Қ Ў л л а н м а савол:“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуннинг мақсади


Download 0.59 Mb.
bet6/23
Sana10.03.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1256874
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
Савол-жавоб

Ишчи ерга улаш – аппаратда ёки электр қурилмасида нормал иш шароитини яратишга мўлжалланган бўлиб, бунга трансформаторларнинг нейтралини ерга улаш, ёйсўндириш ғалтакларини, разрядникларни, чақмоқни қайтаргичларни, кучланиш трансформаторларнинг бирламчи чулғамларининг нолли нуқталарини ерга улаш киради.
Электр қурилмаларда ерга уланган ток ўтказувчи қисмлар кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлардан кўзга кўринадиган қилиб узилиш билан ажратилиши шарт.
Ўрнатилган ерга улагичлар бевосита иш бажарилаётган ток ўтказувчи қисмлардан ўчирилагн узгичлар, ажратгичлар, алохидалагичлар ёки қувват ўчиргичлари, олиб қўйилган сақлагичлар, олиб ташланган шина ва симлар орқали ажратилган бўлиши мумкин.
Қуйидаги ҳолларда бевосита иш жойида ток ўтказувчи қисмларга қўшимча ерга улагич ўрнатиш мумкин, қачонки бу қисмлар келтирилган кучланиш (потенциал) остида бўлиши мумкин бўлса.
Кўчма ерга улагичларни ток ўтказувчи қисмларнинг бўёқдан тозаланган жойларига улаш керак.
1000 В кучланшгача бўлган электр қурилмаларнинг умумий шиналари (изоляцияли симлардан қилинган шиналардан ташқари) ва шчитларида иш олиб борганда, ушбу ускуналардан кучланиш олиниши ва ерга уланиши шарт. Бу ТҚга уланган электр тармоқларига, шчитларига ва ускуналарга ерга улагични ўрнатиш кераклигини ва мумкинлигини наряд берувчи ёки фармойиш берувчи аниқлайди.
Иш жойини тайёрлашда, ишни бажариш хусусиятлари (изоляция қаршилигини ўлчаш ва ҳ.к.) талаб қилган тақдирда, ўрнатилган ерга улагичларни вақтинчалик олиб қўйишга рухсат берилади.
Ерга улагичларни вақтинчалик олиш ва ўз жойига қўйишни навбатчи, тезкор таъмирлаш ходими ёки наряд берувчи кўрсатмаси билан ишбоши амалга оширади.
Ерга улагичларни вақтинчалик олишга ва уни иш бажарувчи томонидан амалга оширилиши наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» сатрига ёзиб, қаерда ва нима мақсадда ерга улагич олиниши кераклиги қайд қилиниши шарт.
Электр қурилмаларнинг ерга улагич ўрнатиш хавфли ёки ўрнатишнинг иложи бўлмаган конструкцияларида (масалан, айрим тақсимловчи қутиларда, комплект тақсимловчи электр қурилмаларнинг айрим турларида, фазалари вертикал жойлашган йиғмаларда) иш жойини тайёрлашда ерга улагични қўймасдан ажратгич пичоқларига диэлектрик қалпоқ кийгазиш ёки коммутацион аппаратларнинг контактлари орасига изоляцион накладка қўйиш мумкин.
1000 В кучланишгача бўлган электр қурилмаларда ерга улагични қўйиш ва олиш III гуруҳга эга бўлган навбатчи ёки тезкор таъмирлаш ходимига рухсат этилади.
1000 В ва ундан юқори кучланишли электр қурилмаларда:
- кўчма ерга улагичларни икки киши ўрнатиши шарт: бири IV гуруҳли (навбатчи ёки тезкор таъмирлаш ходимларидан), бошқаси III гуруҳли; III гуруҳли ишчи таъмирлаш ходимларидан бўлиши мумкин, истеъмолчилар уламасига ерга улагични ўрнатиш истеъмолчи ходимлари қатнашувида бажарилади. Узоқда жойлашган подстанцияларда маъмурий техник ходимларнинг ёки диспетчерларнинг рухсати билан асосий схемаларда ерга улагични ўрнатишда иккинчи ходим сифатида III гуруҳли истеъмолчи ходими ишлашига рухсат берилади.



Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling