Ўсимликларни ѐруғликка бўлган муносабати.
Ўсимликларда борадиган ҳаѐтий жараѐнлар ҳароратнинг минимал, оптимал ва максимал кўрсаткичларига боғлиқ. Масалан, фотосинтез жараѐни ҳарорат ҳар 10°С кўтарилганда икки марта ортади. Оптимал ҳарорат эса 30—35°С атрофида бўлади. Худди шунингдек, нафас олиш ҳам ўзгаради. Ҳарорат ўсимликнинг илдиз орқали озиқлацишига таъсир этади. Ўсимликнинг барча ривожланиш босқичлари ҳам маълум даражадаги ҳарорат омили билан боғлиқдир. Юқорида таъкидланганидек, барча ўсимликларни ҳароратга бўлган муносабатига кўра иккита экологик гуруҳга ажратиш мумкин: юқори ҳарорат таъсирида яхши ўсиб ривожланадиган термофил ўсимликлар ва паст ҳарорат таъсирида яшовчи психрофил ўсимликлар. Ҳар икки гуруҳга мансуб ўсимлик турлари ўзига хос мосланиш хусусиятларига эга. Термофил ўсимликлар ҳужайраси иссиқликка чидамлилиги, органлар юзасининг кичрайиши, тукларнинг яхши ривожланганлиги, эфир мойларига эга бўлиши, ўзидан ортиқча тузларни ажратиб чиқариши, узоқ муддат давомида тиним даврини ўтказиши ва бошқа хусусиятлари билан тавсифланади. Психрофил ўсимликлар совуқ шароитни ҳар хил ҳолатларда (яъни тиним ѐки вегетация даврида) анатомо-морфологик мосланиш орқали ўтказади. Бундай, мосланишларга поясининг ер бағирлаб ўсиши, новданинг ѐтиқ йўналиши, тўпланиш бўғими ва илдиз бўйнининг ер остида жойланиши, хазонрезгилик, пўкак I қаватнинг яхши ривожланиши, оқ танага эга бўлиш кабиларни кўрсатиш мумкин.
Шундай қилиб ўсимликларни паст ҳароратга бўлган муносабати ѐки масланишига кўра уч гуруҳга бўлиш мумкин:
Салқинга чидамсиз ўсимликлар. Тропик зонада ўсувчи барча ўсимликларни шу гуруҳга киритиш мумкин.
Совуққа чидамсиз ўсимликлар. Субтропик зонада ўсувчи кўпгина ўсимликларни бу гуруҳга киритиш мумкин. Чунки уларнинг ҳужайра ширасидаги моддалар—5СС, —7°С дан паст ҳароратда музлайди.
Совуққа (ѐки аѐзга) чидамли ўсимликлар, Бу гуруҳга мўътадил ва совуқ иқлимли зоналарда ўсувчи ўсимликлар киради.
Ўсимликларни юқори ҳароратга бўлган муносабатига кўра ҳам уч гуруҳга бўлиш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |