Муҳит ва экологик омиллар, муҳитга организмларнинг мослашиши


Download 125.5 Kb.
bet1/9
Sana13.04.2023
Hajmi125.5 Kb.
#1351878
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 Муҳит ва экологик омиллар, муҳитга организмларнинг мослашиши.

Муҳит ва экологик омиллар, муҳитга организмларнинг мослашиши.


Режа:

  1. Экологик омиллар ҳақида тушунча.

  2. Абиотик омиллар.

  3. Ўсимликларни ѐруғликка бўлган муносабати.



Кириш.
Ерда ҳаѐт пайдо бўлганига 1 миллиард 700 миллион йил бўлган деб фараз қилинади. Шу давр ичида вужудга келган барча тирик организмлар ҳаѐти доимо ташқи муҳит билан боғлиқ ҳолда қатор ўзгаришларга дуч келган. Ташқи муҳит кўпгина экологик омиллардан иборат. Бу омиллар одатда уч гуруҳга бўлиб ўрганилади: абиотик (ѐки ўлик омил), биотик (тирик омил) ва антропоген (ѐки инсон омили). Одатда экологик омиллар барча тирик организмларга бир вақтда комплекс равишда бевосита ѐки воситали таъсир кўрсатади. Аммо бу омилларнинг ҳар бирининг таъсирини аниқроқ, яхшироқ тасаввур этиш учун улар алоҳида-алоҳида олиб ўрганилади. Организмнинг теварак атрофини ўраб олган ва воситали ҳамда воситасиз таъсир этувчи бу омиллар йиғиндиси шу организмнинг яшаш муҳитини ташкил этади. Демак, муҳит экологик тушунча бўлиб, кўпроқ география фанларида қўлланилади, экологик омил эса биологик тушунчадир. Экологик омил тушунчаси ташқи муҳит тушунчасига нисбатан бирмунча торроқ маънога эга бўлиб, муҳитнинг айрим унсури ҳисобланади, Экологик омил хиллари қуйидаги жадвалда кўрсатилган (1-жадвалга қаранг).
Муҳитнинг айрим экологик омиллари ҳар бири биргаликда яшаѐтган организмларнинг барчаси учун ѐки ҳар хил турлар учун турлича таъсир этиши мумкин ва турлича аҳамият касб этади. Масалан, тупроқдаги тузлар миқдори ва таркиби ўсимликларнинг озиқланишида муҳим аҳамиятга эга бўлса, ҳайвонлар учун унинг аҳамияти унча катта эмас. Ёки қишки кучли шамоллар очиқ ҳавода яшовчи йирик ҳайвонларга салбий таъсир кўрсатса, инида ѐки қор остида яшовчи кичик ҳайвонларга деярли таъсир этмайди ва ҳоказо. Аммо шуни айтиш керакки, экологик омилларнинг организмга таъсир этиш характери қанчалик хилма-хил бўлмасин уларнинг барчаси учун қуйидаги бир неча умумий қонуниятларни кўрсатиш мумкин.




  1. Download 125.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling