Муаммолари ахмедов д. Н. Инновацион лойиҳаларни бошқариш муаммолари


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana01.04.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1315948
  1   2   3   4   5
Bog'liq
innovatsion-loyi-alarni-bosh-arish-muammolari



ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2014, 6
Ахмедов Д.Н.,
Тошкент давлат шарқшунослик институти 
профессори
ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ БОШҚАРИШ 
МУАММОЛАРИ
АХМЕДОВ Д.Н. ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ БОШҚАРИШ МУАММОЛАРИ
Мақолада инновацион лойиҳаларни бошқариш, уларга бўлган талаблар инобатга оли-
ниши керак бўлган босқичлари ва турлари, инновацион маркетинг вазифалари кўриб 
чиқилган.
Таянч иборалар: инновация, инновацион жараён, инновацион лойиҳа, инновацион мар-
кетинг, инновацион лойиҳага ташқи таъсир.
АХМЕДОВ Д.Н. ПРОБЛЕМЫ УПРАВЛЕНИЯ ИННОВАЦИОННЫМИ ПРОЕКТАМИ
В статье рассматриваются формирование и управление инновационными проектами, 
требование к инновационным проектам, этап инновационного проекта, задачи инноваци-
онного маркетинга.
Ключевые слова: инновации, инновационный процесс, инновационный проект, иннова-
ционный маркетинг, воздействие на инновационный проект.
AHMEDOV D.N. PROBLEMS OF MANAGING OF INNOVATION PROJECTS
Formation and managing of innovative projects, requirements to innovative projects, tasks of 
innovative management are observed in the article.
Keywords: Innovations, innovative processes, innovative projects, innovative marketing
influence on innovative projects.
Миллий корхоналар фаолиятига инновацион лойиҳаларни 
киритиш, инновацион жараён ва янги товарга қаратилган 
инновацион лойиҳалар яратиш, инновацион лойиҳаларга 
бўлган талаблар, корхона маркетинг тизимининг вазифа-
лари бугунги кунда долзарб аҳамият касб этмоқда.
Инновацион лойиҳа – бу аниқ инновацион 
ғояни тижоратга йўналтириш бўйича страте-
гик ва тактик масалаларнинг расмий ҳужжат 
кўриниши бўлиб, уни бошқариш маркетинг-
нинг асосий функциялари орқали амалга 
оширилади:
- таҳлил асосида режалаштириш;
- ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш;
- мотивлаш ва рағбатлантириш;
- назорат ва натижаларни баҳолаш.
Ҳар қандай инновацион лойиҳа ўз ҳолича 
ноёб бўлиб, аниқ мақсадларга қаратилган 
бўлади. Шунга қарамай, инновацион лойи-
ҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш бос-
қичларида ўхшашликлар мавжуд. Айнан уш-
бу ўхшашликлар инновацион лойиҳалар 
бош қарувида умумийлик хусусиятлари мав-
жуд, деб таъкидлашга асос бўла олади. 
Инновацион 
лойиҳаларни 
бошқариш 
тамойиллари 
сифатида 
қуйидагиларни 
кўрсатиш мумкин: 
21
ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ / МОДЕРНИЗАЦИЯ ЭКОНОМИКИ



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling