9-мавзу. Аудиторлик рисклари ва аудиторлик хулосалари
Download 30.76 Kb.
|
9-ma\'ruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
- 9.1. Аудиторлик рисклари, уларнинг мазмуни, турлари ва суғурталаш тартиби.
9-МАВЗУ. АУДИТОРЛИК РИСКЛАРИ ВА АУДИТОРЛИК ХУЛОСАЛАРИ 9.1. Аудиторлик рисклари, уларнинг мазмуни, турлари ва суғурталаш тартиби. 9.2. Аудиторлик хулосаларини белгиланиш мақсади. 9.3. Аудиторлик хулосаларининг асосий элементлари. 9.4. Аудиторлик хулосаларининг турлари. Таянч иборалар: аудиторлик хулосаси, аудиторлик ҳисоботи, меморандум, тавсия этилаётган проводкалар, ижобий, салбий, хулоса беришдан бош тортиш, АФХС. 9.1. Аудиторлик рисклари, уларнинг мазмуни, турлари ва суғурталаш тартиби. Юқорида кўриб чиқканимиздек, аудиторлик фаолияти жуда мураккаб фаолият ҳисобланиб ва ўз ичига катта жавобгарликларни олади. Банк фаолиятини ҳамма йуналишларини билиш учун юқори малакага эга бўлишни талаб килади. Банк фаолиятини аудитдан ўтказишда, банк ишининг кайси йуналишини аудит қилиш банк ва аудиторлик фирмалари уртасида келишилади ва шартнома асосида аудит ўтказилади. Аудитор шартномага биноан текширув усулини ва шаклини мустакил ҳал килади ва текширилаетган объектга алоқадор бўлган ҳар кандай ҳужжатларни кўришга имконият яратилиши лозим. Текшириш вақтида тушунтириш ишлари нафакат огзаки балки езув шаклида, банк ходимлари ва рахбар шахслардан олиниши керак. Аудиторнинг мажбуриятлари : Дастлабки ҳужжатларнинг ҳисоб информацияларини тўғрилигини синчиқлаб текшириб чиқиб ва қонунчилик нуктаи назаридан ҳамма талабларга жавоб бериши керак . Аудитор хулосасини кўрсатиш : Аниқланган чекланишларни, қонунбузарликларни, қўлланилаетган қонунчиликка солиштирилгандаги хатоларни банк маьмурияти билан ёки керак булса мулк эгаси билан мухокама қилиш керак.(акционерлар, таъсисчилар) Банкнинг аҳволи ва банк ишларининг ҳолати махфий ҳужжатларни сақланиши, шартномага каттий киритилиши ва уларни ошкора килмаслик хакида шарт қўйилган бўлиши лозим. Аудитор мижоз олдида олинган маълумотни махфийлигини сақлашда моддий жавобгар бўлади . Банк ва аудитор манфатлари тўғри келиши керак ёки банкнинг молиявий хўжалик кўрсаткичлари фактга асосланган объектив бўлиши керак. Бу маълумотлар инвесторларга, мижозларга, солик хизматига, Марказий банк учун зарур бўлади. Аудитор тижорат банкини аудитдан ўтказишда, буюртмачи томонидан белгиланган бўлимни аудитдан ўтказиши керак. Тижорат банклари аудиторни шартнома асосида банк фаолиятини аудитдан ўтказиш учун еллаганда, аудитор ўз мажбуриятларини унутмаслиги ва ёлланган томон ҳам аудитор олдида ҳамма маълумотларни очиқ ойдин тушунтириб бериши ва ҳамма ҳужжатларни етказиб беришга сўз бериши лозим. Аудитор банкнинг кредит операциялар фаолиятини аудит қилишда кредит бўлими ходимлари аудиторга кредит бериш вақтида юз берган камчиликларни ҳаммасини очиқ-ойдин айтиши керак ,акс-ҳолда бу камчиликлар вақт утиши билан ошкор бўлиб, нохуш окибатларга олиб келиши мумкин. Аудитор кредит операцияларини аудитдан ўтказишда, нафакат кредит ҳужжатларини расмийлаштирилишига этиборини каратиш керак, балки тижорат банкининг кредит сиёсатига, кредит портфелини таҳлилига, кредит бериш тартибига, кредит бериш вақтида кредитни қайтарилиши учун жавобгарлик кимларнинг зиммасига юклатилганлигига ва банкнинг кредит фаолиятида ҳаммага маълум бўлган бешта тамойил, яъни тўловлилик, қайтаришлик, муддатлилик, таъминланганлик ва мақсадлик тамойиллари бўзилмаганлигига чукур эътиборини каратиш керак1. Аудитор банк бизнеси тўғрисидаги ахборотни аудит бошланишидан олдин олиши керак.Шартнома тузилгунга қадар йигилган ахборотлар аудитор томонидан системалаштирилади ва «Олдиндан режалаштириш варақаси» ишчи ҳужжатида кайд этилади.Мазкур маълумотлар аудиторлар ёки мазкур банкнинг аудитини амалга оширувчи текширувчилар томонида сақланиши ва қайта ишланиши лозим бўлади.Аудиторлик текшируви жараёнида маълумотлар тулдирилиб ва кўпайтирилиб борилади. Аудиторлар банк фаолиятига оид ўзгаришларни доимий равишда олишлари керак ва уларнинг молиявий ҳолатига таъсирини урганишга киритишга ҳаракат қилишлари керак. Йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоликлар ва камчиликлар аудитор учун банкнинг ҳисоботларни ишончлилигини тасдиклаш учун мезон бўлиб ҳисобланади. Йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоликлар ва камчиликлар икки томони мавжуд. сифат сон Сифат томонидан аудитор мавжуд йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоликлар ва камчиликларни банк томонидан амалдаги Қонунчиликдан қанчалик фарк қилиши томонлари урганилади.Сон томонидан эса алоҳида олинган томонлари ҳамда текширилаётган банк учун мумкин бўлган йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоликлар ва камчиликлар суммаси кўрилади. Йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоликлар ва камчиликлар даражаси бухгалтерия ҳисоботининг асосий кўрсаткичлари билан аниқлиг ҳамда ишончлилиги натижаси билан ўлчанади. Мазкур кўрсаткич киймат кўринишида акс эттирилади. Бу кўрсаткич текширилаётган банк учун текширув жараёни давомида аниқланади. Оралик аудиторлик текшируви учун ҳам бу кўрсаткич ўрнатилиши мумкин ҳамда у текширув жараёнида ўзгартирилиши мумкин. Йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоликлар ва камчиликлар даражаси текширув жараёнида аниқланади ҳамда у аудиторлик ташкилоти рахбари томонидан тасдикланади ва ишчи ҳужжатларида акс эттирилади. Йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоликлар ва камчиликлар даражаси асосан қуйидаги ҳолларда эътиборга олинади: режалаштириш жараёнида аудиторлик ишламларни бажариш, вақт сарфи ҳамда ҳажмидан келиб чиқкан ҳолда ; конкрет аудиторлик текширувини бажариш жараёнида аудиторлик текширувининг битиши арафасида бухгалтерия ҳисоботига таъсир кўрсатувчи хатоликлар мавжудлиги топилган шароитда. Шуни айтиш керакки , алоҳида кайд қилинган хатоликлар ва камчиликлар алоҳида аҳамият касб этмайди , бироқ умуман олинганда ҳамда барча йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоликлар ва камчиликлар мужассамлаштирилганда катта ҳажмни эгаллаши мумкин. Йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоликлар ва камчиликлар мезони бухгалтерия кўрсаткичларидан келиб чиқкан ҳолда фоизларда белгиланади.Асосий ҳолларда бухгалтерия кўрсаткичлари сифатида фойда солиги тулангунга қадар фойда , махсулот сотишдан келиб тушган соф тушум , капитал ва резервлар ҳамда активлар суммаси бўлиши мумкин. Йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоликлар ва камчиликлар мезонининг ҳисобини амалга ошириш учун шунингдек , жорий йил кўрсаткичларидан фойдалани мумкин. Бу кўрсаткичлар хусусан жорий йилда банк фаолиятида сезиларли ўзгаришлар амлга оширилганда ҳамда утган йилдаги кўрсаткичларга солиштириш имкони мавжуд бўлмаган ҳолларда қўлланилиши мумкин. Умумий ҳолларда йўл қўйилиш мумкин бўлган хато ва камчиликлар даражаси қуйидагича ҳисобланади ва йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоликлар ва камчиликлар қуйидаги жадвалда кўрсатилган Download 30.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling