" " 2023 йилдаги умумий йиғилиш қарорига асосан


Download 98.34 Kb.
bet1/3
Sana03.12.2023
Hajmi98.34 Kb.
#1797203
  1   2   3
Bog'liq
Direktor











Таъсисчиларнинг
“_____”__________ 2023 йилдаги умумий йиғилиш қарорига асосан
ТАСДИҚЛАЙМАН”




____________ Ш.Изатуллаев




_____ ” _________ 2023 йил.



Тиббиёт (техникуми) коллежи директори
Лавозим йўриқномаси


1. Умумий қоидалар
1.1. Тиббиёт (техникуми) коллежи директори барча буғинларида Таъсисчидан кейинги раҳбарлик амалиётини олиб бориб, таълим муасасаси фаолияти устидан раҳбарликни амалга оширади, илмий ва педагогик кенгашни бошқаради, юритади ва назорат қилади. Тиббиёт (техникуми) коллежи фаолиятини амалдаги қонунунчиликка мувофиқ юритаётганлиги, иқтисодий, моддий ва маънавий хавфсизлиги бўйича олиб бораётган ишлари юзасидан ойлик, чораклик ва йил якуни билан Таъсисчи(лар) олдида ҳисобот беради.
1.2. Тиббиёт (техникуми) коллежи директори вазифасига ушбу соҳада камида 3 йил иш стажига эга, раҳбарлик салоҳиятига эга, малакали, иқтидорли, ўз устида ишлаш қобилиятига эга бўлган олий маълумотли шахс қабул қилинади.
1.3. Тиббиёт (техникуми) коллежи директори Таъсисчи(лар) тавсиясига мувофиқ, бошқарув кенгашининг умумий йиғилишида қабул қилинган қарор асосида танланган номзод ишга қабул қилинади, бошқа ишга ўтказилади ва ишдан озод қилинади.
1.3.1. Таъсисчида фавқулотда вазиятларда Тиббиёт (техникуми) коллежи директори номзодини ишда қолиш ёки қолмаслик, бошқа ишга ўтказиш масаласини кун тартибига киритиш хуқуқи доимий сақланади.
1.4. Тиббиёт (техникуми) коллежи директори Таъсисчига, коллеж(техникум)нинг барча ходимлари директорга буй сўнади.
1.5. Тиббиёт (техникуми) коллежи директори (бажарадиган функциялари даражасига мувофиқ) қуйидагиларни билиши зарур;
1.5.1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор, фармон ва фармойишларини, ҳукумат қарорларини, Вазирлар Махкамаси фармойиш ва қарорларини.
1.5.2. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг таълим тизими, Давлат таълим талабларини мукаммаллаштириш тўғрисидаги ҳужжатлари, профессионал таълим фаолиятига алоқадор бўлган амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, локал актларни, таълим ташкилоти стандартлари талабларини, ГОСТларни, техник шарҳларни, технологик йўриқнома ва бошқа норматив хужжатларни.
1.5.3. Коллежнинг ассоий иш фаолияти, мақсадлари ва унинг хусусиятларини. Ривожланиш стратегияси ва консепциясини, Республика худудида таьлим сохасига алоқадор олиб борилаётган давлат сиёсатини, янги қонунлар ва талаблар мазмуни ва моҳиятини.
1.5.4. Коллежнинг тижорат-хўжалик фаолияти билан боғлиқ буйруқлар, фармойишлар, баённома қарорлари бошқа қўлланма материалларни.
1.5.5. Алоқа, комуникация ва компьютерларнинг замонавий техник воситаларидан фойдаланган ҳолда дастурий таъминотда маълумотларни қайта ишлаш усулларини.
1.5.6. Бошқариш, ишлаб чиқариш ва хизматни ташкил этиш, меҳнатни ташкил этиш ва иқтисодиёт асосларини.
1.5.7. Моддий рағбатлантириш ва меҳнатга хақ тўлаш тўғрисидаги амалдаги Низомларни.
1.6. Тиббиёт (техникуми) коллежи директори иш фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг амалдаги қарор, фармон ва фармойишларига, хукумат қарорларига, Вазирлар Махкамаси фармойиш ва қарорларига, амалдаги меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлиги нормаларига, йўриқномалари ва қоидаларига, ички меҳнат тартиби қоидаларига, коллеж Низомига ва ушбу лавозим йўриқномасига амал қилади.



Download 98.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling