Бошқариш деганда нимани тушунасиз? Менежментнинг яккабошчилик ва илмийлик тамойиллари
Download 14.06 Kb.
|
Ahmadov N menejment amaliyot
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бошқарувда яккабошчилик ва коллегиялик тамойили.
- Илмийлик тамойили.
Вариант №6
Бошқарув – бу алоҳида функция бўлиб, турли-туман соҳаларда инсонлар устидан раҳбарлик қилиш фаолиятидир. • Бошқарув – бу ташкилотнинг мақсадини ифодалаш ва унга эришиш учун зарур бўлган режалаштириш, ташкил этиш, иштиёқни уйғотиш ва назорат қилиш бўйича фаолият тури жараёнидир. • Бошқарув – бу шундай фаолиятки, унинг ёрдамида уюшмаган жамоа самарали ва аниқ мақсадга йўналтирилган унумли гуруҳга айлантирилади. Бошқарув – бу маълум жараёнга, организм ва жамоага мақсадли таъсир кўрсатишни ўзида ифода этган ижтимоий фаолиятнинг бир туридир. • Бошқарув – бу муайян ахборотга асосланган ва мавжуд дастурга мувофиқ объектнинг ишлашини, яъни фаолият кўрсатишини таъминлашга йўналтирилган тадбирлар мажмуасидир. Бошқарувда яккабошчилик ва коллегиялик тамойили. Яккабошчилик тамойили бевосита ишлаб чиқаришда корхона ходимлари аъзоларининг ягона раҳбар буйруқларига қатъий бўйсунушини талаб қилади. Юқори даражадаги раҳбар қуйи бўғин раҳбари ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этмаслиги лозим. Бу тамойилни амалга оширишнинг асосий шарти ҳар бир ижрочининг ҳуқуқ, бурч, мажбуриятларини қатъий белгилаб қўйишдир. Ягона бошчилик коллегиаллик, қабул қилинадиган қарорлар ошкаралиги билан қўшиб олиб борилиши керак. Коллегиаллик интизом, раҳбар, ягона шахс иродасига сўзсиз бўйсуниш билан бирга амалга ошиши керак. Илмийлик тамойили. Менежмент тамойиллари орасида валютаризмни инкор қилувчи ҳар бир раҳбар иқтисодий қонунлар, жамият ривожланишининг объектив йўналишлари, бу соҳада миллий ва чет эл тажрибасини қўллашини тақозо қилувчи ўрин эгаллайди. Download 14.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling