Корхоналарнинг маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот сотишдан тушган тушум. +


Download 38.25 Kb.
bet1/2
Sana13.02.2023
Hajmi38.25 Kb.
#1194108
  1   2
Bog'liq
Мавзу 4 2 Корхоналар молиявий ресурслари


Мавзу 4.2. Корхоналар молиявий ресурслари



  1. Иқтисодиётнинг эркинлашуви шароитида молиявий ресурслар ташкил топиш манбалари мукаммал таркибини таъминлаш ва бошқариш муаммолари. +

  2. Корхоналарнинг маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот сотишдан тушган тушум. +



1.Иқтисодиётнинг эркинлашуви шароитида молиявий ресурслар ташкил топиш манбалари мукаммал таркибини таъминлаш ва бошқариш муаммолари.
1-савол баёни: Корхоналарларнинг молиявий ресурслари улар ресурсларининг бир қисми бўлиб, бу ресурслар пул шаклида амал қилади. Ресурсларнинг пул шаклида амал қилиши молиявий ресурслар моҳиятан тавсифининг ажралмас қисми ҳисобланиб, бу нарса уларни корхоналар нинг бошқа ресурслари кўринишларидан, хусусан, ишлаб чиқариш воситалари (дастгоҳлар, машиналар, хом ашё ва материаллар, ишлаб чиқаришга мўлжалланган бинолар ва шунга ўхшашлар)дан фарқ қилади. Буни инобатга олган ҳолда корхоналар воситаларининг “пул шакли” ва “пул қиймати” тушунчаларини фарқламоқ лозим. “Корхоналар воситаларининг пул қиймати” тушунчаси, одатда, пул маблағларининг ўзини эмас, балки турли мақсадлар учун мўлжал-ланилган воситалар ва фондлар (масалан, асосий фондлар)нинг қиймат жиҳатидан баҳоланишини англатади.
Пулга сотиб олинганлигига қарамасдан ишлаб чиқариш воситалари дастгоҳлар, машиналар, хом ашё ва материаллар, ишлаб чиқаришга мўлжалланган бинолар ва шунга ўхшашлар) ҳақиқатда пул эмас ва пул ҳисобланмайди. Ишлаб чиқариш фондларини қайтадан пул шаклига айлантириш учун, аввало, уларни сотиш керак. Бу ҳолда эса, ўз навбатида, мол-мулкнинг балансда акс эттирилган қиймати баҳолари эмас, балки ҳақиқий бозор баҳолари ҳаракатга тушади. Молиявий қийинчиликлар ва банкротлик хавфи остида вужудга келадиган бундай вазиятлар Корхоналарни ёмон оқибатларга, хусусан, маблағлар ва ресурсларни йўқотиб қўйишига олиб келиши мумкин. Ҳолбуки, халқаро амалиётдаги маълумотларга кўра, банкротга учраган корхоналар тугатилаётган пайтда унга тегишли бўлган активлар қийматининг 40%дан ортиқ бўлмаган қисмини олишга муваффақ бўлиши мумкин. Шу муносабат билан ҳатто, соғлом бозор айланмасида, яъни талабга эга бўлган тайёр маҳсулот реализация қилинганда ҳам у фақат сотилганидан сўнг пул маблағига айланади.
Ишлаб чиқариш жараёнини янгидан бошлаш ва ривожланти-ришга мўлжалланган корхоналар нинг молиявий ресурслари бу – унинг пул шаклидаги капиталидир. Меҳнат воситалари, предметлари ва натижаларига айланган моддий-буюмлашган капитал, ишлаб чиқариш жараёни иштирокчиларининг жисмоний ва интеллектуал қоби-лиятларидан иборат бўлган инсон капитали капитал мавжудлиги ва ҳаракатининг бошқа пулсиз шакллари ҳисобланади. Принцип жиҳатидан, такрор ишлаб чиқариш жараёнининг доиравий айланишига киритилган ва унинг эгасига даромад келтирувчи ҳар қандай мул-кий ва интеллектуал бойлик капитал бўлиши мумкин.
Тижорат корхоналарларнинг молиявий ресурслари дастлаб (бирламчи ҳолда) таъсис капиталининг бир қисмини пул шаклида қўйиш, шунингдек, бошқа шахслар ва ташкилотлардан мақсадли молия-лаштириш ва субсидиялар кўринишида келиб тушган пул маблағлари қисми ҳисобидан шакллантирилади. Таъсис капиталининг пулсиз қисми (саноат ва интеллектуал мулк объектлари, улардан фойдала-ниш ҳуқуқлари ва бошқалар) эса, худди мақсадли тушумлар сингари, агар улар пул кўринишида қўйилмаган бўлса, корхоналар нинг молиявий ресурслари таркибига киритиш мақсадга мувофиқ эмас.
Бирламчи капиталнинг ишлаб чиқаришга инвестиция қилиниши товар-пул доиравий айланиши жараёнининг кенгайишини бошлаб беради. Унинг пул шаклидаги натижаси сифатида корхоналар нинг тушуми майдонга чиқади. Ўз навбатида, тушум харажатларини молиялаштириш ва кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнини давом этттиришни таъминловчи бир неча пул маблағлари фондларига бўлинади. Формула орқали буни умумий тарзда, қуйидагича ифодалаш мумкин:

Т = Ф + Ф + Ф + Ф


Бу ерда:


Т – тушум;
Ф – асосий ишлаб чиқариш фондларининг жисмоний эскиришини тиклашга мўлжалланган амортизация ажратмалари фонди;
Ф – моддий харажатларни (хом ашё, материаллар, ёқилғи, электр энергияси ва бошқаларни сотиб олиш) молиялаштириш фонди;
Ф – иш ҳақи фонди;
Ф – товарларни реализация қилишдан олинган фойда (солиқлар тўлангунча ва фойдадан бошқа тўланмалар амалга оширилгунча).
Айрим иқтисодчи-олимларнинг тадқиқотларида моддий харажатлар ва меҳнат ҳақини молиялаштириш учун мўлжалланган пул маблағлари корхоналар нинг молиявий ресурслари таркибига киритилмайди. Уларнинг айримлари томонидан эса корхоналар нинг молиявий ресурслари таркибига ҳатто пулли тушум ҳам киритилмайди. Бундай ёндашувларнинг нотўғри эканлиги шубҳасиз.
Бозор иқтисодиётининг хорижий назарияси ва амалиётида пул тушуми ялпи даромад тарзида талқин қилинади. Бу нарса корхоналар молиявий ресурслари фондини шакллантириш ва қайта янгилашда тушумнинг умумлаштирилган аҳамиятини ўзида аниқроқ акс эттиради. Моддий харажатларни молиялаштириш учун мўлжалланган пул тушумларининг бир қисми, корхоналар нинг реал молиявий ресурси мол етказиб берувчилар ва контрагентларнинг ҳисобварақ-ларига ўтказилмасдан, унинг айланмасида бўлган пайтда қўшимча даромад келтиради. Ўтиш даврининг дастлабки йилларидаги ўзаро мол етказиб бериш (хизмат кўрсатиш) бўйича нотўловлар кризиси банк кредитлари фоизининг юздан ошган даражасида текин тижорий кредит имкониятининг мавжудлиги ўзининг “қўлбола” бирламчи манбаи бўлиб хизмат қилди. Шунга ўхшаш нарса иш ҳақи фондига нисбатан ҳам тегишли бўлди. Ходимларга, ишчи ва хизматчиларга бир неча ойлаб ойлик маошларни беришнинг кечикти-рилганлиги (орқага сурилганлиги) баъзи бир “тадбиркор” ва “банкир”ларнинг текинга бойиш манбаларидан бирига айланди, чунки тўланмаган иш ҳақи уларнинг айланмасида бўлган эди.
Амортизация ажратмалари фонди корхоналарлар молиявий ресурс-ларининг таркибий тузилмасида муҳим ўрин тутади. Чунки бундай ажратмалар пул тушумларидан қанча ажратилганлиги ва уларнинг корхоналар тегишли ҳисобварақларида жойлашганлигига қараб корхоналарнинг реал молиявий ресурслари ҳисобланади.
Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ва товар ҳамда молия бозорларида корхоналар фаолиятининг фаоллашуви натижасида унинг молиявий ресурслари таркибий тузилмасида фойда ҳал қилувчи ўринни эгаллай бошлайди. Фойда корхоналар ўз маблағларининг асосий манбаи бўлиб, ишлаб чиқариш аппаратининг янгиланишини, сифатнинг яхшиланишини, чиқарилаётган маҳсулот ассортиментининг кенгайишини ва ҳ.к.ларни таъминлайди. Фойда ҳисобидан корхоналар нинг резерв фондлари, махсус мақсадларга мўлжалланган фондлар шакллантирилади.
Фойда массаси ва нормаси, унинг харажатларга нисбати корхоналар нинг кредитга лаёқатини ва унинг қарз маблағларини жалб қилиш имкониятини, узоқ ва қисқа муддатли кредитларни олишни аниқлаб берадиган муҳим индикаторлардир. Қарз маблағларининг корхоналар ўз маблағларига нисбати 1/3 ва ундан катта даражага етиб, унинг тўлов лаёқатига кредиторларда ҳам, ҳамкорларда ҳам шубҳа туғ-дирмаслиги мумкин.
Тижорат корхоналарларнинг молиявий ресурсларини шаклланиш манбаларига кўра қуйидагиларга ажратиш мумкин:

  • маҳсулот реализациясининг тушуми ҳисобидан шаклланадиган молиявий ресурслар (фойда, амортизация ажратмалари фонди, иш ҳақи фонди, моддий харажатларни тиклаш фонди);

  • бошқа реализация (мол-мулк, асосий фаолиятга дахлдор бўлмаган хизматлар ва бошқалар) ҳисобидан олинадиган молиявий ресурслар;

  • молиявий бозорда шаклланадиган молиявий ресурслар (кредитлар ва заёмлар, ўз акциялари ва қимматли қоғозларнинг бошқа кўринишларини сотиш, бошқа эмитентларнинг қимматли қоғозлари бўйича дивидендлар ва фоизлар, суғурта қопламалари ва бошқалар);

  • кредиторлик қарзлари ҳисобидан ташкил топадиган молия-вий ресурслар (мол етказиб берувчи ва пудратчиларга; меҳнат ҳақи бўйича; ижтимоий суғуртага доир; бюджет олдидаги ва бошқалар);

бадаллар ва мақсадли характердаги тушумлар ҳисобидан шакллантириладиган молиявий ресурслар (бошқа ташкилотлар ва жисмоний шахслардан тушумлар, бюджет субсидиялари ва ҳ.к.).





Download 38.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling