Муҳит ва экологик омиллар, муҳитга организмларнинг мослашиши


Download 125.5 Kb.
bet3/9
Sana13.04.2023
Hajmi125.5 Kb.
#1351878
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 Муҳит ва экологик омиллар, муҳитга организмларнинг мослашиши.

2. Абиотик Омиллар. Ёруғлик. Ер юзидаги тирик организмларнинг ҳаѐтида муҳим роль ўйновчи омиллардан бири ѐруғлик бўлиб, у айниқса яшил ўсимликлар учун зарурдир. Ёруғлик ўсимликнинг физиологик функциясига, ички ва ташқи тузилишига, ўсиш ва ривожланиш тезлигига нормал (оптимал), кучли (максимал) ва кучсиз (минимум) таъсир кўрсатади. Энг муҳими, ѐруғлик таъсирида деярли барча сув ўтлар, юксак спорали ўсимликлар ва очиқ ҳамда ѐпиқ уруғли ўсимликларда фотосинтез жараѐни содир бўлади.
Фотосинтез жараѐни натижасида қуѐшдан ютилаѐтган ѐруғлик энергияси боғланган кимѐвий энергияга айланади. Ўсимликларни ѐруғликка бўлган муносабатига кўра уч гуруҳга ажратиш мумкин:
Ёруғсевар(гелиофит) ўсимликлар. Улар ѐруғлик етарли бўлгандагина нормал ўсиши ва ривожланиши мумкин. Бундай ўсимликларга дашт, чўл зоналаридаги
ўсимликлар, ўтлоқзорлардаги қўнғирбошдошлар ва бошқа баъзи турлар, ўрмон ўсимликлар жамоасининг биринчи қатламини ташкил этувчи баланд бўйли дарахтлар, Ўрта Осиѐ шароитидаги қисқа вегетация қилувчи кўп йиллик ўт ўсимликларининг эфемероид типидаги ҳаѐт шакллари ва бошқалар киради.
Соясевар (сциофитлар) ўсимликлар. Улар кучсиз ѐруғлик тушаѐтган жойларда ўсувчи ўсимликлардир. Буларга ўсимликлар қопламининг пастки қатламларида ўсувчи турлар, мохлар, плаунлар, папоротниклар, ѐнғоқзорлар остида ўсувчи ѐввойи хина, тоғгунафша кабиларни кўрсатиш мумкин. Ёруғсевар ва соясевар ўсимликлар морфологик, анатомик ва физиологик хусусиятлари билан бирбирларидан фарқланади.
Сояга чидамли ѐки факультатив гелиофит ўсимликлар. Уларнинг кўпчилиги ѐруғсевар ҳисоблансада, ѐруғлик унча етарли бўлмаган тақдирда ҳам, ортиқча ѐруғликда ҳам нормал ўсиб ривожланадиган турлардир. Уларга қўнғирбош, оқ сўхта қулупнай, арғувон, шумрут, қорақарағай ва бошқаларни киритиш мумкин. Турли географик зоналарда кун билан туннинг алмашиниши характери бир хил эмас. Экватор атрофида кун ва туннинг фарқи сезилмайди. Аммо ўртача (мўътадил) ва совуқ иқлимли зоналарда ѐз фаслида кун узун, тун қисқа, қишда эса аксинча бўлади. Бу эса ўз навбатида организмларнинг узун ва қисқа кунга (фотопериодга) мосланишнга олиб келади. Шимол ўсимликларидан буғдой, жавдар, исмалоқ, себарга, мингяпроқ, сачратқи, гулсапсар кабилар узун кунда, маржумак (гречиха), қашқаргул, тариқ, кунгабоқар, маврак, тамаки, зиғир ва бошқалар қисқа кунда нормал ривожланади.
Ёруғлик ҳайвонлар ҳаѐтида муҳим роль ўйнайди. Чунончи: а) ѐруғлик кўпчилик ҳайвонлар учун фазода мўлжал олишда ѐрдам беради. Масалан, асаларилар асалшира кўп бўлган жойни билдириш учун инига қайтгач, узоқ муддат давомида гир айланиб Қуѐш билан озуқа жойлашишига нисбатан маълум бурчак ҳосил қилган ҳолда. тўхтайди. Қушлар эса узоқ жойларга учиб кетаѐтганида Қуѐшга қараб мўлжал олади; б) денгиз ва океан сувлари тагида яшайдиган . жониворлар, қуруқликда яшайдиган баъзи қўнғизлар ўз танасидан нур чиқариш хусусиятига эга. Бу ҳодиса биолюминесценция деб аталади. Бундай хусусият содда ҳайвонлардан тортиб балиқларгача хосдир. Бактериялар, замбуруғлар ва айрим тубан ўсимликлар ҳам шундай хусусиятга эгадир. Биолюминесценция ҳайвонлар ҳаѐтида сигнал вазифасини ўтайди. Сигнал туфайли улар турли ҳаѐт жараѐнлари (жинсий маросим, душмандан ҳимояланиш, душманни чалғитиш, ўлжага ташланиш кабилар)ни бажаради: в) ѐруғлик организмларнинг ривожланишига ҳам таъсир кўрсатади. Масалан, ўрмон сувсарига қиш мавсумида қўшимча ѐруғлик таъсир этилганда унинг ҳомиладорлиги тезлашиб, муддатидан олдинроқ болалаган. Узоқ муддатда ѐруғлик таъсир эттирилганда ҳашаротлар ва сут эмизувчи ҳайвонларда жинсий балоғатга етиш тезлашган; сув тагида яшайдиган каракатица ўзини душмандан ҳимоя қилиш учун сувни ѐритиб юборадиган суюқлик чиқаради; сув бетида яшайдиган баъзи ҳайвонлар эса қора суюқлик чиқариб душмандан ҳимояланади. Баъзи ҳашаротлар кунлар қисцариши натижасида кўпайиш жараѐнини тўхтатади, кунлар узайиши билан эса кўпайиш қайта тикланади. Бунинг сабаби шуки, узун кун бош миядаги гипофиз безига таъсир этиб ички секреция безлари ишини кучайтиради ва жинсий безларга ҳам сигнал беради. Амалиѐтда кун узунлигини сунъий равишда ўзгартиб ўсимлик ва ҳайвонларнинг ҳосилдорлиги ва наслини кўпайтириш ѐки қисқартиш мумкин. Ҳаракатда бўладиган ҳайвонлар ўзига жой танлашда ѐритилиш даражасини ҳам ҳисобга олади. Кеча - кундуз давомидаги фаоллик учун маълум даражада ѐруғлик талаб этилади. Ҳайвонлар кундузги, тунги ва ғира ширада фаол ҳаѐт кечирувчи турларга ҳам ажратилади. Уларнинг фаоллиги йилнинг мавсуми, иқлим шароитлари ва ѐруғликнинг ўзгаришига қараб ўзгариб туриши мумкин. Масалан, чала чўл зоналарида юмронқозиқлар жазирама иссиқ кунлари эрталаб ва кеч пайтлари актив фаолиятда бўлиб, кундузги вақтни уяларида ўтказадилар. Улар ҳаво булут бўлгандагина кундузи уяларидан чиқишлари мумкин. Худди шунингдек, чўлдаги қушлар ҳам ѐзнинг иссиқ кунлари бошқа жойларга учиб кетадилар.
Уларнинг ўта актив (максимум) фаолияти баҳор, куз ва қиш фаслларининг кундузги соатларига тўғри келади.
Шундай қилиб, ҳайвонлар ҳам ѐруғликка бўлган муносабатига кўра бир неча гуруҳга, чунончи, ѐруғсевар, соясевар ҳайвонларга ва ѐруғликнинг ўзгаришига кенг ѐки тор (қисқа) доирада мослашган гуруҳларга бўлинади. Ҳайвонлар ѐруғлик ѐрдамида атрофдаги мавжудотларни кўради ва ѐн атрофга қараб мўлжал олади. Турли ҳайвонларнинг кўриш органлари уларнинг ривожланиш поғонасига кўра турли даражада тараққий этган ва яшаш шароитлари билан боғлиқ ҳолда ривожланган. Масалан, баъзи чирқилдоқ илонлар инфрақизил нурларни кўра олганлиги сабабли ўлжасини қоронғида ҳам овлайди. Асаларилар эса ультрабинафша нурларни ажрата олади, аммо инфрақизил нурларни ажрата олмайди.

Download 125.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling