Муҳит ва экологик омиллар, муҳитга организмларнинг мослашиши


Download 125.5 Kb.
bet8/9
Sana13.04.2023
Hajmi125.5 Kb.
#1351878
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 Муҳит ва экологик омиллар, муҳитга организмларнинг мослашиши.

Гигрофитлар — тупроқда ортиқча миқдорда намлик ѐки сув бўлган шароитда яшовчи ўсимликлардир. Улар дарѐ ва кўл бўйлари, ботқоқликларда, сернам ўрмонлар ва тоғли районларда кўп учратилади. Гигрофитлар ҳам ортиқча намлик шароитига мослашган гидрофитлар каби хусусиятларга эга бўлади.
Мезофитлар- ўртача намлик шароитида яшовчи ўсимликлар ҳисобланади. Бу экологик гуруҳга кўпчилик маданий ва ѐввойи ҳолдаги ўсимликлар киради. Мезофит ўсимликларнинг илдиз тизими одатда яхши ривожланган, барглари кўпинча йирик, ясси, юмшоқ, этсиз, тўқималари ўртача ривожланган бўлади. Баргининг эти икки хил тўқимага ажралган. Барглар кўпинча туксиз, оғизчалари одатда баргцинг остки томонида жойлашган. Сув сарфи оғизчалар орқали бошқарилади., Ҳужайра ширасининг осмотик босими 2-Ю6— 2,5-106Па.
Ксерофитлар қурғоқчил шароитда яшашга мослашган ўсимликлардир. Улар дашт, чўл ва чала чўл зоналарида кенг тарқалган. Ксерофитлар ўз навбатида икки гуруҳга ажралади: склерофитлар ва суккулентлар. Склерофитлар қурғоқчиликка чидамли, кўп йиллик, дағал, кўпинча барглари редукциялашган ѐки тиканларга, тангачаларга айланган, қалин кутикула қаватига эга ва яхши ривожланган механик тўқима бўлади. Уларга саксовуллар, янтоқ, чалов, шувоқ, бетага ва бошқалар киради. Ўрта Осиѐнинг қумли чўлларида ўсувчи турлар ўз танасидаги умумий сув миқдорини 50% гача камайтириши мумкин. Бу хусусият цитоплазманинг коллоид кимѐвий хоссаларига боғлиқ равишда тушунтирилади. Ҳужайра ширасининг осмотик босими юқори —4-106— 6-105 Па. Илдиз тизими хилма-хил, ер устки органлари ер остки органларига нисбатан бир неча марта кичик (масалан,янтоқда 30 : 1), поялари ѐғочлашган. Сувни ниҳоятда тежсаб сарфлайди ҳамда баъзи бир турлар ѐзги тиним даврини ўтказган ҳолда ноқулай шароитга мослашган. Суккулентлар — танаси серсув, этли, кўп йиллик ўсимликлардир. Улар баргида ѐки поясида сувни жамғариши мумкин. Ҳар икки ҳолатда ҳам уларда қуйидаги мосланиш белгиларини кўриш мумкин: барг ва поялари одатда туксиз, эпидерма, кутикула ва мум қаватлари қалин, илдиз тизими тупроғининг юзасида жойлашади, осмотик босими паст (3-105—8-Ю5 Па), сувни ниҳоятда тежаб сарфлайди, ўзига хос модда алмашиниш типига эга, баргнинг эт қисми икки хил тўқимага ажралган ва сув жамғарувчи паренхима ҳужайралар билан ўралган. Баъзи бир кактуслар танасида 1—3 тоннагача сув сақлаши мумкин.
Ҳайвонлар ҳаѐтида ҳам намлик ѐки сув муҳим роль ўйнайди. Умуман ҳайвонлар сувга бўлган талабини уч хил йўл билан қондиради: 1. Бевосита сув ичиш орқали. 2. Ўсимликлар билан овқатланиш орқали. 3. Метаболизм ҳодисаси, яъни танасидаги мойлар, оқсиллар ва карбон сувларининг парчаланиши орқали.
Сувни буғлантириш эса асосан нафас олиш, терлаш ва сийдик йўли орқали бажарилади. Иссиқ кунлари айрим сутэмизувчилар сувни ҳаддан ташқари кўп сарфлашлари мумкин. Масалан, кишилар ѐз ойларида бир кунда 10 литргача сувни терлаш орқали сарфлаши мумкин. Антилопалар, йўлбарслар, жайронлар, филлар, шерлар, гиеналар ҳар куни сув излаб узоқ масофали йўл босадилар. Улар.учун овқат таркибидаги сув етарли бўлмайди. Баъзи ҳайвонлар эса шу озуқа таркибидаги сув билан қоноатланишга мослашган. Бундай мосланишлар ҳам одатда уч хил бўлади: юриш-туриш ҳаракати орқали, морфологик ва физиологик мосланиш. Юриш-туриш орқали мосланишда ҳайвонлар албатта сувни излаб топиш, яшайдиган жойни танлаш, ин қазиб, унда яшаш орқали мослашадилар. Морфологик мосланиш танасининг устида чиғаноқлар, совутлар, қалқон ва тангачалар ҳамда кутикулалар ҳосил қилиш орқали амалга оширилади. Масалан, шилиққурт, тошбақа, калтакесак, қўнғизлар ана шундай мослашади. Физиологик мосланиш эса метаболитик сув ҳосил қи-лиш орқали амалга ошади. Масалан, одамлар танасидан вазнига нисбатан 10%гача сув йўқотиши мумкин. Ундан ортиқ сув йўқотилса организм ҳалок бўлади. Бу кўрсаткичлар турли ҳайвонларда турлича, масалан, туяларда—27%, қўйларда — 23%, итларда—17%, агар бундан ошса ҳалокат юз беради. Шунинг учун ҳам қуруқликда яшовчи айрим ҳайвонларда бир қатор физиологик мосланишларни кўрамиз. Масалан, айрим уй ҳайвонлари ичагида сув сўрилади, овқат қолдиқлари тезак ҳолида ташқарига чиқарилади. Айрим ҳашаротларда (қўнғиз, хонқизи, чумолиларда) чиқарув органи (мальпиги найлари)нинг бир учи ичакнинг орқа деворига туташган бўлиб, ундаги сув сўрилиши орқали организм томонидан қайта сарфланади, яъни реабсорбция ҳодисаси юз беради. Суюқ озуқа билан озиқланувчи асалари, капалак ва пашшаларда эса реабсорбция ҳодисаси кузатилмайди. Улар сийдик орқали ташқарига ҳар хил ортиқча тузлар ва мочевина чиқаради. Натижада сув танада бирмунча тежаб қолинади. Судралиб юрувчилар, тошбақалар, қушлар ва кўпгина ҳашаротлар ўзларидан яхши эримаган сийдик кислотасини, ўргимчаклар эса гуанин моддасини чиқазади. Бунинг учун эса унча кўп сув сарфланмайди.
Айрим сувда яшовчи (гидробионт) ҳайвонлар сувни ютиши ѐки фильтрация қилиш орқали яшашга мослашган. Натижада сув ҳавзаларида биологик тозаланиш содир бўлади. Масалан, лихет, мшанка, асцидий, планктон, қисқичбақасимонлар, мидиялар бир суткада 150—280 м3 сувни тиндиради ва тозалайди. Қурғоқчил шароитда яшовчи сувўтлари, лишайниклар ва мохлар пойкилоксеросеофитлар деб аталиб, улар қурғоқчил даврларда қуриб қолиб, анабиоз ҳолатга ўтадилар ва ѐғингарчилик бўлган вақтда яна ҳаѐтини тиклаб давом эттираверадилар. Ҳайвонларнинг қурғоқчил шароитга мосланишлари ҳам жуда хилма-хилдир. Галопагос оролларидаги тошбақалар сувни сийдик қопида жамғарган ҳолда сақлайди. Австралия чўлларидаги қурбақаларда ҳам шундай ҳолат кузатилади. Кемирувчилар ва ҳашаротлар одатда сувга бўлган талабини озиқ таркибидаги сув ҳисобига қондиради. Юмронқозиқ каби ҳайвонлар қурғоқчилик шароитига уясининг анча чуқурда бўлиши, танасида маълум миқдорда ѐғ жамғариб, ѐзги уйқуга (тинимга) кетиши билан мослашади. Туялар эса тўпланган ѐғ миқдорини метаболик парчалаш йўли билан организмнинг сувга бўлган талабини қондиради. Тез югурадиган ҳайвонлар (антилоплар) ѐки учадиган қушлар сув ичиш учун узоқ масофаларга бориб келадилар. Умуртқасиз ҳайвонлар қурғоқчил даврни циста (ѐки қалин пўстли споралар) ҳолатида ўтказадилар ѐки баъзи бирлари анча қулай бўлган жойларга кўчиб кетадилар. Шундай қилиб, қўрғоқчилик шароитда яшовчи ҳайвонлар танасидан йўқотган сувни бутун танаси тери қатлами орқали шимиш ѐки озуқа орқали, анча мураккаб йўл ҳисобланган оқсил, ѐғ ва углеводларнинг парчаланиши вақтида ажралиб чиққан сув ҳисобига қондира-ди. Сувда яшовчи ҳайвонлар — гидрофиллар (сувда ва қуруқда яшовчилар, ѐмғир чувалчанглари, қорин оѐқли моллюскалар, мокрицалар) фақат анча сернам шароитда ҳаѐт кечиришлари мумкин. Мезофиллар ўртача сув талаб қилувчилар, яъни эвригир организмлар, ҳисобланиб, намликнинг ўзгаришига яхши бардош беради.


Хулоса.
Юқоридаги мезонларнинг кейинги бўлиниши ўсимликларнинг ҳар хил белгиларига асосланган. Масалан, новданинг ўсиш характерига ва йўналишига кўра (тик ўсувчи, ѐйилиб ўсувчи, ўрмалаб ўсувчи, дарахтлар, буталар ва ўт ўсимликлар: дарахтсимон ва ўтсимон лианалар), озиқланиш усулига кўра (автотроф, симбиотроф ва чала паразит, паразит, ҳашаротхўр ўсимликлар, ер остки органларига қараб илдизпояли, тугунакли, пиѐз6бошли, каудексли, кўп йиллик ўт ўсимликлар, бутачалар кабилар). Ҳайвонот дунѐсида ҳаѐт шаклларини таснифлашда ташқи муҳитнинг умумий хусусиятларидан ташқари айни шу муҳитдаги ҳаракатланиш имкониятлари ҳамда озуқанинг характери муҳим аҳамиятга эга.
Тупроқда яшовчи майда ҳайвонларнинг ҳаѐт шаклларини ажратишда тупроқ қатламининг табиий-кимѐвий хусусиятлари катта роль ўйнайди. Чигирткасимонлар орасида дарахт ва буталарда яшовчи тамнобионтлар, ўт ўсимликлар ярусида яшовчи хортобионтлар, тупроқдаги органик қолдиқларда яшовчи герпетобионтлар, тош-шағалли жойларда яшовчи петробионтлар, очиқ жойларда яшовчи эремобионтлар, қумларда яшовчи псаммобионтлар каби ҳаѐт шакллари ажратилади.

Фойдаланилган адабиётлар:




  1. Download 125.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling