6-мавзу. Хизмат кўрсатиш соҳасида касбий этиканинг асоси
Download 31.06 Kb.
|
6-мавзу. Маьруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хизмат кўрсатиш соҳаси фаолиятида ўзига хос ахлоқий қадриятлар
6-мавзу. Хизмат кўрсатиш соҳасида касбий этиканинг асоси (2 соат маъруза. 2соат семинар) РЕЖА 1. Хизмат кўрсатиш соҳаси фаолиятида ўзига хос ахлоқий қадриятлар 2. Хизмат кўрсатишда муомала одоби. Хушфеъллик 3. Хизмат кўрсатишда муносабатлар таснифи: ахлоқий, ахлоқдан ташқари ва ахлоққа зид хатти-ҳаракатлар 4. Хизмат кўрсатиш соҳаси ходимининг ахлоқий маданияти олдидаги вазифалар Хизмат кўрсатиш соҳаси фаолиятида ўзига хос ахлоқий қадриятлар Хизмат кўрсатиш соҳаси хизмат кўрсатиш ва сервис иқтисодиётининг асосида шаклланган, постиндустриал жамиятининг асосини ташкил этувчи соҳа ҳисобланади. Хизмат кўрсатиш (сервис) иқтисодиёти (“servis economy”, “сервисная экономика”) - иқтисодий фаолиятнинг моддий ишлаб чиқаришидан хизмат кўрсатишга ўтиши билан изоҳланади ҳамда жамият ривожланишининг узоқ тарихий босқичида шаклланиб, мослашиб келаётган ишлаб чиқариш муносабатларининг йиғиндисидир. Хизмат кўрсатиш (сервис) иқтисодиётининг асосий манбаси бу ахборот ва билимдир. Хизмат кўрсатиш – кундалик ҳаётдаги эҳтиёжларни қондиришга фаол кўмаклашади ҳамда жамият ижтимоий шарт-шароитлари ва муносабатларини, аҳоли турмуш шароитини ва интеллектуал салоҳиятини, билим ҳамда кўникмаларини, истеъмол талабининг ўзгариб бориш жараёнларини ишлаб чиқариш соҳасига узлуксиз татбиқ этиб боради. “Хизмат кўрсатиш иқтисодиёти”нинг яна бир ўзига хос хусусияти шундаки, агар хизмат кўрсатиш (сервис)га “товар” деб қарасак ва шу товар – хизмат кўрсатиш (сервис)ни сотиш учун унинг баҳосини ҳисоблаб чиқсак, товарга кетган харажат бу – хизмат кўрсатишнинг ўзидангина иборат деган оддийгина хулоса чиқаришимиз мумкин. Мазкур соҳа нафақат иқтисодий тушунча, балки ижтимоий-иқтисодий фаолият ҳам саналади. Чунки хизмат кўрсатиш йўналишидаги бандликнинг улуши шу давлатнинг ривожланиш даражаси ва аҳоли фаровонлигини акс эттирувчи асосий индикаторлардан биридир. Сервис хизматлари турлари жуда ҳам кўп, масалан, ҳуқуқий хазмат, транспорт хизмати, молиявий хизмат, таълим хизмати, савдо хизмати ва маиший хизмат кабилар. Ҳуқуқий хизматга ҳуқуқ органлари ходимлари, транспорт хизматига транспорт корхоналари, молиявий хизматга банклар, савдо хизматига чакана ва улгуржи савдо корхоналари, маиший хизматга овқатланиш, чўмилиш-ювиниш ва сартарошлик корхоналари томонидан кўрсатиладиган хизматлар киради. Хизмат турларидан кўриниб турибдики, аҳолига ва сайёҳларга номоддий корхоналардан ташқари моддий ишлаб чиқариш корхоналари ҳам хизмат кўрсатади. Моддий ишлаб чиқариш корхоналари ичида энг асосийси овқатланиш корхоналари ҳисобланади, чунки улар хизматларидан аҳолининг 7ёшидан 70 ёшигача, сайёҳларнинг эса деярли 100% фойдаланишади. Одамлар жамиятда бир-бирлари билан аълоқасиз, ажралган ҳолда яшайолмайди. Улар ҳар куни бир-бирлари билан муомалада бўлади. Лекин муомала қилиш даражаси одамнинг ички маданиятига боғлиқ. Ички маданияти эса ўз навбатида одамнинг ахлоқий тарбияси билан боғлиқ бўлади. Одам атрофдаги кишилар, ҳамкасблари ва оила аъзолари билан муомала қилишда этикет қоидаларига риоя қилиниши шарт. Одамларнинг муомала тарихи мобайнида шаклланган ва мантиқий асосланган муомала қоидалари қуйидагилардан иборат: хушмуомалалик; одоблилик ва меҳрибонлик; назокатлилик (мулойимлик); камтарлик; сабр- тоқатлилик Хушмуомалалик- маданиятлилик белгиси, маданиятли кишининг бошқалар билан муомала қилишининг одатга айланган усули, барча жамият аъзоларига, ҳамкасбларига, оила аъзоларига ва ўзига кўсатадиган ҳурмат белгиси ҳисобланади. Хушмуомалалик бошқаларга ва ўзига ҳурмат билан қарашнинг, улар манфаатларини ҳисобга олишнинг ва ҳурматга сазоворлигини тасдиқлашнинг элементар қоидаси ҳисобланади. Хушмуомалалик муносабатга аълоқадор кишиларнинг кайфиятига ижобий таъсир кўрсатади. Натижада муносабатда бўлган томонларнинг бир-бирларига бўлган ҳурмати ошади. Бу эса муносабат объекти бўлган масалаларнинг ижобий ҳал бўлишига олиб келади. Демак, хушмуомалаликнинг жамиятдаги аҳамияти жуда ҳам катта. Шу сабабдан ҳам бўлса керак, Сервантес «хушмуомалаликдек биронта нарса ҳам шундай арзон турмайди ва шундай қиммат баҳоланмайди», деган эди. Хушмуомалалик ҳақиқий ва сохта бўлиши мумкин. Ҳақиқий хушмуомалалик одамнинг муомала ҳаракати унинг ички маданияти ва ҳис-туйғулари билан уйғунлашади. Акс ҳолда унинг хушмуомалалиги сохта бўлиши мумкин. Сохта хушмуомалалик асосан муомала қилаётган одамни ёктирмаганлиги, ички маданияти ва ҳис- туйғуларининг қилаётган муомала ҳаракатига мос келмаслиги ҳамда этикет қоидаларига риоя қилиш мажбурлиги сабабли содир бўлиши мумкин. Маданиятли одам кўчада ҳам, жамоат жойларида ҳам, корхоналарда ҳам, оила аъзолари ва ўртоқлари билан ҳам бир хил ҳақиқий хушмуомалада бўлади. Маданиятли одамнинг хушмуомалали унинг муомала вақтидаги кайфиятига боғлиқ бўлмайди. Яна шуни эътиборга олиш керакки, хушмуомалаликнинг чегараси бор, ундан чиқмаслик керак. Акс ҳолда хушмуомалалик хушоматгўйликка ва лаганбардорликка айланиб кетиши мумкин. Кўрсатилганлардан ташқари хушмуомалалилик бир нечта шаклда бўлиши мумкин, масалан, очиқ чеҳра билан муомала қилиш, ҳурмат-эҳтиром билан (катта ёшдаги ва лавозимдагиларга нисбатан) муомала қилиш, вазминли, муомала қилиш (нотаниш кишилар билан, холис ҳурмат жиҳатидан муомала қилиш (яъни одамшавандалик қоидаларидан келиб чиқган ҳолда) ва ўта хушмуомалали муомала қилиш. Адабиётлардаги маълумотларга қараганда хушмуомалаликнинг энг муҳим элементларидан бири ҳамкасб ва танишларнинг отларини эслаб қолиш ва исми- шарифларини тилга олиб муомала қилиш ҳисобланади. Бу тўғрида америкалик руҳшунос Д. Карнеги шундай деган: «Одамларнинг аксарияти эътиборини тўплаб, одамларнинг отларини ёдлаб олиш, эсдан чиқмайдиган ҳолда хотирада сақлаб қалиш учун вақт ва энергияни сарф қилишни хоҳламаслиги сабабли одамларнинг отларини ёдда сақлаб қолишмайди. Улар ўзларини оқлаш учун бандлигини важ қиладилар. Уларнинг Франклин Рузвельтдан ҳам ошиқ банд эмаслик эҳтимоли катта. У ҳатта учрашган механикларнинг ҳам отларини эслаб қолиш ва пайти келганда хотирасида қайта тиклаш учун у доимо вақт топар эди. Ф. Рузвельт атрофдагиларнинг ишончини қозонишнинг энг оддий, энг тушунарли ва энг таъсирчан усулларидан бири - бу уларнинг отларини эслаб қолиш ва ўзининг кераклилигига ишонч ҳосил қилиши эканлигини билар эди». Ҳақиқатдан ҳам шундай, чунки отини тилга олиб хушмуомалалик қилиш унинг жамиятда ўзига яраша ҳурмати ва ўрни борлигига ишонч ҳосил қилдиради. Download 31.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling