1. Умумий ўрта таълим ўқув дастури. Умумий ўрта таълим ўкув дастурининг мақсади
Download 80 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- ”Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи” ўқув фанининг вазифаси. Умумий урта таълим укув дастури
Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи Режа:
1. Умумий ўрта таълим ўқув дастури. 2. Умумий ўрта таълим ўкув дастурининг мақсади. 3. ”Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи” ўқув фанининг вазифаси. Умумий урта таълим укув дастури Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигига эришиб иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг ўзига хос йўлини танлаши, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” қабул қилиниши давлат таълим стандартларини жорий этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш механизмини ишлаб чиқиш, янги дастурлари, режалари, дарсликларни жорий этишни бугунги куннинг долзарб вазифасини қилиб қўйди. Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”га мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг 1998йил 13 майдаги “Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан “Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълим тўғрисида” Низом тасдиқланди. Ушбу Низомга мувофиқ умумий ўрта таълим дастурлари умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари билан белгиланади. Мактабнинг ўқув тарбиявий иши, жумладан, ҳуқуқий таълим а маданиятни юксалтириш ҳам Ўзбекистон Республикаси Ҳалқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган таянч ўқув режаси ва умумий ўрта таълим дастурлари асосида амалга оширилади. Ўзбекистон демократик ҳуқуқий давлатни қуриш ва адолатни фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлида дадил бориб, жаҳон хамжамиятида мустаҳкам ўрин эгалламоқда. Демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш учун юксак ҳуқуқий тафаккур, ҳуқуқий маданият устиворлиги зарурдир. Бунга эришишда ёшларнинг ҳуқуқий жиҳатдан билимли бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 29 августдаги қарори билан тасдиқланган “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Миллий дастури”да бу долзарб муаммони ҳал қилиш, ҳалқнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш учун қабул қилинган қонун ва қонуний хужжатларнинг моҳиятини аҳолига, айниқса, келажагимиз бўлган ёш авлодга тушунтириш, чуқурроқ етказиш зарурлиги юксак ҳуқуқий маънавият – демократик жамият пойдевори ҳамда хуқуқий тизим етуклиги ифодаси эканлиги таъкидланган. Қонунни ҳурмат қилиш ҳуқуқий жамиятнинг, сиёсий ва ҳуқуқий тизимлар самарали фаолият кўрсатишининг асосий талабларидан бири хисобланади. Юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантириш давлат сиёсатининг устивор йўналишларидан бирига айланган бугунги кунда умумтаълим мактабларида “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фанининг ўқитилишини юқори даражада кўтаришда ушбу ўқув фанидан тузилган ўқув дастури ёшларнинг ҳуқуқий таълим ва тарбиясини такомиллаштиришдаги вазифаларни бажаради. Президентимиз Ислом Каримов Олий Мажлиснинг XIV сессиясида таъкидлаганидек, ҳуқуқий таълим тизимида мазкур тажриба, унинг натижалари чуқур тахлил этилиб, экспериментатор ўқитувчилар, мутахассисларнинг хулосалари хисобга олиниб, таълим андозалари, “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фани ўқув режаси ва дастури мазмунини ислоҳатларнинг бош мақсадидан келиб чиққан холда, янги авлодни қарор топтиришга қаратилган зарур тузатишлар киритилди хамда такомиллаштирилди. Ушбу дастурни бугунги кун талаби даражасида ўқувчилар онгига етказиш юқори малакали, ҳуқуқий билим ва маданиятли, фидойи ўқитувчиларга ҳамда уларнинг замонавий янги педагогик технологияни эгаллаганлик даражаларига боғлиқ. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида Умумий ўрта таълимнинг /мактабнинг 1-9 синфлари/ таълим дастури: -ўқувчиларнинг мунтазам билим олишини, уларда билим олиш эхтиёжини ривожлантиришни асосий ўқув, илмий ва умуммаданий билимларини шакллантириш; -ўқувчиларни меҳнат кўникмалари, мустақил ижодий фикрлаш, касб танлашга ва атроф-оламга онгли муносабатини ҳосил қилиш; -миллий ва умумбашарий қадриятларни узвий бирлаштириш асосида юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни тарбиялашни, ўз Ватанига ва ҳалқига содиқ фуқарони шакллантиришни; -1-9 синфлар ўқув дастурининг академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ўқитиш дастурлари билан ўзаро боғлашни таъминлаш лозимлиги белгилаб берилди. 1998 йил 1 сентябрга қадар – умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш билан бир пайтда унинг асосий умумтаълим мактаблари учун тажриба ўқув дастурлари ишлаб чиқилиши, 10-11 синфлар ўқув юкламалари ва дастурларининг тегишли равишда 5-9 синфлар ўқув дастурларига, шунингдек, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари дастурларига ўтказилиши ҳамда 1998-1999 ўқув йили мобайнида – бу ўқув дастурларини умумтаълим мактабларида тажриба тариқасида синаб кўрилиши, 1999 йил 1 июлгача – тажриба ўқув дастурларини жорий этишни тажриба тариқасида синаб кўриш якунларини ҳисобга олган ҳолда ҳалқ таълими тизими педагоглари, мутахассислари ва раҳбарларининг хулосаларини умумлаштириб, Вазирлар Махкамасига таклифлар киритилиши белгилаб берилди. Узбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг «Узбекистон Республикасида умумий урта таълимни ташкил этиш тугрисида»ги карорида умумий урта таълимнинг таълим дастури кабул килинди. 1998-1999 укув йилдан урта умумтаълим мактабларининг 8 синфлари учун «Давлат ва хукук асослари» курси хафтасига 1 соатдан жами 34 соат укитилиши Узбекистон Республикаси Халк таълими вазирлиги томонидан тасдикланган булиб, 8 – синфлар курси учун тажриба синов дастурини тузишда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”, “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Миллий дастури тўғрисида”ги қонунларга, ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ва Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикасида “Умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисидаги” 1998 йил 13 майдаги қарорига асосланади. Download 80 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling