Халқаро ҳаво ҳуқуқи


Халқаро ҳаво қатновини тартибга солишнинг асослари


Download 27.36 Kb.
bet5/5
Sana16.06.2023
Hajmi27.36 Kb.
#1491801
1   2   3   4   5
Bog'liq
khalaro avo uui

6. Халқаро ҳаво қатновини тартибга солишнинг асослари

Халқаро ҳаво қатнови - бу фуқаро ҳаво кемалари томонидан икки ёки бир неча мамлакатлар ўртасида йўловчилар, юклар, почта, муайян ҳақ ҳисобига ёки ёлланган тарзда ташиш учун амалга ошириладиган учишлардир.


Халқаро ҳаво кемасида юк ташишни амалда бажаришда давлатлар: юридик шахслар (энг аввало авиакорхоналар, масалан ҳаво йўллари) ва жисмоний шахслар (асосан йўловчилар) иштирок этадилар. Шунинг учун халқаро ҳаво қатновини ҳуқуқий тартибга солишда халқаро ҳаво ҳуқуқи тамойиллари ва нормалари билан бир қаторда давлатларнинг ички (давлат, маъмурий, фуқаролик ва жиноий) ҳуқуқида ифода этилган халқаро учишлари, ҳаво кемаларида юкларни, почталарни ташиш чоғида жисмоний ва юридик шахслар ўртасида келиб чиққан муносабатларни тартибга солувчи нормалар ҳам иштирок этади.
Халқаро ҳаво қатновининг ҳуқуқий иш тартиблари, хусусиятлари ҳам худди мана шунда. Юридик жиҳатдан бу иш қоидалар устидан суверенитетни тан олиш ва ҳурматлаш асосида амалга ошириладиган халқаро учишлар чет эл ҳаво кемаларининг улар бирор бир мамлакат ҳудуди доирасида бўлган чоғида мана шу давлатнинг унинг ҳаво кенглиги ҳолати ва халқаро ҳаво кемаси қатнови ҳолатига тааллуқли барча қонунлари ва қоидаларига муқаррар буйсунишини назарда тутади. Зотан, халқаро ҳаво ҳуқуқи ва ҳуқуқнинг миллий системаси ўртасидаги нормалар ўзаро узвий алоқада ва яқин ҳамкорликда бўлиб, маълумки, бу умуман халқаро ва ички давлат ҳуқуқлари нисбати учун характерлидир.
Икки томонлама ҳукуматлараро битимлар бунга мисол бўла олади. Бу битимлар асосида ҳозирги вақтда манфаатдор давлатлар ўртасида халқаро ҳаво алоқалари келиб чиқади ва йўлга қўйилади. Бу битимлар давлатларнинг суверенитетини уларнинг халқаро почтани ташувчи чет эл фуқаро ҳаво кемаларига нисбатан миллий юридик судловни тан олиш ва ҳурматлашга асосланади.


7. Халқаро фуқаролик авиацияси ташкилоти (ИКАО)

ИКАОни тузиш тўғрисидаги қарор 1944 йилда Чикаго Конвенциясини ишлаб чиқиш жараёнида қабул қилинган эди. Унинг иккинчи қисмини ИКАО Низоми ташкил этади. Ҳозирги пайтда халқаро фуқаро ҳаво кемаси ташкилоти БМТнинг ихтисослашган ташкилоти мақомига эга бўлиб, энг кўп вакилликка эга бўлган халқapo ташкилотларнинг бири ҳисобланади.


1944 йилдаги Чикаго Конвенциясига мувофиқ ИКАО га Давлатларнинг ҳаво йўллардан фойдаланиш чоғидаги ҳаракатларини мувофиқлаштириш, ҳаво транспортини ривожлантиришга кўмаклашиш ва халқаро учишларнинг хавфсизлигини таъминлаш вазифалари юклатилган. Ташкилотнинг фаолияти уч асосий соҳада техникавий, ҳуқуқий ва иқтисодий соҳаларда амалга оширилади.
ИКАО энг аввало ҳаво кемаларининг яроқли эканлиги тўғрисидаги янгиланган учиш техника нормаларини, фуқаро ҳаво кемаси шахсий таркибига, диспетчерлик ва ҳаво ҳаракатини учиш ахборот хизмати билан таъминлашга нисбатан талабларни ишлаб чиқади. У шунингдек аэродромлар ва аэронавигация ускуналарининг асосий физик тавсияномасини, халқаро учишлар навигация ва бошқа қоидаларини белгилайди. Бу билан у халқаро учишларнинг хавфсизлигини янада оширишга кўмаклашади.
ИКАОнинг юридик соҳадаги фаолиятининг асосий йўналиши янги халқаро кўп томонлама конвенция ва битимларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқишдан иборатдир. ИКАО ташаббуси билан халқаро фуқаро ҳаво кемасининг турли масалаларга бағишланган бир неча (масалан: юқорида учинчи шахс томонидан ҳаво кемасига етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги 1952 йилги Рим Конвенцияси; ҳаво кемаларини қонунга зид равишда эгаллаб олиш актлари билан кураш бўйича 1970 йилдаги Гаага ва 1971 йилдаги Монреал) Конвенциялари қабул қилинди.
Иқтисодий соҳада ИКАО фаолияти асосан юк ва йуловчилар ташиш тўғрисидаги ҳисобот маълумотларини тўплаш, турли мамлакатларга аэродром хизмати воситаларини яратишда техника хизмати кўрсатиш, учувчи техник ходимлар тайёрлашда кўмаклашишдан иборат.
ИКАО олий кафолатли органи — Ассамблеядир. Унга ташкилот аъзолари бўлган барча давлатлар киради. Ассамблея камида уч йилда бир марта тўпланиб, Кенгашни сайлайди, унинг ҳисоботларини тинглайди ва иш режасини, ташкилот бюджети ва аъзолик бадаллари шкаласини тасдиқлайди, ёрдамчи органлар таъсис этади.
ИКАОнинг доимий ижрочи органи бўлган Кенгаш яширин овоз бериш йўли билан сайланувчи 30 давлатдан иборат бўлади. Кенгашни сайлаш чоғида Ассамблея унда қуйидаги давлатлар ваколати бўлишини таминловчи тамойилларга амал қилмоғи даркор: 1) ҳаво транспортида етакчи роль ўйновчи давлатлар; 2) халқаро фуқаро ҳаво кемаси учун хизмат кўрсатишнинг аэронавигация воситаларини бериб қўйишга салмоқли ҳисса қўшувчи давлатлар; 3) жаҳоннинг барча асосий жўғрофий районлари ваколатли бўлишини таъминловчи давлатлар. Кенгашнинг вазифалари Чикаго Конвенцияси ҳамда Ассамблея қарор ва қоидаларининг амалга оширилиши; халқаро фуқаро ҳаво кемаси масалалари бўйича иш тартиблар; стандартлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш; ИКАО аъзолари бўлган давлатлар ўртасида Чикаго Конвенцияси ва унинг қоидаларини тавсиялаш ёки қўлланишга тааллуқли келишмовчиликларни бартараф этиш чоғида ҳакамликни амалга оширишдан иборат. Кенгаш ҳузурида аэронавигация комиссияси авиатранспорт, юридик ва бошқа қўмиталар таъсис этилади.
ИКАО билан бир қаторда фуқаро ҳаво кемаси масалалари бўйича минтақавий халқаро ташкилотлар ҳам иш олиб бормоқда. Улар 1960 йили тузилган аэронавигация хавфсизлигини таъминлаш бўйича Европа ташкилоти; 1969 йилда ташкил этилган Африка фуқаро ҳаво кемаси комиссияси (АФҲКК); 1973 йилда ташкил этилган Лотин Америка фуқаро ҳаво кемаси комиссияси (ЛАКАК) ва бошқалардир. Уларнинг ҳаммаси ИКАО билан ҳамкорликда бўлиб турадилар.
Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво Кодекси 1993 йил 7 майда қабул қилинган. 1997 йил 26 декабрда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.
Download 27.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling