6-мавзу. Хизмат кўрсатиш соҳасида касбий этиканинг асоси
Хизмат кўрсатиш соҳаси ходимининг ахлоқий маданияти олдидаги вазифалар
Download 31.06 Kb.
|
6-мавзу. Маьруза матни
Хизмат кўрсатиш соҳаси ходимининг ахлоқий маданияти олдидаги вазифалар
Бозор иқтисодиёти талаблари фақат сифатли хизмат ҳисобидан фойда олишни назарда тутади. Хизмат сифати нафақат фойда олиш, рақобатда ютиб чиқиш мезони бўлиб ҳам ҳисобланади. Шу боисдан баъзи бир юқори разрядли овқатланиш корхоналарида хизмат истеъмолчиларини ташқарида кутиб олиб, корхона эшигигача кузатиб қўядиган швейцар ҳам ажратилади. Унинг асосий вазифаси транспортда келган меҳмонларнинг машиналари эшикларини очиб корхонага таклиф қилиш, уларни ва пиёда келган бошқа меҳмонларни корхона биносига кириш эшигигача кузатиб қўйишдан иборат. Шунга эътибор бериш лозимки, истеъмолчиларга биринчи бўлиб уларни кутиб олувчи корхона ходимлари салом беришлари лозим. Бинога кириш эшигини очиб - ёпадиган швейцар хизмат истеъмолчилари билан саломлашгандан кейин уларни гардероб томон бошлаб боради (агар устки кийимларда келишган бўлса). Корхонанинг вестибюли ҳам унинг мавқега мос ҳолда безатилган бўлиши шарт. Гардеробда меҳмонларни гардероб ходимлари кутиб олишади. Улар меҳмонлар билан саломлашиб, ёши улуғ ва хотин кишиларнинг устки кийимларини ечишга ёрдам беришади ва илмоққа осиб, ҳар бир кишига аълоҳида жетон беради. Гардероб ходимлари, агар зарур бўлса, ҳожатхона хоналарига бориш йўлларини меҳмонларга кўрсатади. Вестибюлда албатта меҳмонлар учун кўзгулар қўйилган бўлиши шарт. Меҳмонлар устки кийимларини ечиши даврида метрдотел вестибюлда улар билан саломлашиши ва овқатланиш залига таклиф қилиш билан бир вақтда нечта кишига жой тайёрлаш кераклигини сўраши лозим. Агар меҳмонлар МДҲ давлатларидан ташқари бошқа чет мамлакатлардан келишган бўлса, улар билан ўзларининг тилларида саломлашиш, кейин эса улар учун олдиндан белгиланган жойга кузатиб қўйиш ва ўтиришига ёрдам бериш лозим. Шуни таъкидлаб ўтиш ўринлики, хотин киши эркакнин ўнг томонидаги стулда ўтиради. Корхонаштатидаметрдотелбўлмагандаунингвазифасиниофициантларданбирибажаришишарт. Агарзалдахизматистеъмолчилариваофициантларбир- бирларибиланқарама - қаршиёкипараллелкелибқолишсалар, официант саломлашганданкейинтўхтабмеҳмонларгайўлбериши этикет қоидалариданбириҳисобланади. Маълумки, ҳеч ким мутахассис ҳам, раҳбар ҳам бўлиб туғилмайди. Бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган мутахассисларни тайёрлаш учун улар тўрт йил давомида бакалавриатда ва икки йил магистратурада таъсил олишади. Раҳбар ходимлар эса юқори ташкилот томонидан ёки жамоа томонидан мутахассислар ўртасидан танланади. Уларни танлашда билим савияси, касби бўйича тажрибаси, ташкилотчилиги ва корхона (ташкилот) ходимлари ўртасидаги обрўси ҳисобга олинади. Бозор иқтисодиёти даврида корхонанинг муваффақияти фаолият қилишида мутахассислар ва мутахассис - раҳбар ходимларнинг билим савияларидан, тажрибасидан, ташкилотчилигидан ва обрўсидан ташқари, одамлар ҳамда ҳамкасблари билан муомала қилиш ва ўзини тутаолиш маданияти ўта катта аҳамиятга эга, чунки меҳнат фаолияти билан шуғулланадиган ҳар бир одам ўз вақтининг деярли 1/3 қисмини корхонада ўтказади. Иш вақтининг ўтказилиши ва ходимларнинг кайфияти корхона раҳбарининг раҳбарлик қилиш маданиятига ва санъатига боғлиқ бўлади. Ходимлар билан муомала қилиш маданиятига, қўйилган мақсадларга эришиш учун корхона ходимларини жипслаштираоладиган ва улар фаолиятини мақсадли йўналтираоладиган қобилиятига эга бўлган мутахассис – раҳбар ходим раҳбарлигида ҳар қандай оғир меҳнат ҳам ходимлар томонидан жондили билан ва ва сифатли бажарилади. Кўрсатиб ўтилган муомала қилиш қоидаларига риоя қиладиган ва муомала воситаларидан тўғри фойдаланадиган раҳбар ўзига бўйсунадиган кишиларни ва бошқаларни ҳурмат қилидиган юқори маданиятли мутахассис раҳбарлигида ишлаш ходимларнинг ўз бурчларига эътиқод билан қараш туйғуларини шакллантиради, касбига бўлган ғрурини яна ҳам оширади, чунки бундай раҳбар томонидан бошқарилаётган жамоада ҳар бир ходимнинг ўз ишига ижодий ёндошишга, уларнинг соғлигига ва меҳнат унумдорлигига ва хизмат сифатининг ошишига ижобий таъсир кўрсатувчи муҳит вужудга келади. Ўзининг ҳамкасбларига ва бошқаларга нисбатан фаолияти ҳурматсизликка, сабр – тоқатсизликка ва беодоблиликка ҳамда қўполликка асосланган раҳбар корхонасида ходимларнинг ўз вазифаларига юзаки қарашига ишларни сифатсиз бажаришга ва руҳий чарчашларга олиб келадиган ва конфликтли вазият вужудга келади. Маълумки, одамларнинг руҳий чарчаши уларнинг соғлигига ва меҳнат унумдорлигига салбий таъсир кўрсатади. Download 31.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling