” 2020 yil Elektr stantsiya va podstantsiyalarni elektr asbob uskunalari fanidan Olot-2020


Download 2.08 Mb.
bet46/84
Sana13.07.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1660061
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   84
Bog'liq
Elektr stansa P Asbob taqvim Isoq

Mashg’ulot yakuni

  1. Faol ishtirok etgan o’quvchilarni baholaydi va rag’batlantiradi. Uyga vazifaning berilishi

  2. Kelgusi mashg’ulotga vazifa va uni bajarish yuzasidan yo’riqnoma beradi.

Baholari bilan tanishadilar.


Topshiriqni yozib oladilar

YANGI MAVZU BAYONI:

Таъмир ишлари пайтида таъмир учун чиқарилган жиҳознинг ток ўтказувчиси ва кучланиш остида қолган ток ўтказувчи қисмлар орасидаги ажратгич томонидан кўринадиган узилиш ҳосил қилинади.


Ажраткичлар ёрдамида юклама токларини узиш мумкин эмас, чунки ажраткичларнинг контактли тизими ёй сўндирувчи қурилмага эга эмас, шунинг учун юклама токларини нотўғри узиш ҳолларида турғун ёй ҳосил бўлиб, бу ҳол фазалараро қ.т. га ва ишлаётган шахснинг бахтсиз ҳодисага учрашига олиб келиши мумкин. Ажраткични ишлатишдан олдин занжир ўчиргич ёрдамида узилган бўлиши керак.
Бироқ электр тизилмаларнинг схемаларини соддалаштириш учун қуйидаги операцияларни бажаришда ажраткичларни ишлатиш рухсат этилади.
электр тармоғида ерга туташиш бўлмаса, трансформаторларнинг нейтрали ва ёй сўндирувчи ғалтакларини узиш ва улаш;
шиналарнинг заряд токини ва ҳамма кучланишлардаги асбоб–ускуналарни (конденсаторларнинг батареяларидан ташқари) узиш ва улаш;
10 кВ ва ундан кичик кучланишдаги 15А гача бўлган юклама токини очиқ жойга ўрнатилган уч қутбли ажраткич билан узиш ва улаш;
агар ажраткич паст Омли параллел занжир (шина улагич ёки
айланиб ўтувчи ўчиргич билан ишончли шунтланган бўлса, у билан операцияларни бажаришга рухсат этилади);
ажраткич ва узгичлар ёрдамида куч трансформаторларининг
кичик магнитловчи токини, ҳамда ҳаво ва кабель линияларининг
зарядловчи токини узиш ва улаш мумкин.
Ажраткичлар электр тизилмаларнинг схемаларида муҳим роль ўйнайди, уларнинг ишончли ишлашига қараб бутун электр тизилма ҳам ишончли ишлайди, шу сабабли уларга қуйидаги талаблар қўйилади:
ҳавода кўринадиган узилиш ҳосил қилиши, бу ҳолнинг электр мустаҳкамлиги максимал импульс кучланишига мос келиши керак;
қ.т. токлари оқиб ўтганида электродинамик ва термик турғун бўлиши;
ўз–ўзидан узилиб (ўчиб) қолмаслиги;
энг ноқулай иш шароитларида (яхлаш, қор, шамол ва шу кабилар) аниқ узиш ва улаш имконини бериши лозим.
Ажраткичлар қутбларининг сонига қараб бир ва уч қутбли, тизилма турига қараб–ички ва ташқи тизилмалар учун, конструкцияси бўйича–кесувчи айланма, ғилдировчи пантографик ва осма типларда бўлади. Ўрнатилиш усулига қараб пичоқлар вертикал ва горизонтал жойлашган ажраткичларга бўлинади.


Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling