Муҳит ва экологик омиллар, муҳитга организмларнинг мослашиши
Download 125.5 Kb.
|
2 Муҳит ва экологик омиллар, муҳитга организмларнинг мослашиши.
Ҳарорат. Ер шаридаги организмларнинг тарқали» ши, кўпайиши ва бошқа ҳаѐт жараѐнларини белгилайдиган омиллардан бири ҳарорат ҳисобланади. Экваторда ҳарорат йил давомида ва бир сутка давомида унча кескин ўзгармайди. Аммо экватордан шимолга ѐки жанубга йўналган сари теқислик жойларда ҳар 100 км га ҳарорат 0,5°—0,6°С га ўзгара боради. Бундай ўзгаришлар Ер шарининг тоғли қисмида ҳам ҳар 100 метр баландликка кўтарилганда юз беради. Демак, барча ўсимлик ва ҳайвонларнинг ҳаѐт жараѐнлари шу хилдаги ўзгаришлар билан боғлиқ ҳолда ўтади. Айниқса, ўсимликларнинг тарқалишида бундай ўзгаришлар алоҳида роль ўйнайди. Шу сабабли ҳам Ер шарининг текислик қисмида учрайдиган ўсимликлар ва улар ҳосил қиладиган қоплам ўрганилганда бир неча иқлим зонасига, чунончи; Шимолий қутб, тундра, ўрмон, дашт, чўл, субтропик ва тропик каби географик зоналарга бўлиб ўрганилади.
Ўсимликлар паст ѐки юқори ҳарорат таъсирида яшаши ва унга мосланишига кўра иккита катта экологик гуруҳга бўлиб ўрганилади. Бу ҳақда кейин батафсилроқ гапирилади. Ҳарорат одатда Ер шарининг қуруқлик қисмида бирмунча тез ўзгариб туради. Сув муҳитида эса бундай ўзгаришлар, айниқса, бир сутка давомида жуда секин ўзгаради. Умуман олганда, кўпчилик тирик организмлар ҳаѐти О° билан 50сС ўртасида ўтади. Ҳарорат О° дан паст ѐки 50°С дан юқори бўлганда барча ҳаѐт жараѐнлари мутлақо тўхтайди ѐки кескин даражада секинлашиб қолади. Демак, тирик организмлар ҳаѐтига ҳарорат оптимум, минимум ва максимум даражада таъсир этади. Айрим сувўтлар ва умуртқасиз ҳайвонларнинг ҳаѐти О°С дан паст бўлган ҳарорат таъсирида нормал ўтади. Баъзи бактериялар ва замбуруғларнинг споралари ҳамда баъзи умуртқасиз ҳайвонлар (коловратка, тихоходка ва неъматодлар (ҳашаротлар) танаси сувсизлантирилгач, уларга —190°,—273°С ли паст ҳарорат таъсир эттирилганда ҳам ҳаѐтчанлиги сақланиб қолган. Ёки кўк-яшил, диатом ва яшил сувўтлар айрим вакилларининг —73° —93°С ли қайнар булоқларда нормал ўсиши аниқланган. Шимолий қутбда сувнинг ҳарорати 0°Сга тенг бўлганда ҳам кўпгина сув ҳайвонлари нормал яшаб сувўтлар билан овқатланади. Шимол буғуси, оқ айиқ, тюлень ва пингвинлар ҳаѐти ҳам паст ҳароратда нормал кечади. Шундай қилиб ўсимликлар ҳаѐти учун йилнинг энг иссиқ ва энг совуқ ойларидаги ўртача ҳароратнинг умумий миқдори, йиллик ҳароратнинг ўртача миқдори муҳим роль ўйнайди. Бундай йиллик ҳарорат йиғиндиси (миқдори) Ер шарининг турли нуқталарида турличадир. Масалан, Малай архипелагида 9500°С, Тошкентда — 5000°С, Астраханда —4000°С, Одессада —3500°С, Санкт-Петрбургда —2000°С, Янги Ер оролида — 400°С ни ташкил этади. Шунга кўра ҳар қандай ўсимлик тури (ѐввойи ҳолдагисими, маданий ҳолдагисими) ҳамма жойда ҳам учрайвермайди. Демак, ҳар қандай ўсимлик тури ўз ҳаѐт жараѐнини тўлиқ ўтиб насл қолдириши учун йил давомидаги фойдали ҳарорат миқдорига муҳтождир. Шундагина, у нормал ўсиб ривожланади ва уруғ мева ҳосил қилиб бир йиллик ҳаѐтини тугаллайди. Ер шарининг бирор жойидан иккинчи бир жойига қандайдир маданий ўсимликни олиб келиш, уни ўстириб кўриш ва ундан ҳосил олиш учун шу ўсимликнинг йиллик фойдали ҳарорат миқдори неча даража эканлиги ҳисобга олиниши керак бўлади. Ўзбекистонда ўстирилаѐтган ғўза ўсимлиги вегетацияси учун мавсум давомида 3500°С ҳарорат зарур эканлигини ҳисобга олганда уни Москва ѐки Санкт-Петербург вилоятлари шароитида экиш ва ундан ҳосил олиш мумкин эмаслиги аѐн бўлади. Ҳайвонлар ҳаѐтида ҳам ҳарорат муҳим аҳамият касб этади. Кўпчилик ҳайвонлар ўзининг доимий тана ҳароратига эга. Бундай ҳайвонлар гомойотерм ҳайвонлар дейилади. Ташқи муҳитнинг таъсирига кўра тана ҳароратини ўзгартирувчи ҳайвонлар ѐки бошқача айтганда, доимий қатъий тана ҳароратига эга бўлмаган ҳайвонлар пойкилотерм ҳайвонлар дейилади. Оралиқ гуруҳга кирувчи ҳайвонлар эса гетеротермлар дейилади. Бу гуруҳга кирувчи ҳайвонларнинг танаси актив ҳаракатда бўлганда гомойтерм ҳисобланади. Уйқуга кетган вақтда эса уларнинг тана ҳарорати пасаяди ва танани термик идора қилиш қобилияти йўқолади. Бундай ҳайвонларга юмронқозиқлар, типратиканлар, кўршапалаклар, колибриллар, олмахонлар ҳамда шунга ўхшаш бошқалар киради. Download 125.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling