30. Автоматлаштирилган ўқитиш дастурлари ва компъютер технологияларидан чизмачилик дарсларида фойдаланиш методикаси.
1. Ярим йиллик мавзули ва тасвирли режа тузиш.
2. Берилган мавзу бўйича дарснинг илмий ва услубий ишланмасини (дарс конспектини) ишлаб чиқиш.
3. Шу дарсга оид кўргазмали плакатлар, тарқатма-карточка материаллари, моделлар, слайдлар тайёрлаш, техника ва қурилиш (ишлаб чиқариш) соҳаларида мавзуга мос табиий буюмларни танлаш.
4. Берилган мавзу бўйича дарснинг баёнини тузиш.
5. Дарс презинтатсиясини тайёрлаш.
3.
|
VI Фан ўқитилишининг натижалари (шаклланадиган компетенсиялар)
Фанни ўзлаштириш натижасида талаба:
Чизмачилик фанини ўқитиш методикаси чизмачилик фани ва унинг назарий асоси чизма геометрия билан, педагогика, психология ва бошқа фанлар билан боғлиқлиги, умумий ўрта таълим, касб-ҳунар коллежларида муҳандислик графикаси циклидаги чизмачилик фанларини муваффақиятли ўқитишни ташкил қилиш, ўқитиш воситалари, замонавий методлари, дарсларни лойиҳлаш ва моделлаштириш, ўқувчиларнинг график тайёргарлигини оширишнинг турли назарий асослари ва фаннинг асосий мавзулари бўйича дарс ўтиш методикаси ва усуллари ҳақида тасаввур ва билимга эга бўлиши;
талабанинг келгуси педагогик фаолиятида муқаррар бўлган ўзгаришларга қийинчиликсиз мослашиш ва мустақил билим олиш, турли адабиётлардан фойдалана билиш, кўргазмали қуроллар (плакат, модел, макет, карточка-топшириқлар, ижодий характердаги вазифалар) туза олиш, ташаббускорлик ва тадбиркорлик, муаммоларни ҳал қила олиш, муомала маданияти ва ҳамкорликда ишлаш каби кўникмаларини эгаллаган бўлиши.
талаба чизмачилик фанини ўқитиш назарияси ва методикасидан фойдаланиб чизмачилик дарсларини тўғри ташкил қилиш ва самарали ўқитиш тўғрисида аниқ малакаларга эга бўлиши керак.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |