2-§. Адабий тил меъёрлари − нутқ маданияти мезони


-§. Юрист фаолияти ва адабий тилнинг талаффуз меъёрлари


Download 33.23 Kb.
bet2/6
Sana10.02.2023
Hajmi33.23 Kb.
#1188354
1   2   3   4   5   6
4-§. Юрист фаолияти ва адабий тилнинг талаффуз меъёрлари

Адабий талаффуз юрист фаолиятида муҳим аҳамият касб этади. Тергов жараёнида ҳам, суд жараёнида ҳам талаффуз меъёрларига амал қилиш юрист нутқини расмийлик бўёғи билан безайди. Талаф-фуз меъёрлари дейилганда, тил бирликларининг оғзаки нутқ жараё-нида адабий тил меъёрларига мувофиқ келиши тушунилади. Аммо ўзбек адабий тилининг оғзаки меъёрларини амалиётдаги юристлар-нинг барчаси юқори даражада эгаллаган дейиш қийин. Нуфузли расмий идораларда фаолият кўрсатаётган баъзи юристларимизнинг нутқида ҳамон маҳаллий шевалар таъсири кучли. Айниқса, Хоразм ва Тошкент шевалари вакиллари бўлган юристлар нутқида бу ҳолат аниқ сезилади. Маслан, ҳуқуқ-тартибот тизимида фаолият кўрсатаёт-ган Тошкент шеваси вакиллари ҳозирги замон феълининг адабий тилда -япти қўшимчаси билан шаклланишини ўрта мактабдан (ўн йиллик таълим жараёни бунинг далили) яхши билишади. Илмий, бадиий, публицистик асарларни ўқиганларида ҳам бу қўшимчани япти эканлигини кўрганлар ва ўқиган бўлсалар ҳам ўз шеваларида -вотти шаклида талаффуз этишларини оқлаб бўлмайди. Талаффуз меъёрларининг бузилишига қуйидаги ҳолатлар сабаб бўлмоқда: ҳуқуқ-тартибот тизимида ҳам баъзи ходимлар маданийроқ гапиряп-ман деб мен, сен олмошларини ман, сан тарзида ишлатадилар. Улар бу сўзларнинг илмий ва бадиий адабиётларда қандай ёзилганлигини кўрган ва ўқиган бўлсалар ҳам адабий тил меъёрларига риоя қилмайдилар. Аксарият ҳуқуқ-тартибот ходимлари х ва ҳ товушлари-ни тўғри талаффуз қилмайдилар, ёзувда ҳам уларни фарқлай олмайдилар. Орфоэпия қоидаларига мувофиқ талаффуз этиш ва имло қоидаларига мувофиқ ёзишни жиддий ўрганиш уларнинг вазифаси бўлиши лозим, чунки ҳар икки товуш маъно айиради: хуш-ҳуш, шох-шоҳ, хол-ҳол, ухламоқ-уҳламоқ ва ҳоказо.


Бундан ташқари адабий тилнинг оғзаки нутқ меъёрлари доира-сида ҳам етарли қатъийлашмаган, талаффузида иккиланиш бўладиган бир қатор лисоний ҳодисалар бор бўлиб, улар қуйидагилар: 1) рус тили ва бошқа ғарб тилларидан ўтган сўз ва терминларни шевага мувофиқ талаффуз этиш; 2) сўзни ёзилгандек, яъни ёзма шаклига тақлидан талаффуз этиш; 3) ўзлашган сўзларнинг урғусини нотўғри қўллаш ва ҳ.к.
Юқоридаги камчиликларнинг олдини олиш мақсадида, дастлаб ўзбек адабий тилининг таркибий қисми бўлган юридик тилнинг талаффуз меъёрлари назарий жиҳатдан асосланиши, талаффуз ва имлодаги фарқларнинг ўзига хос жиҳатлари ёритилиши, ўзлашган сўзларнинг талаффуз меъёрлари маълум бир тизимга келтирилиши лозим. Ўзбек юридик тилининг талаффуз қонуниятлари умумлаш-тирилиб, талабалар нутқини такомиллаштириш учун уларга тақдим этилиши зарур. Бўлғуси юристлар нима учун сўзлар ёзувда бошқа-ю, талаффузда ўзгача эканлигининг сабабларини тушунсинлар. Бу ҳақда тилга оид дарслик ва қўлланмаларда фикрлар мавжуд бўлса-да, лекин юристлар учун махсус рисола ва қўлланмалар, луғатлар яратилиши мақсадлидир. Шундагина юристлар нима сабабдан презумпция, афв, ҳадя, ҳукм ёзилади-ю, презумсия, авф, ҳадия, ҳукум тарзида талаффуз этилишини, шунингдек ўзлашган сўз ва терминларни қандай талаф-фуз этилишини билиб оладилар ва шу асосда уларнинг талаффуз саводхонлиги ошади.
Фикрни тингловчига адабий тил меъёрларига мувофиқ етказа олиш оҳанг ва урғунинг тўғри қўйилишига ҳам боғлиқдир. Оҳанг меъёри сўзловчининг ўзгаларга қандай муомала қилаётганини, суҳ-батдошига бўлган муносабатини акс эттиради. Собиқ совет тузуми ҳуқуқ идораларида ишлаган ходимлар фаолиятида оҳанг қўрқитиш, дўқ, пўписа воситаси бўлган бўлса, ҳуқуқ маданияти давлат сиёсати даражасига кўтарилган ҳозирги кунда оҳанг зиёлининг, жумладан, юристнинг инсонлар манфаатини ҳимоя қилувчи ходим эканлигини кўрсатувчи омилга айланиши лозим. Бироқ юқоридаги ҳолат ҳозирги кунда ҳам кўзга ташланадики, буни кечириб бўлмайди. Нутқнинг ўзига хос синтактик тузилиши, сўзларнинг гапдаги ўрни, гап таркибидаги энг аҳамиятли сўзларни пауза орқали секин ёки тез, баланд ёки паст оҳангда талаффуз этилиши билан сўзловчи нутқида турли хилдаги оҳанг (интонация) ҳосил бўлади. Суд жараёнида, айниқса, суд ва адвокат нутқида оҳанг ва талаффуз алоҳида аҳамиятга эга. Чунки суд ҳукми давлат номидан ўқилади. Ҳукмнинг аниқ, тиниқ, чиройли талаффуз орқали ўқилиши давлатнинг фуқаролар олдидаги нуфузини оширади. Улар онгида ҳуқуқ-тартибот идоралари, хусусан суд жазоловчи орган эмас, балки ҳимояловчи орган эканлиги ҳақида тасаввур ҳосил бўлади.
Нутқ жараёнида оҳанг, асосан, қуйидаги вазифаларни бажаради:
1. Нутқ оқимини маъноли бўлакларга ажратиш ва шу асосда мазмун ифодалаш. Оҳанг ва паузанинг ўзгариши гап мазмунини тубдан ўзгартириб юборади. Масалан: Яхши, ташаббусни қўллаймиз. Яхши ташаббусни қўллаймиз. Ўлим йўқ, шафқат!. Ўлим, йўқ шафқат!.
2. Гап ва сўзларнинг ўзаро боғланишидаги мураккаб ҳолатларни белгилашда, тугал фикр ифодалаш ёки сўроқни ажратишда; айрим гап бўлакларида, яъни уюшган, ажратилган бўлаклар, ундалма ва ундов гаплар, атов гап ё тўлиқсиз гап чегарасини аниқлашда оҳанг муҳим ўрин тутади. Масалан: Янгиер (от, атоқли от) - янги ер (сўз бирикмаси). Тонг. (атов гап), Тонг? (сўроқ гап), Тонг!.. (ҳис-ҳаяжон гап).
3. Нутқда расмийлик маъносини ифодалаш. Бунда сўзловчи гап урғусидан фойдаланади. Сўзловчи мавзуга оид муҳим сўзларни алоҳида таъкидлаб, баланд овоз билан талаффуз қилади, шу асосда шу сўзга тингловчининг диққатини жалб қилади. Гап урғусидан тўғри фойдаланиш, айниқса, суд ҳукми ўқилишида муҳим аҳамиятга эгадир.



Download 33.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling