Муҳит ва экологик омиллар, муҳитга организмларнинг мослашиши


Download 125.5 Kb.
bet7/9
Sana13.04.2023
Hajmi125.5 Kb.
#1351878
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 Муҳит ва экологик омиллар, муҳитга организмларнинг мослашиши.

Н а м л и к. Барча организмларнинг ер юзида тарқалишида ҳарорат билан бирга намлик омили ҳам муҳим аҳамиятга эга. Сувсиз ҳаѐт йўқ, десак янглишмаймиз. Табиатда сув турли хил шаклда, чунончи, ѐмғир, қор, туман, қиров, шудринг, муз каби кўринишларда мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси намлик тушунчасини ифодалайди. Шундай бўлса-да, биз намлик сўзи ўрнига сув дегаа иборани ишлатиш маъқул деб ҳисоблаймиз. Ўсимлик танасидаги моддаларнинг 50—98% ини сув ташкил этади. Ҳужайраларда борадиган барча биокимѐвий реакциялар сув иштирокида бўлади. Сувда яшайдиган организмлар учун сув муҳит бўлиб ҳам ҳисобланади. Ер юзида ѐғингарчилик кўп тушадиган жойларда суткалик ѐғингарчилик энг кўп миқдорца 1000 мм га борса (Черапунджи), Синай чўлида эса атиги 10—15 мм га тенг. Перуан ва Асуан чўлларида ѐғингарчилик кузатилмайди. Намликнинг етишмаслиги қуруқ-ликдаги ҳаѐтнинг энг муҳим хусусиятларидан биридир. Ксерофил ўсимлик ва ҳайвонлар қурғоқчил муҳитдаги экологик гуруҳни ташкил этади. Ўртача намлик шароитида мезофил, ортиқча намликда эса гидрофил организмлар яшайди. Барча ўсимликлар сув билан таъминланиши ѐки намлик шароитига мосланишига кўра 5 та экологик гуруҳга ажратилади: гидатофитлар, гидрофитлар, гигрофитлар, мезофитлар, ксерофитлар.
Гидатофитлар — ҳаѐти доимо сувда ўтувчи бу гуруҳга асосан сувўтлар киради. Гидрофитлар эса танасининг бир қисми сувдан ташқарида, қолган қисми сув қатламида жойлашган ўсимликлардир. Бу гуруҳга сув нилуфарлари, ғиччак, найзабарг (сагиттария), сув айиқтовони, ўқбарг ва бошқа сувда ўсувчи гулли ўсимликлар киради. Улар яшаш шароитига кўра сузиб юрувчи юза-синйнг катта бўлиши, вегетатив органларининг шилимшиқ парда билан қопланиши, механик тўқиманинг кучсиз ривожланганлиги, ҳужайранинг ҳаво бўшлиқларига эга бўлиши, қоплағич тўқиманинг яхши ривожланмаганлиги, сув қатламида яшайдиган турларда оғизчаларнинг бўлмаслиги ѐки уларнинг сузувчи баргларнинг фақат устки томонидагина бўлиши, барг эт қисмининг устунсимон ва булутсимон тўқималарга ажралмаслиги, илдиз тизимининг кучсиз тараққий этганлиги каби қатор мосланишларга эга бўлади.

Download 125.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling