Чизмачилик фанини ўҚитиш методикаси


Download 192.5 Kb.
bet1/10
Sana29.04.2023
Hajmi192.5 Kb.
#1401034
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Chizmachilik fanini o\'qitish metodikasi


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАъЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ



ТАСДИҚЛАЙМАН”

___________ А.Ю.Умаров


202___ йил “___”___________






КЕЛИШИЛДИ”
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
______________________

202___ йил “_____”__________







Рўйхатга олинди: № БД-5110800-3.06

202__ йил “___”____



ЧИЗМАЧИЛИК ФАНИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ


ФАН ДАСТУРИ

Билим соҳаси:

100000 – Гуманитар

Таълим соҳаси:

110000 – Педагогика

Таълим йўналиши:

5110800 – Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси


Фан/модул коди



Ўқув йили
2020-2021

Семестр
4

ECTS - Кредитлар
4

Фан/модул тури
Мажбурий

Таълим тили
Ўзбек/рус

Ҳафтадаги дарс соатлари
4

1.

Фаннинг

Аудитория машғулотлари (соат)

Мустақил таълим (соат)

Жами юклама
(соат)

Чизмачилик фанини ўқитиш методикаси

60

60

120

2.

I. Фаннинг мазмуни



Фанни ўқитишдан мақсад – Чизмачилик фанини ўқитишнинг замонавий методлари ва технологиялари, ўқитиш воситалари, дарсларни лойиҳалаш ва моделлаштиришнинг назарий асослари, дарс ва дарсдан ташқари ишларни ташкил қилиш, чизмачилик фанини ўқитиш методикаси фани умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва бошқа таълим муассасасаларида муҳандислик графикаси таркибига кирувчи чизмачилик фанларининг машғулотларини тўғри ташкил қилиш, ўқувчилар билимини баҳолаш, автоматлаштирилган ўқитиш дастурлари, чизмачилик дарсларида компютер техникаси воcиталаридан фойдаланиш методикаси, ўқувчиларда шу фан бўйича пухта билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш учун энг самарали метод ва воситаларни танлашни асосий мақсад қилиб белгилайди.
Фаннинг вазифаси –ўқитиш методлари ва йўллари бўйича мустаҳкам билимга, ўқитишнинг туб мақсадини тасаввур қила олиши, унга эришиш йўллари ва воситаларини билиши, бу билимларни пухта эгаллашига ёрдам бериш. Чизмачилик фанининг асосий вазифаларини уни ўқитишнинг аниқ мақсадларини ва унинг фан сифатида билим бериш ҳамда тарбиявий аҳамиятини, ўқитишнинг мазмуни ва тузилишини аниқлаш, ўқувчиларнинг мустаҳкам билим, кўникма ва малакаларини таъминловчи ўқитишнинг энг самарали услуб, восита ва шаклларини ишлаб чиқиш, ўқувчиларнинг билим олиш жараёнини тадқиқ қилиш ҳамда ўрта умумий таълим, касб-ҳунар коллежлари ва бошқа таълим муассасасаларида муҳандислик графикаси таркибига кирувчи чизмачилик фанларини муваффақиятли ўқитишни ташкил қилиш;



II. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)
II.I. Фан таркибига қуйидаги мавзулар киради:
1-мавзу. Кириш.
Мухандислик графикаси ўқитиш методикаси фани. Умумтаълим мактабларида чизмачилик фанини ўқитишнинг мақсад ва вазифалари. Умумтаълим мактабларида чизмачилик фанини ўқитишда гуманитар, политехник, ижодий, умуммаданий йўналишларни амалга оширишнинг методик усуллари. Мухандислик графикасининг меҳнат таълими, расм, математика, география ва бошқа фанлар билан боғлиқлиги.
2-мавзу. Чизмачилик дарсларини ташкил қилиш ва ўқитиш методлари.
Чизмачилик дарсларини ташкил қилиш принциплари. Мунтазамлилик ва давомийлилик, тушунарлилик, онглилик, кўргазмалилик, илмийлик. Янги педагогик тафаккур нуқтаи назаридан уларни мактабда чизмачилик ўқитишда қўллаш. Ўқувчиларда чизмачиликдан билимларни ўзлаштиришга бўлган интилиш ва ички заруриятларини орттирувчи методик усуллар. Шакллантирувчи ва ривожлантирувчи педагогик тажриба: кузатиш ва қайд қилиш методи. Тажрибалардан чизмачилик таълими сифатини яхшилашда фойдаланиш. Тушунча (термин)ларнинг сон ва сифат муаммоси. Чизмачилик терминологияси ва уни ўқитишда тўғри танланган терминлардан фойдаланиш.

Download 192.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling