2-§. Адабий тил меъёрлари − нутқ маданияти мезони
Download 33.23 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-§. Сўз ва термин қўллаш (лексик) меъёрлари
2-§. Адабий тил меъёрлари − нутқ маданияти мезони Нутқ маданиятининг асосий мезони адабий тил меъёрлари ҳисобланади. Адабий тил меъёрлари дейилганда, тил воситаларининг умумхалққа тушунарли бўлган муқобил вариантларини танлаш тушунилади. Ана шу танлаб олинган вариантлар ҳамма учун мажбурий бўлади. Масалан: ўзбек адабий тилидаги келишиклар, замон, тусловчи қўшимчалар республикамиз ҳудудида истиқомат қилувчи барча шева вакиллари учун мажбурий ҳисобланиб, бу меъёрнинг бузилиши нутқ маданияти заифлашувига олиб келади. Яъни қаратқич келишиги қўшимчаси ўрнида тушум келишиги қўшимчасини қўллаш хатодир. Бинобарин, қаратқич келишигидаги сўзнинг от ёки отлашган сўзлар билан боғланиши, тушум келиши-гидаги сўзнинг феъл билан боғланиши адабий меъёр бўлиб, барча учун мажбурийдир. Буларнинг ўрнини алмаштириб қўллаш услубий хато ҳисобланади. Ўзбек адабий тили меъёрларини қуйидагича таснифлаш мақсадга мувофиқдир: 1) cўз ёки термин қўллаш (лексик) меъёрлари; 2) талаффуз (орфоэпик) меъёрлари; 3) сўз ва гапларда урғуни қўллаш меъёрлари; 4) фонетик меъёрлар; 5) грамматик (морфологик ва синтактик) меъёрлар; 6) сўз ёки термин ясаш меъёрлари; 7)имловий (орфографик) меъёрлар; 8) пунктуацион меъёрлар; 9) услубий меъёрлар; 10) график меъёрлар. 3-§. Сўз ва термин қўллаш (лексик) меъёрлари Ўзбек адабий тилининг луғавий, яъни сўз қўллаш меъёрлари дейилганда, сўз вариантларидан ҳамма учун тушунарли бўлган кўринишини танлаб олиш тушунилади. Хўш адабий тилга сўз қаердан, қайси манбалардан танлаб олинади? Адабий тил умумхалқ тили (шевалар)нинг «фарзанди» ҳисобланади. Шунинг учун адабий тилга ҳамма учун тушунарли бўлган сўзлар умумхалқ тилидан танлаб олинади. Агар бир тушунчани ифодалаш учун шеваларда бирдан ортиқ сўз варианти бўлса (нарвон, шоти, занги, узанги), улардан энг муқобили, ҳамма учун тушунарли бўлгани танланиб, қолганлари шеваларда қолаверади. Ёки юридик терминлар тизимига одам, киши, инсон, кимса, башар, шахс синонимик қаторидан шахс сўзини термин сифатида қабул қилиш луғавий меъёр саналади. Чунки шахс сўзида расмийлик маъноси кучлидир. Агар бу сўзни жавобгар шахс, юридик шахс, мансабдор шахс, жисмоний шахс каби ҳуқуққа оид бирикмали терминлар таркибида қўлласак, расмийлик тусини яққол кўриш мумкин. Бу сўзни унинг бошқа вариантлари билан алмаштириб қўллаш мутлақо нотўғри бўлиб, бу эса луғавий меъёрнинг бузилишига (жавобгар инсон, юридик одам ва ҳ.к.) олиб келади. Ижтимоий ҳаётдаги ҳар қандай ўзгариш ва янгиликлар, асосан, тилнинг лексикасида ўз инъикосини топади. Шу боис тилнинг луғат бойлиги ривожланади, бойийди. Бу ҳол луғавий меъёр масаласи билан тилшунослик муассасалари ва соҳа мутахассислари (юристлар, медиклар, математиклар ва ҳ.к.) доим ҳамкорликда иш олиб боришларини талаб этади. Ўзбек адабий тилининг луғавий ва терминологик меъёрлари анча тартибга солинган. Улар имло ва изоҳли луғатларда ўз аксини топган бўлсада, юридик терминларнинг адабий меъёрга солинган мукаммал луғатлари ҳали яратилди дейиш қийин. Айниқса, жиноят ҳуқуқи, фуқаролик ҳуқуқи га оид терминлар тизимида ҳамон бир тушунча учун икки ёки ундан ортиқ терминлар қўлланмоқдаки, уларни тартибга солиш ҳозирги куннинг долзарб масаласидир. Тилда паронимлар деган алоҳида луғавий қатлам мавжуд бўлиб, талаффузи ва ёзилиши бир-бирига яқин, лекин маънолари тубдан бошқа-бошқа сўзлардир. Масалан: ўтказиш-ўтқазиш, аср-асир, истиқлол-истиқбол, тажриба-таржима, девон-диван, дипломат-дипломант, товланди-тобланди, шох-шоҳ, даво-даъво, қуйилмоқ-қуюлмоқ ва б. Нутқда ноаниқликка йўл қўймаслик учун тилдаги паронимларни фарқлай олиш, уларнинг луғавий маъноларини тўғри англай олиш зарурдир. Нутқда паронимларни нотўғри қўллаш турли ғализлик-ларни келтириб чиқаради. Фикримизни қуйидаги мисоллар билан исботлаймиз: Бобоқул билан Полвон юмшоқ ўриндиққа ўтиришганда оғир юкка бардош бераолмаган девондан беўхшов овоз чиқди (Газетадан). Чаноқлардаги лўппи очилган пахталар қуёшда ярқираб кумушдек тобланади (Газетадан). Ёд ва ёт ҳамда қайд ва қайт паронимларининг ўрнини алмаштириб қўллаш юридик ҳужжатларнинг кучини йўқотади: Айбланувчи: Юқорида қайт этилган барча воқеа-ҳодисалар, фактлар, далилларнинг ҳаммаси менга ёт. Аслида эса адабий тил меъёрларига мувофиқ юқорида келтирилган юридик жумла қуйидагича ёзилиши лозим: Юқорида қайд этилган барча воқеа-ҳодисалар, фактлар, далилларнинг ҳаммаси менга ёд. Ер юзида 3000 га яқин тил мавжуд бўлсада, лекин соф бир тил сўзларидангина иборат бўлган тил йўқ. Ҳар бир тилда мулоқот, муносабат туфайли у ёки бу тилдан сўзлар ўзлаштирилади. Натижада тилда ўзлашган қатлам юзага келади. Шунингдек, ўзбек тили лексикасида ҳам ўз қатламдан ташқари бошқа тиллардан (албатта қариндош бўлмаган тиллардан) ўзлашган сўзлар қатлами мавжуддир. Аммо баъзи сўз ва терминлар рус тили ва у орқали бошқа европа тилларидан кўр-кўрона калька қилиш асосида қабул қилинганлиги туфайли ўзбек адабий тилининг меъёр ва мезонларига мос келмайди. Натижада ғайритабиий юридик терминлар юзага келиб қолади. Масалан, Жиноят кодекси термини рус тилидан сўзма-сўз таржима қилинган (Уголовный кодекс). Бу термин аслида ўзбек адабий тили меъёрларига мувофиқ «Жиноят ва жазо ҳақидаги қонунлар мажмуи» ёки «Жиноят ва жазо кодекси» тарзида қўлланилиши мақсадга мувофиқдир. Рус тилидан калька қилинган (сўзма-сўз таржима қилинган) Жиноят кодекси термини эса жиноятга тегишли кодекслар (қонунлар мажмуи) деган тушунчани англатади. Ёки “Жиноят ҳуқуқи” атамаси ҳам услубий ғализдир. Моҳиятига эътибор берилса, жиноятга берилган ҳуқуқ маъноси англашилади. Ўзбек тили нуқтаи назаридан бу номланишни “Жиноят ва жазо ҳуқуқи” деб аталиши мақсадга мувофиқдир. Ёхуд рус тилидаги депутатское расследо-вание термини депутат тафтиши деб таржима қилинганлиги адабий тил меъёрига тўғри келмайди. Маълумки, тафтиш сўзининг русчаси ревизиядир. Мазкур терминни депутат текшируви деб таржима қилиш ўзбек адабий тили меъёрларига тўғри келади ва тугал фикр англатади. Айниқса, “Жиноят ижроия ҳуқуқи” предметининг номланиши ўзбек тилига нотўғри таржима қилинганлиги туфайли кулгили ҳолат юзага келганлигини англаш қийин эмас. Яъни мазкур атаманинг маъносига эътиборни қаратсак, жиноятларни ижро этиш, амалга ошириш ҳуқуқи деган маъноларни англатади. Аслида эса ўзбек адабий тили меъёрларига мувофиқ бу атама “Жазони ижро этиш ҳуқуқи” ёки “Жазо ижроси” шаклида қўлланилиши мақсадга мувофиқдир. Бир вақтлар бундай кўринишдаги атамалар рус тилидан сўзма-сўз таржима қилинган ва фанга киритиб юборилган. Вақтлар ўтиши билан бундай атамалар одатий ҳолга кириб қолган. Бу ўз-ўзидан ҳуқуқ соҳасидаги мутахассиснинг тил қонуниятларини яхши ўзлаштирмаганлигидан далолат беради. Бундай ҳолат саводсизлик оқибати натижасидир. Тил қонуниятига мувофиқ ўзбек тилига қайси тилдан сўз ўзлаштирилар экан, аввал ўзбек тилининг ўзидан бундай сўзларнинг муқобилини қидириш лозимдир. Агар бошқа тилларда ўзлашаётган сўзларнинг муқобили ўзбек тилидан топилмаса, сўзма-сўз эмас, балки маъновий таржима қилиш мақсадлидир. Download 33.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling