6-мавзу. Хизмат кўрсатиш соҳасида касбий этиканинг асоси


Download 31.06 Kb.
bet2/6
Sana25.01.2023
Hajmi31.06 Kb.
#1120284
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6-мавзу. Маьруза матни

Одоблилик ва меҳрибонлик. Ҳаётда одам баъзан этикет қоидаларига тўғри келмайдиган вазият ва муносабатларга дуч келади. Одамнинг тўғри ҳаракат ва қарор қабул қилиб, ҳар қандай вазиятдан обрў билан чиқиши одоблилик ва меҳрибонлик қоидаларига (талабларига) риоя қилиш билан чамбарчас боғлиқ. Одоблилик ва меҳрибонлик вазият ҳолатини ўз вақтида сезишга имкон беради.
Одоблилик бу одамнинг вужудга келган ҳар қандай вазиятда ҳам бошқалар билан туғри муомала қилиш, гаплаш оҳангини тўғри танлаш, вазият кескинлигини пасайтирувчи сўзларни ўз вақтида топиб ишлатиш ва ўзининг ҳатти-ҳаракатида одоблилик талабларига риоя қилаолиш қобилиятидир. Одобли ва меҳрибон одам бошқаларнинг камчиликларини сезмасликка ҳаракат қилади, кишиларнинг сўзини бўлмайди, агар кескин объектив сабаб бўлмаса, бошқаларнинг гапига аралашмайди, кераксиз ва бехосдан луқма ташламайди, бошқаларнинг гапларини диққат- эътиқот билан охиригача тинглайди, мулоқатдаги ва атрофдаги бошқа кишиларнинг, ҳамкасбларининг, оила аъзолрининг ички дунёсига, фикр- мулоҳазаларига, дини ва эътиқодига ҳурмат билан қарайди, уларни тушунишга ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳам одоблилик одамларда ҳузур- ҳаловат, яхши кайфият ва одоблиларга нисбатан эса бошқаларда ҳурмат ҳисини туғдиради. Одоблилик ва меҳрибонлик ҳам одамшавандаликнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Одоблилик талабларига кўра ҳатто энг яқин дўстлар ҳамда,. оила аъзолари ҳам бир-бирлари билан иззат –ҳурмат билан муомала қилишлари шарт. Одоблилик ва меҳрибонлик қоидаларига кўра бирон кишини ёки суҳбатдошини бехосдан ранжитганда ёки кайфиятига таъсир қиладиган сўзларни айтиб юборганда қўйган хатолиги учун кечирим сўрайди. Бу эса ақлли одам сифатида унинг обрўсини янада оширади.
Одобли киши ҳар қандай вазиятда одамлар ёшини, жинсини, мансабини, мулоқот жойини, бегоналарнинг бор-йўқлигини ҳисобга олган ҳолда ширинсуханлик билан муомала қилади. Шунинг учун одоблилик ва меҳрибонлик одамларнинг олижаноблик ҳоссаларидан бири ҳисобланади.
Агар одоблилик ва меҳрибонлик қоидаларининг чегарасидан чиқилса, уларга итоат қилинмаса, суҳбатдошни ноҳақ хафа қилиш, ранжитиш, баъзан эса ноҳақ дилига озор етказиш каби ҳодисалар рўй бериши мумкин. Одоблилик хушмуомалалик билан бирга сервис хизматини кўрсатувчи корхоналар мутахассисларининг ажралмас касбий фазилатларидан бири бўлиши керак.
Назокатлилик ва мулойимлилик деб, одамнинг вазият ҳолатининг нозиклигини сезаолиш ва ўз вақтида унга ўз муносабатини одоблилик ва хушмуомалалик билан билдириш қобилиятига айтилади. Этиканинг бу қоидаси одоблилик ва хушмуомалалик қоидалари билан чамбарчас боғлиқ. Унинг боғлиқлиги шундан иборатки, одоблилик қоидаси кераксиз ҳолларда дўстлар, оила аъзолари, касбкорлар ва бегона кишиларнинг гапига қўшилмасликни талаб қилса, назокатлилик эса нозик вазиятларда одоблилик билан нозик аҳволга тушган суҳбатдошларнинг ёки улардан бирини ундан чиқаришни талаб қилади. Бировларни нозик аҳволдан чиқариш учун, албатта мулойим ва хушмуомалали бўлиш лозим, қўпол сўзларни ишлатиш мумкин эмас, бундай ҳолларда вазиятни унда ҳам нозиклаштириш мумкин.
Нозик ҳолатга нозокатлилик ва хушмуомалалик билан қўшилиш суҳбатдошларнинг нозик вазиятдан бир-бирларидан хафасиз чиқишига ва суҳбатнинг тўғри давом етказилиши учун имконият яратади. Масалан, икки киши ўртасида бўлаётган қизғин суҳбатда улардан бири қўққосдан, яъни ўйламасдан, иккинчи суҳбатдошнинг шахсига тегадиган сўзни ёки гапни гапирганда икки суҳбатдош ўртасида нозик вазият келиб чиқади. Агар бундай ҳолда учинчи киши одоблилик ва мулойимлик билан «бу ундай эмас, бундай демоқчи эди» деб тушунтириш берса ва сухбатдошлар оғир вазиятдан чиққан, вазият ечилган, иккинчи суҳбатдошнинг эса асаби пасайган бўлар эди.

Download 31.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling