Қ Ў л л а н м а савол:“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуннинг мақсади


Савол: Электр ҳисоблагичларни ток трансформатори орқали ва тўғридан-тўғри уланиш схемаларини тушунтириб беринг. Уларда бузилишлар мавжудлигида йўқотишларни ҳисоблаш


Download 0.59 Mb.
bet14/23
Sana10.03.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1256874
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23
Bog'liq
Савол-жавоб

Савол: Электр ҳисоблагичларни ток трансформатори орқали ва тўғридан-тўғри уланиш схемаларини тушунтириб беринг. Уларда бузилишлар мавжудлигида йўқотишларни ҳисоблаш.
Жавоб: Ўзбекистон Респуьбликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги “Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 245-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 63-банди бўйича қайта ҳисоб, яъни уланиши схемалари ўзгарган тақдирда, — ҳисобга олишнинг назорат приборлари охирги алмаштирилган ёки уланиш схемалари текширилган кундан бошлаб, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган муддатда истеъмолчи электр тармоғидан узиб қўйилади ва энергия таъминоти шартномасида кўрсатилган истеъмолчининг иш соатлари сони ҳисобга олинган ҳолда электр қабул қилгичларнинг уланган қуввати бўйича ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори қиймати ҳисоб-китоб қилинади.

3 фазали тўғридан – тўғри уланиш 3 фазали ток трансформатор орқали уланиш


Савол: Компенсацияловчи қурилмаларни ўрнатилиш жойига қараб компенсациялаш турлари.
Жавоб: Компенсацияловчи қурилмаларни ўрнатилиш жойига қараб компенсациялаш турларига қараб улар 4 та турга бўлиш мумкин. Булар:

  • Электр станция (ГЭС. ИЭС)ларда реактив қувватни компенсация қилиш учун синхрон генераторларни салт ишлатилиши орқали фойдаланилади;

  • Электр тармоқлари тизмида синхрон компенсаторлардан фойдаланилади;

  • Суғориш насос станцияларда синхрон двигателлардан фойдаланилади;

Корхоналарда эса реактив қувватни компенсация қилиш учун конденсатор батареялари қўйилади. Конденсатор қурилмалари автоматик ёки қўл билан бошқарилади.
Савол: Электр тармоқлардаги актив қувват ва кучланиш йўқолишларини ҳисоблаш методикаси.
Жавоб:
Актив қувватни йўқотишлари: ∆P = (P2 + Q2) R / U2
Кучланиш йўқолишлари: ∆U = (PR+QX) / U
Бунда P-актив қувват, Q-реактив қувват,
R ва X – тегишлича электр тармоғи элекментларини актив ва реактив қаршилиги, U – тармоқнинг кучланиши.
Электр тармоқларида реактив токларни ўтиши линияларда, трансформаторларда, электр станцияларининг генераторларида актив қувватни қўшимча йўқотишларига сабаб бўлади, кучланишнинг қўшимча йўқотишлари номинал қувватнинг оширилиши ёки трансформаторлар сонининг кўпайтирилишини тақазо этади, бутун электр таъминоти тизимининг ўтказувчанлик қобилиятини камайтиради.



Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling