Халқаро ҳаво ҳуқуқи


Download 27.36 Kb.
bet1/5
Sana16.06.2023
Hajmi27.36 Kb.
#1491801
  1   2   3   4   5
Bog'liq
khalaro avo uui


Aim.Uz

Халқаро ҳаво ҳуқуқи

Режа


  1. Халқаро ҳаво ҳуқуқининг келиб чиқиши ва ривожланиши

  2. Халқаро ҳаво ҳуқуқи тушунчаси

  3. Давлатларнинг ўз ҳаво ҳудудида тўла суверенитетлик тамойили

  4. Халқаро ҳаво кенглигида учиш эркинлиги тамойили

  5. Халқаро фуқаро авиацияси хавфсизлигини таъминлаш тамойили

  6. Халқаро ҳаво қатновини тартибга солишнинг асослари

  7. Халқаро фуқаролик авиацияси ташкилоти (ИКАО)



1. Халқаро ҳаво ҳуқуқининг келиб чиқиши ва ривожланиши

Ҳозирги аср бошларида халқаро муносабатларда халқаро ҳаво йўлларини тартибга солувчи ҳуқуқий тамойиллар ва нормалар йўқ эди. Улар фан-техника тараққиётининг халқаро ҳуқуққа таъсири натижасида юзага келди.


Турли давлатлар ўртасида парвоз қилишга қобил ҳаво кемаларининг пайдо бўлиши ҳар бир давлатнинг қуруқлик ва сувдаги ҳудуди устида ҳаво кенглиги ҳуқуқий ҳолатини белгилаш ва бундай учишларнинг тартибини ишлаб чиқиш заруратини келтириб чиқарди. Аслини олганда барча давлатлар давлат суверенитетини ҳурматлаш тамойили, давлатларнинг ҳаво кенглиги устидан тўла ва беистисно суверенитетига эга, деб кўрсатилган. Шу тамойил асосида 1920-1930 йилларда кўпгина давлатлар ўз ҳудудлари осмонидаги ҳаво кенглигининг ҳуқуқий режимини белгиловчи махсус қонунлар чиқарди. Бу соҳада халқаро ҳуқуқий амалиёт, аввало, давлатлараро (ҳукуматлараро), икки томонлама битимлар тузиш йўлидан борди. Уларда битим қатнашчиси бўлмиш давлатлар ўртасидаги учишларга бўлган ҳуқуқ қайд этилди, улар ўртасида халқаро ҳаво йўлларидаги йўналишлар белгиланди. Йўловчилар, юк, почта ташиш учун миллий самалётсозлик корхоналари (масалан, Ўзбекистонда - Ўзбекистон Ҳаво йўллари, Францияда - Эйр-Франц) белгиланди. Шунингдек ҳаво йўли, шу жумладан, учишларни техника ва бошқа жиҳатлардан таъминлаш учун фойдаланаётгаи борт ҳужжатларига тегишли аниқ қоидалар тўла таърифлаб берилди. Икки томонлама битимлар фуқаро ҳаво кемаларининг давлатлар ўртасида муттасил парвозларни ўрнатишга анча таъсир кўрсатиб, халқаро ҳаво ҳуқуқини ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди.
Фуқаро авиациясининг халқаро майдонга кенг кўламда чиқиб бориши, кўпгина мамлакатларни боғловчи муҳим ҳаво йўлларининг ташкил топиши, йўловчилар ва юкларнинг ҳаво кемаларида ташишнинг барча давлатлар учун ягона халқаро қоидаларини ишлаб чиқиш заруриятини очиқ ойдин қилиб қўйди. Кўп томонлама халқаро шартномалар шундай қоидаларни юзага келтиришнинг энг самарали воситаси бўлиб хизмат қилди.
1929 йилиёқ давлатлар халқаро ҳаво қатновига тааллуқли айрим қоидаларни бир нормага солиш учун Конвенция (1929 йилда Варшава Конвенцияси) ишлаб чиқиш ва тузиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблади. Бу Конвенция унинг Преамбуласида тўғридан-тўғри айтилганидеқ «бир хил тартибда юк ташиш учун тўланадиган ҳужжатларга нисбатан халқаро ҳаво қатнови шартларини ҳамда юк ташувчининг масъулиятини тартибга солиш» учун яратилган эди. Давлатларнинг халқаро ҳаво алоқаларида банд бўлган фуқаро самолётсозлигининг кейинчалик жадал ривожланиши 1944 йилги Чикаго Конференциясида маъқулланган халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенция тузилишига ва халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) тузилишига олиб келди. 1944 йилдаги Чикаго Конвенцияси, ИКАО фаолиятининг асосий мақсади шундан иборат эдики, улар «халқаро фуқаро авиацияси хавфсиз ва зарур даражада ривожлана олиши ва халқаро xaвo транспорт алоқалари кенг имкониятлар асосида белгилана олиши ҳамда ишончли ва тежамли йўлга қўйилишига» хизмат қилмоғи керак (Преамбула).
Халқаро ҳаво алоқаларининг ҳар томонлама хавфсизлигини таъминлаш ҳамкорликнинг энг муҳим вазифаларидан бирини ташкил этади.



Download 27.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling