияси масаласи, айниқса бугунги даврда, глобаллашув жараёни хаётимизнинг барча сохаларини қамраб олаётган шароитларида нихоятда мухим ахамият касб этмоқда.
Бугун ёшларимиз учун ахборот майдони тобора кенгайиб бормоқда. Улар ўқув даргохларида билим олиш билан бирга, радио, телевидение, матбуот, интернет каби воситалар орқали дунёдан мунтазам хабардор бўлиб туриш имкониятига эга.
Маълумки, Ғарб дунёсида устувор хисобланадиган қадриятлар сифатида-шахсий эркинлик ва индивидуал хуқуқлар, шунингдек, ўзлигини намоён қилиш эркинлиги устун қўйилса, Шарқ маданиятида устуворлик жамоа манфаатлари, оила шаьни ва муқаддаслиги, ижтимоий анъана ва тарғиботлар, катталарга хурмат каби қадриятларда намоён бўлади.
Агар эътибор бериб кузатсак, хорижда кенг тарқалган ахлоқий ва маънавий юриш-туриш андозалари кинофилмлар, мода ва турли хил рекламалар орқали ёшларимизнинг онгини чулғаб олаётганлигини сезиш қийин эмас.
Натижада, ёшлар ўртасида китоб ўқишдан кўра компьютер ўйинларининг олдида вақтини ўтказиш, мазмунли саёз бўлган турли хил жанрдаги фильмларни томоша қилиш одат тусига кириб қолди.
Шундан сўнг сўзга мактаб ММИБДЎ В.Рахмонов чиқиб, “Оммавий маданият” деб бахоланаётган салбий холатлар ёшларимиз хаётига онгу шурига информацион воситаларнинг тараққиёти натижасида, яъни, интернет, уяли телефон, телекомуникациялар хамда турли ахборот нашрлари орқали хам кириб келмоқда. Ёшларда, айниқса, ўсмир ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш, миллий ғоя тарғиботини изчил давом эттириш, шунингдек асрлар оша қон-қонимизга сингиб кетган ота-онани улуғлаш, оилани муқаддас сақлаш, фарзанднинг бурчи, ўзаро мехр-оқибат, иффат, ор-номус, хаё каби фазилатлар, устоз ва шогирдлар одоби каби эзгу қадриятларга содиқ қолиш билангина, уларни оммавий маданият хуружларидан асраб қолиш мумкинлигини бугун хаётнинг ўзи кўрсатиб турибди.
Мухтарам Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият-енгилмас куч” асарларида таъкидлаганидек, ёшларимизнинг маънавий оламида бўшлиқ вужудга келмаслиги учун уларнинг қалби ва онгида соғлом хаёт тарзи, миллий ва умуммиллий қадриятларга хурмат-эхтиром туйғусини болалик пайтидан бошлаб шакллантиришимиз зарур деб сўзни мактаб бошланғич ташкилот етакчиси Н.Сатторовага берди.
Сўзга чиққан мактабнинг бошланғич ташкилот етакчиси Н.Сатторова юқоридагилардан келиб чиқиб, айта оламизки, мамлакатимизда хар томонлама соғлом, баркамол ва маънан етук авлодни тарбиялаб, вояга етказишга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, юртимизнинг эртанги тақдири кўп жихатдан бугунги авлоднинг таълим тарбияси, маънавий камолотига боғлиқ.
Ёшларимиз бир нихол кабидир. У бўй чўзиб, ўсиб, улғайиб борар экан, илдизларидан куч олади, қувват олади. Илдизлари кесилган дарахт эса, қуриб қолади. Шундай экан, азиз ёшлар, хар қанча замонавийликка интилсак-да миллий ўзлигимизни унутмайлик деб ўз сўзини якунлади.
Юқоридаги фикр ва мулохазалардан келиб чиқиб йиғилиш



Download 145.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling