Режа: Шахснинг эркинликлари ва иқтисодий мустақиллиги


Download 37.86 Kb.
bet1/5
Sana14.05.2023
Hajmi37.86 Kb.
#1461986
  1   2   3   4   5
Bog'liq
5 мавзу




5-МАВЗУ: ШАХСНИНГ ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МУАММОЛАРИ


Режа:

  1. Шахснинг эркинликлари ва иқтисодий мустақиллиги.

  2. Шахснинг ҳаётий муҳим манфаатлари ва унинг хавфсизлигига таҳдидлар.

  3. Шахснинг ижтимоий-иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш йўллари ва воситалари.



5.1. Шахснинг эркинликлари ва иқтисодий мустақиллиги


Инсон ўз ҳаёт фаолиятини табиат ва жамият билан диалектик боғлиқликда олиб борадиган, табиат қонунлари ва ижтимоий муносабатларнинг обекти ва субекти бўлган табиий-биологик мавжудот ва ижтимоий воқеликдир. Инсонда табиий-моддий, ижтимоий, маданий ва маънавий хусусиятлар мавжуд бўлади.
Инсоннинг ҳаёт фаолияти турли обектив ва субектив омилларга, моддий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳамда маънавий ривожланишга, шунингдек, табиий-иқлимий таъсирга, экология, ижтимоий, миллатлараро ва геополитик шарт-шароитларга боғлиқ бўлади. Унинг хатти-ҳаракати шахснинг психологик ҳолатига, қизиқиши, одати, ўз олдига қўйган мақсади, ижтимоий ва миллий хусусиятлари, бошқа кишилар билан ўзаро муносабати, ёши, жинси, жисмоний куч ва ақлий қобилиятларига боғлиқ бўлади.
Shaxs bir paytning o‗zida xavfsizlik sohasining ham obyekti ham subyekti bo‗lgani holda, xavfsizlik sohasining barcha tizimlarida mavjud bo‗ladi va tizim tashkil etuvchi vazifasini bajaradi. Shundan kelib chiqqan holda, shaxsning iqtisodiy xavfsizligini ta‘minlash, iqtisodiy xavfsizlikning barcha bosqichlarida muhim o‗rin tutadi, ammo shuni ta‘kidlash lozimki, shaxsning iqtisodiy xavfsizligi o‗z navbatida jamiyat, xo‗jalik yurituvchi subyektlar, davlat va ekologik vaziyatga chambarchas bog‗liqdir.
Инновацион иқтисодиётга ўтиш шароитида инсоннинг имкониятлари қуйидагилар билан белгиланади:

  • шахсий мол-мулки, бойлигининг миқдори. Бу эса шахснинг кўчмас ва ҳаракатдаги мулки, шахсий капиталининг жамисидан иборат бўлади;

  • шахс бошқарадиган капитал миқдори. Бу капитал кимники ва қандай шаклда бўлиши аҳамиятсиздир;

  • шахсга маъмурий, ихтиёрий ёки мажбурий равишда бўйсунувчи ёки унга қарам жисмоний шахслар сони. Буларга кишиларнинг онги ва кайфиятига таъсир кўрсата оладиган ҳамда билим, тарбия, ахборот олиш, диний ишларда маълум ижтимоий вазифани бажарувчи шахслар ҳам киради.

Ушбу шахс имкониятини белгиловчи параметрлар, асосан, жамиятда ижтимоий- иқтисодий муносабатларнинг амал қилишига ва ўзгаришига таъсир кўрсатади.
Шуни айтиш жоизки, жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий, экологик, сиёсий ва бошқа тизимлари инсон учун яшаш муҳити ҳисобланади. Шу боисдан уларнинг амал қилиш самарадорлигини фақат инсон манфаатларига қай даражада мослиги нуқтаи назаридан баҳолаш мумкин бўлади.
Инсон ва унинг манфаатлари учун оила муҳим аҳамият касб этади. Олиа қариндошлик алоқалари ва маиший ҳаёт умумийлиги асосида, онгли равишда ташкил этилган кишиларнинг кичик гуруҳидан иборат. Оиланинг ҳаёт фаолияти шахснинг, у аъзо бўлган оила ва жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ва маънавий эҳтиёжларини рўёбга чиқариш мақсадида амалга оширилади ҳамда ўзининг уй хўжалигини мустақил равишда юритади.
Инновацион иқтисодиётга ўтиш шароитида оила, авваламбор, инсон капиталини шакллантириш ва жамғаришнинг асосий бўғини ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан оиланинг вазифаларини уч босқичда, яъни моддий асосни яратиш, таълим, инсон капиталини ишлаб чиқариш ва реализатсия қилишда кўриш мумкин.

Download 37.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling