Мавзу: ишларни бошидан охиригача хавфсиз бажариш бўйича масъул шахслар, уларнинг хук,УК, ва вазифалари


Download 1.1 Mb.
Sana20.12.2022
Hajmi1.1 Mb.
#1034134
Bog'liq
xavfsizlik


Мавзу: ИШЛАРНИ БОШИДАН ОХИРИГАЧА ХАВФСИЗ БАЖАРИШ БЎЙИЧА МАСЪУЛ ШАХСЛАР, УЛАРНИНГ ХУК,УК, ВА ВАЗИФАЛАРИ
Режа:
1. Ишни хавфсиз бажариш учун куйидаги ташкилий тадбирлар амалга оширилиши шарт:
2. Иш жараёнида ишни хавфсиз олиб боришга куйидаги шахслар жавобгардирлар
Ишни хавфсиз бажариш учун куйидаги ташкилий тадбирлар амалга оширилиши шарт:
— ишни хавфсиз бажариш учун жавобгар шахс, тайинлаш;
— наряд ёки фармойиш бериш;
— иш жойларини тайёрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этиш;
— иш жойини тайёрлаш ва ишлашга ижозат бериш;
— иш жараёнида назорат олиб бориш;
— бошка иш жойига ўтказиш;
— иш жараёнида танаффус килиш ва иш тамом бўлишини расмийлаштириш.
Иш жараёнида ишни хавфсиз олиб боришга куйидаги шахслар жавобгардирлар:
— наряд, фармойиш берувчи;
— иш рахбари;
— иш жойини тайёрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этувчи шахс;
— иш жойини тайёрловчи шахс;
— ижозат берувчи шахс;
— ишбоши;
— назорат килувчи;
— бригада аъзоси.
Наряд, фармойиш берувчи шахс ишни хавфсиз бажариш шартини белгилайди.
У нарядда кўрсатилган хавфсизлик чораларини тўгрилиги ва етарли даражадалигига, бригада аъзоларининг малакаси ва сони бўйича етарлигига, ишни хавфсиз бажариш учун жавобгар шахсни тайинлашга. шунингдек нарядда кўрсатилган хизматчиларни электр хавфсизлиги бўйича группаси, улар бажариши керак бўлган ишга мувофик эканлигига жавобгардир.
Наряд ва фармойишни бериш хукуки корхона маъмурий-техник ходимига ва унинг таркибий бўлимидаги электр хавфсизлиги бўйича V группага эга бўлган шахсга берилади.
Наряд бериш хукукига эга бўлган маъмурий-техник ходим йўк пайтида кечиктириб бўлмайдиган ишни бажариш учун ушбу электр ускунани эксплуатация килувчи электр хавфсизлиги бўйича IV группага эга бўлган навбатчи ходим наряд ва фармойиш бериши мумкин.Бундай пайтларда навбатчи ходимга наряд бериш хукуки корхона рахбариятининг ёзма кўрсатмаси билан расмийлаштирилиши керак.
Иш рахбари нарялда кўрсатилган барча хавфсизлик чораларининг бажарилиши ва уни етарлилигига, ижозат берувчи ва ишбоши томонидан бригада аъзоларига берилган йўрикнома сифати ва тўлалигига хамда иш жараёнида ишни хавфсиз олиб боришни ташкил килишга жавоб беради.Иш рахбари килиб электр хавфсизлиги бўйича V группага эга бўлган мухандис-техник ходимлар тайинланиши керак.
Иш жойини тайёрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этувчи шахс иш бажариш учун кўзда тутилган электр ускунани ўчириш ва ерга улагич ўрнатиш ва уларни амалга ошириш имконияти чораларининг етарлигича борлигига, хамда ишга кўйиладиган бригадаларни иш бошлаш вакти ва иш жойини мувофиклаштиришга жавоб беради.Иш жойини тайёрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этувчи шахс навбатчи ёки иш жойини тайёрлаётган тезкор-таъмирлаш ходимларига хамда ишлашга ижозат берувчига электр ускунани олдиндан бажариб кўйилган ўчириш ишлари ва ускуналар ерга улангани хакида маълумот бериши шарт.Иш жойини тайёрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этиш мансаб йўриқномасига асосан, электр хавфсизлиги бўйича IV группага эга бўлган навбатчи ходим корхона кўрсатмасига биноан ваколат берилган маъмурий-техник ходимгина хаклидир.
Иш жойини тайёрловчи шахс нарядда кўрсатилган иш жойини тўгри ва аник тайёрлашга хамда иш шароитига тааллукли тадбирларни (электр ускунани кулфлаш, хавфсизлик техникаси шиорларини осиш, тўсик кўйиш ва хоказоларни) бажаришга жавоб беради.Иш жойини тайёрлаш хукуки ушбу электр ускунада тезкор ўчириш-ёкиш хукуки берилган навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходимгагина берилади.
Ишлашга ижозат берувчи кўрилган хавфсизлик чора-тадбирларнинг тўла ва тўгрилигига, уларни нарядда кўрсатилган чораларга мослигига, иш жойи ва уни хусусиятига, ишлашга берилган ижозатнинг тўгрилигига хамда берилаётган йўрикноманинг сифати ва уни тўлалигига жавоб беради.
Ишбошчи куйидагиларга жавоб беради:
— тайёрланган иш жойи наряд кўрсатмасига мос эканлигига;
— бригада аъзоларига берилган йўрикноманинг аник ва тўлалигига;
керакли химоя воситалари, асбоб-ускуналар, инвентарлар ва мосламаларнинг борлигига, соз ва етарлилигига хамда улардан тўгри фойдалана билишлигига;
— иш жойидаги тўсикларни, хавфсизлик техникаси шиорлари ва белгиларни, беркитиш ускуналарининг буткуллигини саклашга;
— ишни бошидан охиригача хавфсиз ва ушбу коидага асосан бажарилишига жавоб беради.Ишбошчи бригада аъзолари устидан доимий назорат олиб бориши ва маст холдаги бригада аъзосини ишдан четлатиши зарур.

Фойдаланилган адабийотлар

Фойдаланилган адабийотлар

  • К.З.Ушаков. Охрана труда. Учебник. М:Недра 1986. 623 с
  • Ш.г насриддинов,,кон електротехникаси‘’ укув кулланма

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling