Шамоллатиш ва уларнинг турлари. Режа
Download 336.54 Kb.
|
shamollatish va ularning turlari.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўзлар
- 11.1. Шамоллатишнинг кўринишлари ва унинг қурилмаси.
Шамоллатиш ва уларнинг турлари. Режа: 11.1. Шамоллатишнинг кўринишлари ва унинг қурилмаси. 11.2. Ишлаб чиқаришда иситиш. 11.3. Иситиш системасининг кўринишлари. Таянч сўзлар: шамоллатиш, шамоллатиш воситалари, циклон, ҳавони кодиционерлаш, табиий шамоллатиш, суъий шамоллатиш, иситиш, ёруғлик, ёритилганлик, табиий ёритиш, сунъий ёритиш, қайтариш коэффициенти, пульсация коэффициенти, лампа, респиратор, газниқоб. 11.1. Шамоллатишнинг кўринишлари ва унинг қурилмаси. Ишлаб чиқаришда шамоллатиш - бу давлат стандарти талабига мос ҳолда, хоналардан ортиқча иссиқликни, намликни, чангларни, зарарли газлар ва буғларни чиқариш ва микроиқлимни яратиш учун зарур қурилмалар системасидир.
1.-расм. Ҳавони киритиш ва чиқариш механик шамоллаткичлари. 1-ҳаво қабул килгич; 2-ҳаво узаткичлар; 3-фильтр; 4-калорифер; 5-марказдан қочма шамоллаткич; 6-ҳавони хонага киритиш тешиклари; 7-ҳавони хонадан чиқариш тешиклари; 8-ростлаш клапани; 9-ҳавони чиқариш қурилмаси; 10-ҳаво айланишини таъминловчи узатиш қурилмаси; 11-хона. Хоналардаги ҳаво алмашинувини ички ва ташқи ҳаво ҳарорати ва босимни фарқи ҳисобига табиий йўл билан дарчалардан ва шу мақсаддаги қувурлар орқали амалга оширилади. Бундай шамоллатиш табиий шамоллатиш ёки аэрация дейилади. Шамоллаткичлар хонага ҳавони узатиши ва хонадан ҳавони чиқариши ёки бир вақтда бунинг ҳар иккаласини амалга ошириши мумкин (1.-расм). 2.-расм. Сўриш қурилмаси. Чапдаги -тўғри; ўнгдаги -нотўғри. Шамоллаткичлар ишлатиш жойига қараб умумий ва маҳаллий шамоллаткичларга булинади. Умумлаштирувчи шамоллаткич бутун хонадаги ҳавони алмаштирса, маҳаллий шамоллаткич эса маьлум бир жойлардаги ҳавони алмаштиради (2.-расм). Шамоллаткичнинг самарадорлиги шамоллатиш қурилмасининг қувватига ва ҳаво алмаштиришни ташкил этишнинг маълум қоидаларига риоя қилишга боғлиқ булади. Хонадан чиқарилаётган ҳавони бевосита зарарлиликлар ажралаётган жойдан ёки ифлосланган зонадан олиш керак. Бунда хонадан чиқарилаётган ифлос ҳаво оқимини одамлар нафас оладиган зона орқали ёки одамлар тез-тез буладиган зонадан ўтишига йўл қўймаслик керак. Хонадан ташқарига чиқариладиган ифлос ҳавони шамол оқими яхши булган томонга чиқариш лозим. Download 336.54 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling