Режа: Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилиш
Download 56.18 Kb.
|
Стратегия 3-Мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Давлат бошқарувини марказлаштиришдан чиқариш. Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси.
- Бу, биринчи навбатда, қуйидаги ҳолатларга тааллуқлидир
3-мавзу. ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ҚУРИЛИШИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ РЕЖА: Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилиш. Давлат бошқарувини марказлаштиришдан чиқариш. Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси. Давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилиш. Мамлакатимизда демократлаштириш жараёнлари самарадорлиги ва сифатини тубдан яхшилаш, фуқароларнинг эркинликлари, ҳуқуқлари, муносиб турмуш тарзи ва манфаатларини таъминлаш, бунда давлат идоралари масъулиятини кучайтириш, халқ билан очиқ мулоқотларни йўлга қўйишда янги самарадор воситалар ва усулларни жорий этиш, “Инсон манфаатлари-барча нарсадан устун” шиори остида иш олиб бориш ҳисобланади. Президент Ш.Мирзиёев давлат ва бошқарув органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилот мутасаддилари фаолиятига нисбатан таъкидлаганларидек, “Биз кейинги пайтда одамлар билан мулоқот қилишни унутиб қўйдик. Уларнинг ичига кириб, очиқ ва самимий гаплашиш, дардини эшитиш бизнинг фаолиятимизда, афсуски, охирги ўринга тушиб қолди”1. Давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш ва давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш учун электрон порталлар ва маълумотлар базалари яратилди. Хусусан, рухсат берувчи ҳужжатлар ва лицензия олишни соддалаштириш учун www.license.gov.uz, «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатишни таъминлаш учун birdarcha.uz веб-сайтлари яратилди. Шу билан бирга, сўнгги йилда амалга оширилган кенг кўламли ишларнинг объектив таҳлили, давлат бошқаруви органлари фаолияти, аҳоли билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқот натижалари мавжуд муаммо ва камчиликларни тизимли ҳал этишга эҳтиёж вужудга келганлигини кўрсатди. Бу, биринчи навбатда, қуйидаги ҳолатларга тааллуқлидир: бир қатор идораларнинг вазифалари декларатив хусусиятга эгалиги ва уларни амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари етарли эмаслиги; фақат ҳолатларни қайд этиш ва статистикани тўплашдан иборат бўлиб қолган фаолиятни баҳолашнинг самарасиз тизими ва бу кўпчилик ҳолларда жойлардаги ишларнинг ҳаққоний ҳолатини акс эттирмайди; ҳудудларни ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва аҳолининг энг муҳим муаммоларини ҳал қилишда маҳаллий ҳокимият органлари ролининг пасайишига олиб келувчи давлат функцияларининг ҳаддан ташқари марказлаштирилганлиги ва бошқалар Ушбу камчиликлар иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани модернизациялаш, ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳолининг ҳаёт даражаси ва фаровонлигини юксалтириш бўйича давлат сиёсатини муваффақиятли амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда. Бу борада давлат раҳбари томонидан қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармон 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда муҳим қадам ҳисобланади ҳамда моҳиятига кўра Ўзбекистоннинг давлат ва жамият қурилишида янги саҳифани очиб беради. Download 56.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling