Чизмачилик фанини ўҚитиш методикаси


-мавзу. Касб-ҳунар коллежларида чизмачилик ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари


Download 192.5 Kb.
bet3/10
Sana29.04.2023
Hajmi192.5 Kb.
#1401034
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Chizmachilik fanini o\'qitish metodikasi

7-мавзу. Касб-ҳунар коллежларида чизмачилик ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари.
Касб-ҳунар коллежларидаги графика (чизмачик) фанларига қўйиладиган талаблар. Графика фанларини ўқитишда мутахассислик йўналишини ҳисобга олиш. Ўқувчилар мустақил ишлари учун график топшириқларни тузиш методикаси.
8-мавзу. Чизмачиликнинг асосий мавзуларини ўрганиш методикаси.
Чизмаларни тахт қилиш қоидалари ва геометрик ясашларни ўргатиш. Проектсиялаш асослари ва тўғри бурчакли проектсиялар мавзуларини ўргатиш. Ўқувчиларни геометрик ясашларни бажаришга ўргатиш. Тўғри бурчакли проектсиялар методини ўргатиш усуллари: а) босқичма-босқич ўргатиш; б) бирданига учта ўзаро перпендикуляр проектсиялар текислигига проексиялаш усули. Ўқувчиларни аксонометрик проектсиялар ва техник расмлар билан таништириш. Чизмаларга ўлчам қўйишни ўргатиш методикаси. Чизмаларга ўлчам қўйиш ва баъзи шартлиликларни ўргатиш методикаси. Ўлчам қўйишда детал тайёрлаш технологик жараёнини ҳисобга олиш. Ўқувчиларни кесим ва қирқим бажаришга ўргатиш. Детал чизмаларини ўқишга ўргатиш методикаси. Ўқувчиларда кесим ва қирқим тушунчаларини шакллантириш усуллари: динамик моделлар ва плакатлардан фойдаланиш. Кесим ва қирқим ўртасидаги фарқ ва чизма бажаришда уларнинг қўлланилишини тушунтириш методикаси. Детал чизмасини ўқишга ўргатиш: модел ва деталлардан фойдаланиш. Буюм таркибининг геометрик таҳлили ва чизма бўйича моделлаштириш.
9-мавзу. Машинасозлик чизмаларини ўқиш ва бажаришга ўргатиш методикаси. Схемалар ва қурилиш чизмаларини ўқишни ўргатиш.
Ажралувчи ва ажралмас бирикмалар чизмаларини ўқиш ва бажаришга ўргатиш. Умумий кўриниш чизмаларини ўқиш ва деталларга ажратишни ўргатиш. Ўқувчиларни схемалар турлари, ишлатилиш соҳалари ва бажарилишнинг умумий қоидалари билан таништириш. Схемаларни бажаришда ўқувчилар йўл қуядиган типик хатолар. Ўқувчиларни қурилиш чизмалари ва уларнинг машинасозлик чизмаларидан фарқлари билан таништириш. Қурилиш чизмаларини ўқиш тартиби.
10-мавзу. График ва диаграммалар.
График ва диаграммалар, уларнинг турмушда ва ўқув жараёнида қўлланилиши. Чизиқли график, устунли ва секторли диаграммаларни бажариш методикаси. График ва диаграммаларни мавзули чизма ва расм билан бадиий безаш усуллари.

Download 192.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling