6-мавзу. Хизмат кўрсатиш соҳасида касбий этиканинг асоси
Download 31.06 Kb.
|
6-мавзу. Маьруза матни
Камтарлик. Одамнинг ижтимоий ва шахсий ҳаётида камтарлиги ахлоқий, яъни одоб талабларидан бўлиб, этикетнинг энг асосий қоидаларидан бири ҳисобланади. Камтарлик бу шахс томонидан жамият ва атрофдаги одамлар олдидаги ўзининг бурчини англаб етганлик шакли. Камтар одамларга қуйидаги хусусиятлар хос бўлади:
бошқаларга нисбатан ҳеч қачон ошиқча ҳуқуқга эга бўлишни талаб қилмайди; ўзининг хоҳиши бўйича жамият талабларига тўлиқ бўйсунади; ўзининг шахсий эҳтиёжларини ушбу жамиятдаги ҳалқларнинг моддий шароитига мувофиқ чегаралайди; барча одамларга нисбатан ҳурмат билан муносабат қилади; одамларнинг майда-чуйда камчиликларига кам эътибор беради, агар камчиликлар унинг шахсий манфаатлари билан боғлиқ бўлса; бир вақтнинг ўзида ўзининг халқ олдидаги хизматига, ҳатти-ҳаракатларига ва камчиликларига танқидий қарайди. Камтар одам ҳеч қандай шароитда ва ҳеч қачон ўзининг халқи ёки Ватани олдидаги хизматларига аълоҳида аҳамият бермайди ва уларни ўз-ўзидан адо этилиши керак бўлган бурч деб ҳисоблайди. Бу биринчи навбатда ўз хоҳиши билан ҳалқига, ватанига ўзининг ҳаётини бағишлаган кишиларга мансубдир. Камтар одам ҳеч қачон бошқаларга нисбатан ўзини яхшироқ, ақллироқ деб кўрсатишга ҳаракат қилмайди ва ҳеч қачон бошқалардан билимли, унвони ёки мансаби бўйича устунлигини очиқ ўқтирмайди, ўзи учун ҳеч қачон имтиёзли, яъни бошқаларга нисбатан яхши шароит, махсус қулайликларни яратишни ва хизмат қилишни талаб қилмайди. Адабиётлардаги маълумотлар таҳлилидан шундай хулосага келиш мумкин: нокамтарийлик-бу маданиятсизлик белгиси. Бундан олдин исми-шарифи тилга олиб ўтилган Д. Карнеги нокамтарий одамлар тўғрисида шундай деган: «Фақат ўзи тўғрисида гапирадиган ҳамда фақат ўзи тўғрисида ўйлайдиган одам ўта маданиятсиз. У ўта билимли бўлишидан қатъий назар маданиятсиз». Шу боисдан ҳам ҳеч қачон ва ҳеч қандай шароитда «Мен ҳали сенга кўрсатаман» деб ёки шунга яқин маъноларда гапириш мумкин эмас. Психологлар, яъни руҳшуносларнинг фикрига кўра бундай гаплар «Мен сендан ақллироқман, мен сенга шундай нарсани айтмоқчиманки, у сенинг фикрингни ҳали ўзгартиришга мажбур қилади» дейиш билан тенг. Маълумки бундай гаплар суҳбатдошнинг ғазабини чиқаришдан ташқари унда қаршилик кўрсатиш ва курашни давом етказиш хоҳишини туғдиради, холос. Агар бирон нарсани исботлаш керак бўлса, шундай қилиш керакки, суҳбатдошнинг шахсига тегмаслиги лозим. Download 31.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling