Энциклопедия


Download 21.82 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi21.82 Kb.
#1570455
Bog'liq
Акмал


ЭНЦИКЛОПЕДИЯ
ЭНЦИКЛОПЕДИЯ (юн. — билимлар доираси) , қомус — муайян тизимга солинган кенг қамровли билимлар тўплами, илмий ёки илмий оммабоп нашр. «Энциклопедия» терминининг маъноси тарихан ўзгариб турган. Антик даврда у «эркин санъат» деб аталган 7 илм (грамматика, риторика, диалектика ёки логика, геом., арифметика, мусиқа ва астрономия)ни англатган. 16-асрда Ғарбий Европада Энциклопедия янги маънода — турли билимлар мажмуи маъносида ишлатилган. Айни вақтда билимлар таснифи маъносини ҳам билдирган; бу маънода «Энциклопедия» термини 18-асрда ҳам қўлланган. Ҳоз. пайтда «Энциклопедия» термини фаннинг барча соҳалари бўйича (универсал Энциклопедия) ёки бирор тармоғи (соҳа Энциклопедияси) ёхуд амалий фаолият бўйича энг муҳим маълумотларни ўз ичига олувчи нашрни англатади.

Энциклопедия материаллари, асосан, алифбо тартибида ёки мавзуси бўйича берилади. Универсал Энциклопедия, одатда, муайян давлат миқёсида тузилиб, шу давлатда эришилган фантехника, маданият ютуқлари даражасини кўрсатади. Унда ўша давлатнинг мафкураси озмикўпми акс этади. Шу маънода ҳам универсал Энциклопедия миллий Энциклопедия ҳисобланиб, унга «давлатнинг шаҳодатномаси», «маънавий кўзгуси» деган сифатлар ҳам берилади. Универсал Энциклопедия ларда турли фан соҳаларидаги муҳим тушунчалар билан бир қаторда тарихий воқеа ва жараёнлар, инсоният цивилизациясининг муҳим ютуқлари акс этади. Соҳа Энциклопедияси муайян фан соҳасидаги тушунча ва бошқалар маълумотларни универсал Энциклопедияга қараганда батафсилроқ ёритади. Ҳажмига кўра, Энциклопедиялар кўп жилдли ва 1—2 жилдли бўлиши мумкин.

Энциклопедия мақолаларида сўзларнинг этимологияси, транскрипцияси, дефиницияси муайян тартиб билан берилади. Ёритилаётган тушунча ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун муҳим адабиётлар рўйхати (библиография) кўрсатилади. Энциклопедия ҳажмининг муайян қисмини безак материаллар (оққора, рангли суратлар, харита, чизмасхемалар ва бошқалар) ташкил этади. Энциклопедия мақолаларида ортиқча тафсилотларга, қайтариқларга йўл қўйилмайди (бунинг учун тегишли мақолага ҳавола қилишдан фойдаланилади). Энциклопедия тайёрлашда факт ва маълумотлар аниқлигига, атама ва терминлар ўз ўрнида, тўғри ишлатилишига аҳамият берилади. Унинг баёнида илмийлик, оммабоплик, қисқалик, лўндаликка эътибор берилади.

Энциклопедик тарздаги асарлар қадимий Шумер давлатида, Хитой, Юнонистон, қадимий Римда, кейинчалик араб ёзувидаги мамлакатларда, хусусан, Мовароуннаҳрда пайдо бўлган. Юнонистонда Демокрит ва Аристотель асарлари энциклопедик асарлар ҳисобланган. Ўрта Осиё мутафаккирлари — Муҳаммад Мусо Хоразмий, Аҳмад алФарғоний, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Имом Бухорий, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарлари ҳам ўз давридаги билимларни атрофлича қамраб олган. Имом Бухорийнинг «Саҳиҳи Бухорий»си, Форобийнинг «Фанлар таснифи», Берунийнинг «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар», Ибн Синонинг «Тиб қонунлари», «Донишнома»си, Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг», Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғотит турк», Алишер Навоийнинг «Мажолис уннафоис», Давлатшоҳ Самарқандийнинг «Тазкират ушшуаро», Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асарлари қомусчилик тарихига қимматбаҳо ҳисса бўлиб қўшилган.

Византия тилшуноси Свиданинг «Лексикон»и (10-аср) дан бошлаб муайян тизимга солинган билимлар луғатларт ифодалана бошлади. 17-аср охири ва 18-асрда Англияда П. Бейлнинг «Тарихий ва танқидий луғат»и катта аҳамиятга эга бўлган. 1704 йил Ж. Харрис «Техник лексикон ёки Умумий инглиз санъат ва фан луғати»нинг биринчи нашрини чиқарган. «Энциклопедия ёки фан, санъат ва касб-ҳунарларнинг изоҳли луғати» (1751—80 йиллар, 35 ж.)нинг юзага келиши Франция тарихида йирик ижтимоий-сиёсий воқеа бўлди. Бу Э. ни тайёрлашда машҳур файласуф Д. Дидро асосий роль ўйнади; уни нашр этишда Ш. Л. Монтескьё, Вольтер, Ж. Ж. Руссо, Ж. Д,’Аламбер ҳам қатнашган. 1768—71 йилларда шотланд матбаачиси У. Смелли 3 жилдли «Британия энциклопедияси»ни чиқарди. Бир неча марта қайта нашр этилган ушбу Э. Англиянинг энг йирик миллий Энциклопедияси бўлиб қолди.

19-аср ва 20-асрнинг 1-ярмида Франция, Россия, АҚШ, Германия, Италия, Испания, Туркия ва бошқалар мамлакатларда ҳам универсал ва соҳа Энциклопедия лари чиқарилди. Булар ичида «Лмерика энциклопедияси», «Катта Брокгауз» (Германия), «Катта Ларусс» (Франция), «Ислом энциклопедияси», Брокгауз ва Ефрон энциклопедик луғати, Гранатлар энциклопедик луғати алоҳида ўрин эгаллайди.

СССРда 1925 йилдан Катта Совет Энциклопедиясииит уч нашри, 1928 йилдан Кичик Совет Энциклопедиясининг уч нашри, «Энциклопедик луғат»нинг бир неча нашри чиқди. Ушбу универсал Энциклопедия лардан ташқари, турли даврларда бир неча фан тармоқларидан ва амалиётдан соҳа Энциклопедиялари нашр этилди.

60-й. ларнинг охиридан собиқ иттифоқдош республикаларда универсал Энциклопедиялар нашр этишга киришилди. Жумладан, Ўзбекистонда 1971—80 йилларда 14 жилдли «Ўзбек совет энциклопедияси» (ЎзСЭ)нашр этилди. 1бош муҳаррири акад. И. М. Мўминов; 10ж. дан акад. КА. Зуфаров. Унда жами 40000 дан ортиқ мақола берилган. ЎзСЭ мақолаларининг илмийназарий ва ғоявий-сиёсий йўналиши марксчаленинча мафкура билан белгиланган.



СССР парчаланиб кетгандан кейин ундан ажралиб чиққан мустақил мамлакатлар ичида биринчилардан бўлиб Ўзбекистон Республикасида универсал миллий энциклопедия тайёрлашга киришилди. 1997 йил 20 мартда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриётини ташкил этиш тўғрисида» қарор қабул қилиб, нашриёт зиммасига 12 жилдли «Ўзбекистон миллий энциклопедияси»ни тайёрлаш ва нашр этишни топширди. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда, шунингдек, «Тошкент» энциклопедияси, 1 жилдли Болалар энциклопедияси, Хотин-қизлар энциклопедияси, «Ислом» энциклопедияси ва баъзи фан тармоқларидан соҳа Энциклопедиялари нашр этилди.
Download 21.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling