3- маъруза Аналог имслар. Барқарор ток генератори (бтг) схемаси Режа Идеал ток генератори


Download 0.56 Mb.
Sana16.04.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1359665
Bog'liq
№3 Аналогли ИМС (2)

  • 3- маъруза
  • Аналог ИМСлар.
  • Барқарор ток генератори (БТГ) схемаси

Режа

Идеал ток генератори

  • Идеал ток генераторининг юкламага узатаётган ток қиймати юклама қийматига боғлиқ бўлмайди.
  • БТнинг УЭ уланиш схемасидаги чиқиш характеристикалар оиласи реал ток генератори ВАХсига айнан ўхшайди.
  • Шу сабабли ток генераторларини ясашда БТлар қўлланилади.

БТГ таърифи

  • Ихтиёрий занжирдан аввалдан белгиланган қийматли ток оқишини таъминловчи электрон қурилма барқарор ток генератори (БТГ) деб аталади. Юкламадан оқаётган токнинг қиймати кучланиш манбаи, занжир параметрлари ва температура ўзгаришларига боғлиқ бўлмайди.
  • БТГнинг вазифаси кириш кучланиши ва юклама қиймати ўзгарганда чиқиш токи қийматини ўзгармас сақлашдан иборат бўлиб, улар турли функционал вазифаларни бажарувчи аналог ва рақамли микросхемаларда ишлатиладилар.

Содда БТГ схемаси

  • Схемада I1 ток занжирига тўғри силжитилган диод уланишли VT1 транзистор уланган (таянч транзистор). У жуда кичик қаршиликка эга. Шунинг учун VT1 кучланиш генератори вазифасини ўтайди. У бошқарилувчи занжир билан кетма – кет уланган VT2 транзисторнинг эмиттер – база ўтишини кучланиш билан таъминлайди.
  • VT2 транзистор эмиттер – база кучланиши билан бошқарилгани учун унинг хусусиятлари УБ схеманинг хусусиятларига мос келади. Маълумки, УБ уланган схемада актив режимда коллектор токи коллектордаги кучланишга деярли боғлиқ бўлмайди. Шунинг учун ихтиёрий дан ўтаётган ток I2 таянч кучланиш UЭБ2 билан аниқланади. Амалда I2 = I1 .
  • IЭ1 ва IЭ2 токлар юқори аниқликда
  • (1)
  • ифода билан аппроксимацияланади,
  • бу ерда I0 – тескари силжитилган ЭЎнинг тўйиниш токи.
  • Транзисторларнинг IЭ0 ва φТ параметрлари айнан бир хил бўлгани учун UБЭ1= UБЭ2 шартдан
  • (2)
  • Схемадан
  • (2)ни эътиборга олган ҳолда
  • (3)
  • ёзиш мумкин.
  • База токи коллектор токидан 50÷100 марта кичик бўлади. Шунинг учун, ҳисоблашларда I2 = I1 деб олиш мумкин. Бундаги хатолик 1÷2% дан ошмайди.
  • Демак, юклама занжиридаги чиқиш токи, занжир қандай бўлишидан қатъий назар, кириш токини ҳам қиймат, ҳам йўналиш бўйича такрорлайди. Кириш токи қийматига келсак, у етарли аниқлик билан
  • га тенг.
  • I1 токнинг ўзгармаслиги барқарорлашган кучланиш манбаи ЕМ1 дан фойдаланиш ҳисобига эришилади. Натижада I2 токнинг занжир параметрлари ЕМ2 ва га боғлиқлиги йўқотилади.
  • Лекин бундай БТГда I2 токнинг температура бўйича барқарорлиги таъминланмайди, чунки база токи IБ2 температура ўзгаришларига жуда боғлиқ.
  • I2 токнинг температура бўйича барқарорлигини таъминлаш учун мураккаброқ схемалардан фойдаланилади.
  • Эътиборингиз учун рахмат

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling