Мавзу№ Машинасозлик чизмалари ва проекцион чизмачилик Дарс режаси


Download 150.21 Kb.
bet1/2
Sana18.02.2023
Hajmi150.21 Kb.
#1210888
  1   2
Bog'liq
Техникавий чизмачилик мавзу № 11



Мавзу№ 3. Машинасозлик чизмалари ва проекцион чизмачилик


Дарс режаси

1. Конструкторлик ҳужжатларида ЎзДСТ. 2.102-68 Чизмалар бажаришнинг умумий қоидалари ва кўринишлар.


2. Қирқимлар ва кесимлар ҳақида тушунча.
3. Резба турлари. Резбанинг белгиланиши ва тасвирланиши.
4. Бирикмалар ҳақида тушунча.
5. Резбали детални чизмада тасвирлаб унга ўлчам қўйиш.

Чизмалар машинасозлик саноатида буюмлар ишлаб чиқаришда асосий ва ягона техникавий ҳужжат ҳисобланади. Машинасозлик саноатининг барча тармоқларида ишлаб чиқариладиган буюмлар стандартга мувофиқ икки гуруҳга: асосий ишлаб чиқариш буюмлари ва ёрдамчи ишлаб чиқариш буюмларига бўлинади. Буюмлар стандартга мувофиқ: деталлар, йиғиш бирликлари, комплекс ва комплектларга ажралади.


Конструкторлик ҳужжатлар стандартга мувофиқ графикавий ва матнли ҳужжатлар киради. Бу ҳужжатлар айрим ёки йиғилган ҳолда буюмнинг таркиби ва тузилишини, уни тузиш ёки тайёрлаш, назорат қилиш, қабул қилиш, ишлатиш ва таъмирлаш учун керакли маълумотларни ўз ичига олади. Улар қуйидагилар:

  1. Детал чизмаси

  2. Йиғиш чизмаси

  3. Умумий кўриниш чизмаси

  4. Назарий чизма

  5. Габарит чизма

  6. Монтаж чизмаси

  7. Схема

  8. Спецификация

Конструкторлик ҳужжатлари бажарилиш усулига қараб қуйидаги турларга бўлинади:

  1. Асли (оригинал)

  2. Асл нусхалар

  3. Дубликатлар

  4. Нусхалар

Буюмнинг тасвири тўғри бурчакли проекцияларда бажарилади. Буюм кузатувчи билан тасвири бажарилаётган текислик оралиғида деб фараз қилинади.

Куб ичида жойлашган буюмнинг олтита кўриниши кубнинг олти ёғига тасвирланиб, сўнгра улардан битта текислик ҳосил қилинади. Асосий текислик сифатида фронтал проекциялар текислиги V қабул қилинган ва бошқа текисликлар ўша текислик билан битта текислик ҳосил бўлгунча бурилади. Стандартга мувофиқ буюмнинг бу олтита проекциялари кўринишлар деб юритилади ва бу кўринишлар қуйидагича номланади. Буюмнинг V даги тасвири биринчи ёки асосий ёхуд бош кўриниш дейилади. Буюмнинг қолган кўринишлари стандартга мувофиқ бош кўринишга нисбатан жойлаштирилади. H даги иккинчи тасвир устдан кўриниш дейилади, бош кўринишнинг остида жойлашади. W даги учинчи тасвир чапдан кўриниш дейилади, бош кўринишнинг ўнг томонида жойлашади.
Деталнинг у ёки бу қисмининг шаклини аниқлаш мақсадида кесим қўлланилади. Унинг ички кўринишини аниқроқ билиш мақсадида кесимга қўшиб қирқим ҳам тадбиқ қилиниши мумкин. Шундай қилинганда деталнинг кўринишлар сони камаяди. Деталнинг текислик билан кесилган юзасигина кўрсатилган тасвири кесим дейилади. Кесим деталнинг текислик кесиб ўтган жойининг шаклини ( думалоқлиги, тўғри тўртбурчаклиги, овал ёки бирор бошқа шаклдалигини) кўрсатиш учун ишлатилади. Кесимлар чизмада жойлаштирилганига қараб четга чиқарилган ва устига қўйилган кесимларга бўлинади.
Қирқимлар кесимлар каби стандарт талабига мувофиқ бажарилади. Қирқим шартли тасвирлаш бўлиб, у буюмнинг кўзимизга кўринмайдиган ички тузилишини аниқлаш мақсадида бажарилади. Қирқим деб деталнинг ички кўринишини чизмага штрих чизиқлар орқали тасвирлашга айтилади. Кесувчи текисликнинг сонига қараб қирқим оддий ва мураккаб қирқимларга бўлинади. Кесувчи текислик қайси проекцияловчи текисликларга параллел келса қирқим шу текислик номи билан аталади. Масалан:

  1. Фронтал қирқим

  2. Горизонтал қирқим

  3. Профил қирқим








Деталнинг кесилган ёки қирқилган қисми параллел чизиқлар яъни штрих чизиқлар билан белгиланади. Булардан ташқари деталнинг тузилишига қараб қия қирқим, маҳаллий қирқим ва синиқ қирқимлар мавжуд.


Download 150.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling