6-мавзу. Хизмат кўрсатиш соҳасида касбий этиканинг асоси
Download 31.06 Kb.
|
6-мавзу. Маьруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хизмат кўрсатишда муомала одоби. Хушфеъллик
Сабр-тоқатлилик. Одам ҳаёти давомида ҳар хил табақадаги кишилар билан муомалага тушиши мумкин, масалан, мулкдорлар, бизнесменлар, тадбиркорлар, мансабдор кишилар ва сиёсатчилар билан. Бундан ташқари ҳар хил миллат вакиллари билан, бошқа динларга итоат қиладиганлар билан ҳам мулоқат қилишлари, бирга фаолият кўрсатишлари ва ҳатто бирга яшашлари ҳам мумкин. Ҳатто шундай ҳоллар бўлиши мумкинки, умуман ёқтирмайдиган кишилар, ҳатто душман давлат вакиллари билан мулоқотга тушишга тўғри келиши мумкин. Худди шунингдек, маданиятсиз ва ўта тажанг, ўзини тутаолмайдиган одамлар билан мулоқатда бўлиш эҳтимоли ҳам мавжуд бўлади.
Юқорида кўрсатилган ҳар бир жамият аъзоларининг социал гуруҳига, мансабига, динига, маданият даражасига яраша фикри, дунёқараши,онг-билим даражаси бор. Улар билан мулоқотда бўлишда уларнинг қизиқишларига, дунё қарашларига, диний эътиқотларига, урф-одатларига ва ахлоқ қоидаларга тўғри келмайдиган ҳатти - ҳаракатларига шошилмасдан, одоблилик ва хушмуомалалик билан қараш ва мулоқотни кескинлаштирмасдан охиригача муваффақиятли етказиш қобилиятига сабр-тоқат дейилади. Сабр- тоқат ҳалқимизнинг энг олижаноб фазилатларидан бири ва ислом динида ва бошқа динларда алоҳида ўрни бор. Халқимизнинг сабр-тоқатлилиги мамлакатимиз ҳудудида 90га яқин миллат вакилларининг тинч-тотув яшаши гарови бўлиб келмоқда. Сабр-тоқат қоидаси этикетнинг энг қадимий талабларидан бири ҳисобланади ва унинг тарихи жамиятнинг синфларга табақаланиши ва динларнинг келиб чиқиши билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, турли табақа ва дин вакилларининг жамиятда бирга низосиз яшашини таъминлаш гарови бўлиб келган. Хизмат кўрсатишда муомала одоби. Хушфеъллик Бозор иқтисодиётида мулкдорлар, тадбиркорлар, бизнесменлар ва аҳолининг ночорлар гуруҳларининг пайдо бўлиши ҳамда турли дунёқарашларнинг, халқлар ва динлар орасида низоларнинг мавжудлиги даврБундан олдин таъкидланганидек, муомала қилиш усталиги одам умумий маданиятининг энг асосий элементи ҳисобланади. Инсонлар, корхоналар ва жамият олдида турган кўпчилик муаммолар муомала натижасида ҳал қилинади. Масалан, овқатланиш корхоналарида ходимлар ўзларининг хизмат фаолияти билан боғлиқ қатор масалаларни ечишади. Аҳолиги ва сайёҳларга хизмат кўрсатидиган корхона ва ташкилотлар ходимлари учун ўзаро ва бошқалар билан муомала қилаолишларининг аҳамияти ўта муҳим. Муомала маданиятига эга бўлган кишилар корхонада бир- бирлари билан ва хизмат истеъмолчилари бўлган аҳоли ва сайёҳлар билан тез контактга тушишади. Мулоқот давридаги хушмуомалалик эса суҳбатдошлар кайфиятининг яхшиланишига имкон беради. Муомала қилиш- бу одамлар фаолиятининг бир тури бўлиб, унга қатор қоида ва умумий талаблар мансуб. Уларни билиш ва амалда қўллаш одамларнинг бир – бирлари билан контактга тушишининг энг самарали усули ҳисобланади шу сабабли аҳоли ва сайёҳларга хизмат кўрсатадиган овқатланиш корхоналарининг мутахассислари ҳамда уларга бевосита хизмат кўрсатадиган ходимлар муомала қилиш қоидаларини нафақат билишлари ва аҳоли ўртасида тарғибот ишларини ҳам олиб боришлари зарур. Сабр-тоқат билан аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарбиявий ишларни, турли дунёқараш ва дин вакиллари билан муомала қилиш халқ ичида тинч-тотув яшашга, низо ва муаммоларни ижобий ҳал қилишга имкон беради. Ҳозирги вақтда сабр-тоқат жамиятнинг социал гуруҳлари, турли дунё қарашлар ва динлар ўртасидаги низо ва муаммоларни бартараф қилишнинг ҳамда иқтисодий қийинчиликларни енгишнинг асосий воситаси бўлиб хизмат қилади. Маданиятли мутахассис ва раҳбар ходимлар, уларнинг қаерда, қачон ва қандай шароитларда мулоқотга тушишларига қарамасдан, юқорида кўриб чиқилган этикет қоидалари талабларига риоя қилишлари шарт. Шундагина одамлар орасида, жамиятда ва корхонасида иззат-ҳурматга сазовор бўлади. Умумий овқатланиш корхоналарида хизмат истеъмолчилари бўлган аҳоли ва сайёҳлар билан асосан официантлар, барменлар, метрдотеллар, гардероб ходимлари ҳар куни, корхона мутахассислари ва раҳбар ходимлари баъзан мулоқатда бўлишади. Бундан ташқари корхона мутахассислари ва раҳбар ходимлари ҳамда уларга бўйсунадиган ходимлар ўртасида ҳам деярли ҳар иш куни муомала жараёни боради. Шунинг учун ҳам ушбу бобда кўриб чиқилган сўзлашиш қоидалари ва сўзлашишга қўйиладиган талаблар овқатланиш корхоналарида аҳолига ва сайёҳларга бевосита хизмат кўрсатадиган ходимларга, мутахассис ва раҳбарларга тегишли, чунки улар одамлар кайфиятига таъсир қилмайдиган сўзлашишнинг холисона (нейтрал), услубларини билишлари ва амалда қўллайолишлари керак. Бундан ташқари сўзлашишда ишлатиладиган иборалар фақат фикрларни етказиб бериш воситаси бўлибгина қолмасдан, улар грамматик қоидалар талабларига кўра танланиши лозим. Бундан сўзлашиш маданиятига қўйиладиган асосий талаб келиб чиқади: сўзлашишда қўпол, жаргон ибораларни ишлатмаслик ва адабий тилда муомала қилиш талаб қилинади. Шу билан бирга сўзлашишда уни одамлар учун ёқимли ва тўлиқ маъно берадиган маданий сўзлар ишлатилиши лозим, чунки сўзлашишда гапнинг маъносини ҳар хил иборалар орқали етказиш мумкин. Масалан, официант меҳмонлардан бирини таомлар тури билан таништириши керак. У ўзининг сўзини қуйидаги шаклларда ифодалаши мумкин: «Марҳамат, бу ош палов, бу эса шавла, фарқи кўриниб турибди- а?» ёки «бу ерга келинг, кўрдингизми, бу ош палов, бу эса шавла, фарқига энди боргандирсиз?» Мисоллардан кўриниб турибдики, официантнинг биринчи мисолдаги гапида суҳбатдошнинг жиғига тегмайдиган нейтрал иборалардан гап тузилган. Иккинчи мисолда гапнинг тузилиш ва унинг суҳбатдошга етказилиш шакли қўпол ибораларни, масалан, «бу ёққа келинг», «фарқига энди боргандирсиз?», ўз ичига олади. Бундан ташқари иккинчи гап суҳбатдошга нисбатан ҳурматсизлик шаклида тузилган, хушмуомалалик шаклига эса зид. Сўзлашишга қўйиладиган умумий талаблардан иккинчиси- бу сўзлашишда ҳамма хизмат истеъмолчилари учун тушунарли бўлмаган шеваларда гапириш мумкин эмас. Download 31.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling