Муҳит ва экологик омиллар, муҳитга организмларнинг мослашиши
Экологик омиллар ҳақида тушунча
Download 125.5 Kb.
|
2 Муҳит ва экологик омиллар, муҳитга организмларнинг мослашиши.
Экологик омиллар ҳақида тушунча
Экологик омиллар организмга ҳаддан ташқари кучли (максимум) ѐки кучсиз (минимум), ѐки ўртача (оптимум) даражада таъсир этиши мумкин. Омилларнинг қулай таъсир этувчи кучи оптимум зона деб қаралади ва ундан қанчалик узоқлашган сари ушбу омилларнинг ноқулай таъсир этиши ортиб боради. Шундай қилиб, ҳар бир омилнинг оптимум, минимум ва максимум таъсири бўлади. Омилнинг минимум ва максимум таъсир этиши критик нуқта деб қаралади. Критик нуқталардан ортиқ кучдаги таъсир организмнинг нобуд бўлишига олиб келади. Организмнинг омилга нисбатан критик нуқталар орасидаги чидамлилик чегараси унинг экологик валентлиги дейилади. Муҳитнинг бирор омилига кенг доирада мослашган турлари «эври» олд қўшимчасини қўшиш ѐки тор доирада мослашган турлари «стено» қўшимчасини қўшиш билан номланади. Масалан, эвритерм, стенотерм (ҳароратга нисбатан), эвригал, стеногал (шўрланишга нисбатан), эврибат, стеннобат (босимга нисбатан) ва ҳоказо. Айрим ҳолда олинган экологик омилларга нисбатан экологик валентликлар йиғиндиси турнинг экологик спектри дейилади. Ҳар бир омил организмнинг ҳар хил функцияларига турлича таъсир этади. Бир ҳаѐт фаолияти учун оптимум таъсир иккинчи бир жараѐн учун максимум бўлиб ҳисобланиши мумкин. Айрим индивидларнинг чидамлилик чегараси ва оптимум, минимум зоналари бир-бирига тўғри келмайди. Бирон-бир омилга нисбатан чидамлилик даражаси унинг бошқа омилларга чидамлилигини ифодаламайди. Айрим турларнинг экологик спектрлари ҳам бир-бирига тўғри келмайди. Муҳитнинг айрим экологик омиллари организмга бир вақтда таъсир этади ва бир омилнинг таъсири бошқа омилнинг миқдорига боғлиқ бўлади. Бу омилларнинг ўзаро таъсир этиш қонунияти дейилади. Муҳитдаги меъѐрдан анча узоқлашган экологик омил чекловчи ҳисобланади, яъни организмнинг ушбу шароитда яшаши энг қуйи даражадаги омил билан белгиланади. Масалан, чўлда организмларнинг кенг тарқалишига сув ва юқори ҳарорат чекловчи омил бўлиб ҳисобланади. Бу экологияда чекловчи омиллар қоидаси деб юритилади. Download 125.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling