Ресторанда меҳмонларни кутиб олиш ва ўтқазиш


Download 82.5 Kb.
bet1/4
Sana20.01.2023
Hajmi82.5 Kb.
#1104251
  1   2   3   4

www.arxiv.uz

Режа:



1. Ресторанда меҳмонларни кутиб олиш ва ўтқазиш
2. Мижозлардан буюртма қабул қилиш ва уларни бажариш
3. Таомлар беришнинг асосий усуллари ва мижозлар билан ҳисоб-китоб қилиш


Ресторанда меҳмонларни кутиб олиш ва ўтқазиш
Ресторанда хизмат қилишнинг қуйидаги анъанавий шакллари қўлланилади:
1. Кундалик хизмат.
2. Банкетларда хизмат қилиш.
3. Хизмат қилишнинг махсус шакли.
Ресторанга меҳмонларнинг оқими келиши узлуксиз давом этганда мижозларга кундалик хизмат қилиш кучаяди. Ресторан хизмати қуйидаги асосий элементлардан иборат:
- хўрандаларни кутиб олиш ва жой -жойига ўтқазиш;
- буюртмалар қабул қилиш;
- буюртмаларни бажариш;
- буюрилган таом ва ичимликларни олиб келиб бериш;
- хизмат сўнггида ҳисоб-китоб қилиш.
Ресторан залига киришда келувчилар кутиб олинади, столларга кузатиб қўйилади, ўтқазилади ва таомнома билан таништирилади. Таом ва ичимликлар танлашда ёрдам берилади. Буюртма қабул қилинади.
Келувчиларни кутилган азиз меҳмон каби, биринчи кимга рўпара бўлса, улар кутиб олади: энг аввал меҳмонларни швейцар ва гардероб соҳиби, сўнгра бош официант ва официант қабул қилади.
Гардероб соҳиби келувчиларнинг уст кийими билан бирга қўлларидаги портфел, дипломат ва бошқа нарсаларни ҳам топширишни тавсия қилади.
Бош официант мижозлар билан ресторан хизмат қилувчиларини бир-бирига боғловчи звено. Бош официант ресторан зали олдида туриб, меҳмонларни кутиб олиши шарт, улар танлаган жойга кузатиб қўйиши ёки ўзи жой кўрсатиб ўтқазиши керак. Шу билан бирга бош официант мезбонлик вазифасини бажаради: келувчиларни ҳуш келибсиз деб кутиб олиши, уларга қараб мулойим жилмайиши лозим. Меҳмонларнинг олдида то столгача юриб, ўтиришга ёрдам қилади ва таомнома тавсия этади.
Агар меҳмон ўзи жой танлаган бўлса, бош официант унинг орқасидан боради, танламаган тақдирда улар олдида бориб хоҳлаган жойига ўтқазади. Келувчилар гуруҳ бўлса, неча кишига жой кераклиги ва залнинг қайси томонидан бўлишини сўрайдй. Уламинг хоҳишини ҳисобга олиб, бош официант столларни кўрсатади ва меҳмонларни ўтқазади, у ерга бориш учун қулай йўлни кўрсатиб, ўзи сал олдинроқда боради.
Бош официант ёки официант мижозлардан кимнинг қаерга ўтириши лозимлигини тавсия қилади ва унинг билан бирга ахлоқ-одоб юзасидан қуйидагиларни амалга ошириши мумкин:
- ўтиришга таклиф қилинган одам столини қулайроқ қилиб қўйиб бериш;
- олдин аёлларни, сўнгра эркакларни ўтқазиш керак, аёллар эркаклардан ўнг томонда, эркаклар столнинг ўнг бурчагида ёки аёлга қарама-қарши томонда ўтириши лозим;
- агар мижоз аёл билан келса, аёлни эркакдан олдин ўтқазади, эркакка эса ўтиришда бош официант ёрдам қилади;
- борди-ю аёл официант хизмат қилаётган бўлса, у ҳолда ёши улуғларгагина ўтиришда ёрдам қилиши мумкин;
- мижозлар ўзлари жой танлаб ўтириб олсалар, уларни безовта қилиб, бошқа столга ўтқазишнинг ҳожати йўқ;
- бир жойдан иккинчи жойга ўтқазиш мижозлар хоҳиши билангина бўлиши мумкин;
- тайёрланмаган столга таклиф қилиш мумкин эмас;
- доимий мижозлар келса, уларни ҳар доим ўтирадиган жойга таклиф қилиш керак;
- иш юзасидан учрашадиган меҳмонлар келса, уларни ҳам ўзларига қулай жойга ўтқазиш мақсадга мувофиқдир;
- гуллар столнинг марказига қўйилади.
Ресторанга гуруҳ меҳмонлар таклиф қилинганда таклиф қилган киши уларни кутиб олади. Бунинг учун бош официант кутувчининг қаерда туриши кераклигини олдиндан айтади.
Таклиф қилинганлар ресторан олдида тўпланиши ва залга баробар киришлари мумкин. Таклиф қилган киши албатта уларни бошлаб олдинда киради.



Download 82.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling