Қ Ў л л а н м а савол:“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуннинг мақсади


Савол: Электр ускуналарининг тузилиш Қоидалари.(ПУЭ)


Download 0.59 Mb.
bet2/23
Sana10.03.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1256874
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
Савол-жавоб

Савол: Электр ускуналарининг тузилиш Қоидалари.(ПУЭ)
Жавоб: Мазкур Қоидаларнинг мақсади идоравий бўйсинуви ва мулкчилик шаклидан қатъий назар лойиҳа, монтаж ва созлаш ташкилотлари томонидан электр қурилмаларини лойиҳалаш ва монтаж қилишда техник талабларни белгилашдан иборат.


Савол: Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари.
Жавоб: Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ электр қурилмалари эксплуатацияси ишончлилиги, хавфсизлиги ва самарадорлигини, шунингдек хавфли ишлаб чиқариш вазиятлари таъсирининг олди олинишини тартибга солади. Қоидалар электр энергияси ишлаб чиқарувчи ташкилотлар (кейинги ўринларда - электр станциялар) ҳамда электр энергиясининг узатилишини, тақсимланишини амалга оширувчи ташкилотлар, шунингдек, ушбу ташкилотларга тааллуқли ишларни бажарувчи илмий-тадқиқот, лойиҳа, қурилиш-монтаж, таъмирлаш ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.


Савол: Иссиқликдан фойдаланиш ускуналари ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси Қоидалари.
Жавоб: Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ишлаётган иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларида ишларни бажаришда ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда хавфли ишлаб чиқариш вазиятлари таъсирининг олдини олиш талабларини белгилаб беради.


Савол: Ўзгарувчан ток ва ўзгармас ток ҳақида тушунча беринг.
Жавоб: Қиймати ва йўналиши бўйича ўзгармайдиган ток – ўзгармас ток дейилади.
Вақт бўйича ўзгарадиган ток – ўзгарувчан ток дейилади
Савол: Қувват ҳақида тушунча беринг. Қувват коэффициенти нима?
Жавоб: Актив қувват - фойдали иш бажаришга сарфланадиган қувват (Вт, кВт, мВт).
Рл = I *U *√3* cosφ
Рф = U*I*cosφ

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling