Трансформаторларни аварияли таъмирга чиқариш қуйидаги ҳолларда зарур:
кучли нотекис шовқин ва трансформаторлар ичида чирқиллаш эшитилганда;
нормал юкламада ва совутиш қурилмаси ишлаганда трансформатор нонормал ва доимо қизиши ортганда;
кенгайтиргичдан мой ташқарига отилиб чиққанда ёки чиқарувчи қувур диафрагмаси ёрилганда;
мойнинг оқиши билан унинг сатхи мой ўлчовчи шишасининг сатхидан паст бўлганда;
трансформаторлар лаборатория таҳлиллари бўйича зудлик билан мой алмаштириш зарур бўлганда ҳам ишдан чиқарилади.
Трансформаторларни параллел улаш.
Трансформаторларнинг қуввати 1/3 нисбатда 30%дан кам бўлмаслиги;
Фазировкаларнинг тўғри келиши;
Трансформаторларнинг уланиш гуруҳи тўғри келиши;
Трансформация коэффициенти бир хил бўлиши керак;
Кучланишлари тўғри келиши, фарқи 5% ошмаслиги;
Трансформаторларнинг қисқа туташув кучланишилари ± 10% фарқ қилмаслиги керак.
Савол: Юқори кучланишли ўчиргичларнинг тузилиши ва ишлаш принципи.
Жавоб: Ўчиргичлар:
– оператив ўчириш ва ёқиш (электр занжирини ишчи режимида);
– катта юклама ҳолатида (перегруз) ёки нонормал режимларда реле ҳимоя ёрдамида.
Ўчиргичлар қисқа вақт ичида ва юқори ишончли имконияти билан ўчириши керак. Асосий параметрлари (характеристикалари) – бу фақатгина номинал ва максимал ишчи кучланишдан ташқари номинал ток ва қувватга ҳам, яъни ўчириш имкониятларига характерланади.
Ўчиргичнинг ўчириш номинал токи деб – шундай катта токка айтиладики, номинал кучланишда ўчиргич бешкаст ўчиришга айтилади.
Ўчиргичларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
ёғли ўчиргич (масленные выключатели);
ҳаволи ўчиргич (воздушные выключатели);
элегазли ўчиригич (элегазовые выключатели);
ваакумли ўчиргич (ваакумные выключатели).
Do'stlaringiz bilan baham: |