Mashg’ulot yakuni
Faol ishtirok etgan o’quvchilarni baholaydi va rag’batlantiradi. Uyga vazifaning berilishi
Kelgusi mashg’ulotga vazifa va uni bajarish yuzasidan yo’riqnoma beradi.
|
Baholari bilan tanishadilar.
Topshiriqni yozib oladilar
|
YANGI MAVZU BAYONI:
Электр станцияларни турлари. Иссиқлик электр станциялари: конденсацион электр станциялари, иссиқлик электр марказлари, газ-турбинали ва буғ-газ турбинали электр станциялар; гидроэлектрстанциялар; атом электр станциялари; МГД электр станцияси. Подстанциялар.
Электр станцияси - бу бирламчи энергоресурсларни ёқиш, ёки сувнинг энергиясидан, ёки бошқа бир энергиядан фойдаланган холда электр, баъзида эса қўшимча иссиқлик энергиясини ишлаб чиқарадиган саноат корхонасидир.
Табиий энергия манбаасининг турига қараб электр станциялари қуйидагиларга бўлинади:
Иссиқлик электр станциялари-ИЭС.
а) конденсацион электр станциялари-КЭС;
б) иссиқлик электр марказлари-ИЭМ;
в) газ-турбинали ва буғ-газ қурилмали электр станциялар-ГТК ва БГқЭС.
Катта худуд истеъмолчиларига хизмат кўрса-тадиган КЭС-лар давлат туман электр станциялари (ДТЭС-ГРЭС) деб аталади.
Гидроэлектрстанциялар ва гидроаккумуляцион электр станциялар ГЭС ва ГАЭС.
Атом электр станциялари-АЭС.
Гелио электр станциялари (қуёш ЭС)-ҚЭС.
Геотермал электр станциялари-ГТЭС.
Дизел электр станциялари-ДЭС.
Оқим электр станциялари-ОЭС.
Шамол электр станциялари-ШЭС.
Магнитогидродинамик электр станциялари-МГД ЭС
Дунёда ишлаб чиқариладиган электр энергиянинг кўп қисми ИЭС, АЭС ва ГЭС-ларга тўғри келади. Ўзбекистон ҳудудида 85% дан кўпроқ электр энергияси иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқарилади.
Иссиқлик электр станциялари: конденсацион электр станциялари. КЭС-лар одатда ёқилғи қазиб олинадиган ва сув таъминоти яхши бўлган жойларга қурилади (2-расм).
2-расм. Конденсацион иссиқлик электр станциясини принципиал технологик схемаси:
1-ёқилғи омбори ва ёқилғи узатиш системаси; 2-ёқилғи тайёрлаш системаси; 3-буғ генератори; 4-турбина; 5-конденсатор; 6-циркуляцион насос; 7-конденсат насоси; 8-таъминловчи насос; 9-буғ генераторининг ўтхонаси; 10-паррак; 11-тутун; 12-ҳаво иситгич; 13-сув экономайзери; 14-паст босимли сув иситгич; 15-деаэратор; 16-юқори босимли иситгич.
КЭС агрегатлари катта қувватли бўлиб, уларнинг бошқа станциялардан фарқловчи хусусияти маневрли эмасликларидир, яъни бу агрегатларни ишга тушириб, синхронлаш учун кетадиган вақт 3-6 соатни ташкил этади. КЭС-ларда фақат электр энергияси ишлаб чиқарилади ва ишлатилган буғ конденсаторларга йиғилиб, қайта фойдаланиш учун юборилади. Бу электр станцияларнинг фойдали иш коэффициентлари 32-40%-дан ортмайди. Улар атроф муҳитга салбий таъсир этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |